Microsoft Word billur qandillar ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#38723
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48
Bog'liq
4 5796504896521896396

www.ziyouz.com kutubxonasi 
21
— Тўқсон сўм. Ҳаммаси беш сўмликлар! 
— Ҳайронман... — Ҳикматилло, кўзлари жавдираб, ҳамқишлоғига тикилди. — Ўзинг бир 
нима қиласан энди, дўстим. Мен... кассада пулим бор. Борган заҳоти жўнатаман. Худо урсин 
агар... 
— Бегимқул энсаси қотиб афтини буриштирди. 
— Гап унда эмас! Мен жоним билан берардиму... буни қара! Аксига олиб, ҳозир мендаям 
пул йўқ эди-да!.. 
Ҳикматиллонинг аъзойи баданидан тер чиқиб кетди. 
— Жон дўстим! Бир иложини топ! Бу катта шаҳарда сендан бошқа таниш-билишим 
бўлмаса... кимга бораман? Худо ҳаққи, эртага етиб борсам, индинга жўнатаман! 
Бегимқул яна юзини буриштириб қўлини силтади. 
— Қизиқсан-а, оғайни! Пўлим бўлса... мен сенга текинга бериб юборардим. Айтяпман-ку, 
аксига олиб... пулсиз пайтимга тўғри келдинг деб! Тавба, Кап-катта одам! Сержант! Чўнтагидан 
пул олдириб ўтирса-я... 
— Менга қара, Бегимқул. — Ҳикматиллонинг овози титраб кетди. — Бир иложини қил, жон 
дўстим... Қўни-қўшнингдан қарз олсанг ҳам бир бало қил... 
— Э-э, соддалигинг қолмади-қолмади-да, оғайни! Шу кўп қаватли уйларда қўни-
қўшничилик борми? Бизни қишлоқ деб юрибсанми бетни? Одам одамни танимайди бетта! 
Ҳайронман, нима қилиш мумкин? Доим пул деган қаланиб ётадиган уй, келиб-келиб, сен 
сўраганингда бир тийин бўлмаса-я! Айб хотинда! Биласан-ку, хотинларни! 
— Балки хотинингда бордир, Нилуфархонда... Ҳикматилло бу гапни айтишга айтди-ю, 
тилини тишлади. «Йўқ! Нилуфарни аралаштириш керак эмас бу ишга!» хаёлидан ўтди унинг. 
Бегимқул тажанг бўлиб, бошини қашиди. 
— Э-э, хотин зотини билмас экансан! Пул турармиди бўларда? Бир тийин тушса ателье 
модга югуришгани-югуришган булар!» — деди Бегимқул, лекин Ҳикматиллонинг жавдираб 
турган кўзларига кўзи тушиб, бошини қашиди: 
— Хўп, сўраб кўрай-чи, зора, бахтингга топила қолса... 
Ҳикматилло «тўхта», деб қичқириб юборишига оз қолди, лекин унинг тили сўзга келгунча 
Бегимқул уйдан чиқди. 
Ҳикматилло турган жойида қулоғини динг қилиб қотиб қолди. У ўзининг нақадар аянчли 
аҳволда эканини сезар, чидаб бўлмас ҳақорат туйғусидан ер ёрилса-ю, ерга кириб кетсам дер, 
айни замонда бошқа борадиган жойи, ялинадиган бир кимсаси йўқлигини билгани учун, 
тишини тишига қўйиб, чидашга, ёлғон гапираётгани юзидан, гап-сўзларидан билиниб турган бу 
лўттивозга ёлворишга мажбур эди... 
Ё тавба! Шу уй, шу жиҳоз, «Жигули» машинаси, шу туриш-турмушига тўқсон сўм топиб 
беролмаса! Бунга ишониб бўладими? Тўқсон эмас, саксон, борингки етмиш сўм бўлса ҳам етар 
эди. Бир тийиниям йўқ эмиш! Бирга ўқиган, бир майизни бўлиб еган ҳамқишлоқ дўсти унинг 
аҳволини кўриб туриб, икки-уч кунга етмиш сўм қарз бериб туришдан бош тортса!.. 
Йўқ, шошма, балки топиб берар. Балки Нилуфархон!.. 
Нилуфарни бекор аралаштирди шу ишга. Билдирмай қўя қолиш керак эди унга! Лекин... 
агар шу сафар ёрдам бериб юборишса, бу мушкул ишдан қутқаришса эди! Ҳикматилло абадул 
абад унутмас эди бу яхшиликларини! Берган пулларини индиндан қолдирмай телеграф билан 
қайтарар, ҳатто икки баравар қилиб қайтаришга ҳам тайёр эди! Чиндан ҳам унинг омонат 
дафтарчасида сал кам беш юз сўм пули бор! У ахир қурилиш батальонида прораб бўлиб 
ишлайди. Ҳар ойида юз сўм, баъзи ойларда ҳатто юз йигирма сўмгача пул олади! Ҳикматилло 
дадасининг вафоти ҳақида қишлоқ Советидан олган справкасини кўрсатиб, энди бу пулни 
ойисига юбормоқчи эди... Майли, юз сўм кам юборар. Ақалли эллик сўм топиб беришсаям 
майли, эллик сўмларини юз сўм қилиб, ҳатто юз эллик қилиб қайтаришга рози. Яна бир умр 


Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish