Ханжарлардаги ёзувлар
Душманларча қўл урсанг,
Тиғим сенга, эй одам!
Дўстона қўлинг чўзсанг,
Мана, ушла дастамдан.
Ханжарни қўлга ол-у, аммо ўзингдан кетма,
Ханжар учун яхши жой қин эканин унутма!
Ханжарим бор деб хурсанд
Кўрсатма ўзинг чаққон,
Битта ўзинг эмассан
Бунақа ханжар таққан.
Қиздирса ҳам қуёш минг карра,
Қон қотмайди дамида зарра.
Ханжар аҳмоқда бўлса,
Тинчлик бермайди ҳеч ҳам.
Ханжар оқилда турса,
Бўла бергин хотиржам.
Мўйловга устара бор, эманга болта тайёр,
Тоғлиқ дўстим, ханжаринг қиндан чиқарма бекор!
Сурнай эмас у, лекин
Унда бор икки оҳанг.
Бир куйи – ўлим экан,
Бир куйи – эрк учун жанг.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти
www.ziyouz.com
kutubxonasi
53
Занглар боссин юзимни,
Кимни ўлдирган бўлсам.
Лаънатлайман ўзимни
Қотил қўлида кўрсам
Татар адабиёти
Татар халқи Волга дарёси соҳилларида яшовчи бошқирд,
чуваш, мордва, мари ва бошқалар орасида энг қадимий халқлардан
бири ҳисобланади. Унинг ўзига хос миллий маданияти ва
адабиётининг ҳам қадимий тарихи бор.
Татар адабиётининг илк намуналари фольклор асарлари
шаклида юзага келди. Татар фольклори мақол ва ҳикматли сўзларга
бой бўлиб, уларда руҳонийлар ва эксплуататорларнинг зулми ва
ҳийла-найранги аёвсиз фош этилган.
Татарларнинг IX асрларда шаклланган қадимги ёзма адабиёти,
асосан, диний мазмунга эга эди. Бу адабиётларнинг бизгача етиб
келган намуналаридан шоир Ғалининг “Юсуф ва Зулайҳо” достони
(XIII аср), Маҳмуд Булғорийнинг “Наҳж-ул фародис” асарини (XIV
аср) кўрсатиш мумкин. Шоир Муҳаммадёрнинг Қозон хонлиги даври
(XV аср)да яратган “Тўҳфан мардон” ва “Нури Содур” китобларида
дунёвий ғоялар устун туради.
Татар адабиёти узоқ вақт давомида, ҳатто XIX асрга қадар, Шарқ
адабиёти, хусусан, форс ва араб адабиёти таъсири остида тараққий
этди. Бу таъсир татар ёзувилари асарларининг тематикасида ҳам, ғоя
ва жанр хусусиятларида ҳам, тасвирий воситаларида ҳам сезиларли из
қолдирди. Шоирлардан Ғали. Муҳаммадёр, Мавла Қолий, Утиз
Имоний, Қандолий, Курманший ва Оқмуллаларнинг ижоди татар
поэзиясининг шарқ адабиётига пайванд бўлганлигини кўрсатади.
Татар халқ шоири ва мутафаккири Абдулла Тўқай бу поэзиянинг
йирик вакили эди.
Абдулла Тўқайнинг қайноқ адабий ва маърифатпарварлик
фаолияти ўз халқига хизмас қилиш мақсадига қаратилган эди. Унинг
шеър, эртак ва достонларида мазлум татар меҳнаткашларининг орзу-
истаклари ифодаланади.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги халқлари адабиёти
www.ziyouz.com
kutubxonasi
54
Татар адиблари томнидан яратилган энг яхши асарлардан
“Номус” (Г. Баширов), “Баҳор шабадалари” (К.Нажмий), “Унутилмас
йиллар”, “Оддий одамлар” (И.Ғозий), “Ғозинур” (А Абсалямов)
романлари, “Қишлоқ устидаги юлдузлар” (Ф. Ҳусний), “Раҳмат,
ўртоқ” (А.Енекеев) қиссалари; “Саҳро қўшиғи” (С.Ҳаким), “Катта
йўлда” (С.Баттол) поэмалари турли тилларга таржима қилиниб, севиб
ўқилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |