мажбурий тебранишлар дейилади. Бунда тебранишнинг парметрлари
амплитудаи, частотаси схема элементларидан ташқари кириш сигналининг
параметрларига боғлиқ бўлади. Мустақил ҳосил бўладиган тебранишларга
автотебранишлар дейилади. Бундай генераторлар автогенераторлар
дейилади. Автогенераторларнинг классификацияси:
Гармоник тебранишлар генераторлари
Ногармоник тебранишлар генеарторлари.
Ногармоник тебранишлар генераторлари:
Мультвибраторлар
Бир вибраторлар
Аррасимон кучланиш генераторлари.
Учбурчалли импульслар генераторлари.
Ҳайдаров А.Ҳ. Ааналог ва ракамли электроника
95
СУНМАС
ТЕБРАНИШЛАР
ҲОСИЛ
БЎЛИШ
ШАРТЛАРИ
Индуктивлик ва сигимдан иборат занжирда
электромагнит тебранишлар ҳосил бўлиш
жараёни 1- расмда кўрсатилагн. Занжирга
ташқаридан қисқа муддат берилган ўзгармас
ток энергияси, электромагнит тебранишлар
ҳосил
қилади.
Бундай
контурда
актив
қаршилик доимо мавжуд бўлганлиги сабабли тебранишлар сунувчи
характерга
эга
бўлади.
Тебранишлар
сўнмаслиги
учун
контурда
йўқолган
энергияни
даврий
равишда
бирорта
ток
манбаидан
бериб
туриш
керак
1-расмда
контурга энергия бериш учун калит уланиши
керак. Лекин, калит доимий уланган ҳолда қолса, контурда тебранишлар
вужудга келмайди, чунки конденсатор тўла зарядланган ҳолда қолади.
Тебранишлар вужудга келиши учун калит
даврий равишда уланиб-узилиб туриши керак.
Бу деган суз, тебранишлар частотаси 500 кГц
бўлса, бир секунд ичида калит 500000 марта
уланиб — узилиши зарур. Бу вазифани
бирорта механик ёки электромеханик қурилма
бажара олмайди. Бундай холларда инерцияга
эга бўлмаган асбоблар — электрон лампа ёки транзистор калит сифатида
ишлатилади. Ҳақиқатан ҳам, лампанинг бошқарувчи турига катодга
нисбатан етарли микдорда манфий кучланиш берилса, лампадан ток
ўтмайди. Бу ҳолда лампа «ёпик», яъни калитнинг узилган холатига туғри
келади. Лампа бошқарувчи тўрига, катодга нисбатан мусбат потенциал
берилса, лампа «очик», яъни калитнинг уланган холатига тўғри келади.
Худди шундай холатлар р-п-р тип транзисторнинг базасига мусбат, п-р-п
тип транзистор базасига манфий потенциал берилганда транзисторлар
«ёпик» ва аксинча ҳолларда «очик» ҳолатга ўтганлигидан, электрон лампа
ва транзистордан электрон калит сифатида фойдаланиш мумкин.
Шу сабабли электрон лампа ёки транзистордан контури ток манбаига
уловчи калит сифатида фойдаланиш мумкин Бунинг учун лампанинг тўрига
бирор манбадан навбатма-навбат мусбат ва манфий потенциал бериб
турилади. Лекин бу узиб-улаш контурда ҳосил бўлаётган тебранишлар
фазаси билан мос келиши керак. Акс ҳолда бериладиган энергия
тебранишларни кучайтирмай, уларни сўндиришга «ёрдам» бериши мумкин.
Шу сабабли калитни очиш ва ёпиш контурда ҳсил бўлаётган тебранишлар
ҳисобига амалга оширилади. Бунинг учун контурда ҳосил бўлаётган
тебранишларнинг бир қисми олиниб қайтадан лампа тўрига берилади б).
Контурнинг манбага уланиши, яъни тебранишлар фазаси мос тушиши L
б
галтагининг лампа турига уланадиган учлари ўрни алмаштирилиб
танланади. Бу система лампали генератор деб аталади. Шундай қилиб,
Ҳайдаров А.Ҳ. Ааналог ва ракамли электроника
96
лампали генераторда ҳосил бўладиган электромагнит тебранишлари
Do'stlaringiz bilan baham: |