Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


 HTML гиперматнли саҳифаларни белгилаш тили



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

2. HTML гиперматнли саҳифаларни белгилаш тили 
WEB 
технологиясининг 
асосини 
гиперматнли 
мурожаатлар 
ташкил 
қилади. 
Гиперматнли саҳифаларни маркерлаш тили (HTML – Hypertext Markup Language) Web-
ҳужжатлар яратиш учун махсус ишлаб чиқилган тилдан иборат. У экранда чиқарилмайдиган, 
лекин браузерга ҳужжатнинг ичидагиларни қандай акс эттиришни кўрсатадиган махсус 
йўриқномалар (теглар)нинг синтаксиси ва жойлашишини аниқлайди. У шунингдек маҳаллий 
ёки тармоқдаги, масалан, Интернет тармоғидаги бошқа ҳужжатларга мурожаатларни яратиш 
учун ҳам ишлатилади. 
HTML стандарти ва Web учун бошқа стандартлар W3C консорциуми (World Wide Web 
Consortium) раҳбарлиги остида ишлаб чиқилган. Стандартлар, спецификациялар ва янги 
таклифларнинг лойиҳаларини 
http://www.3w.org/
сайтида топиш мумкин. Ҳозирги вақтда 
асосий браузерлар тобора кўпроқ қўллаб-қувватлаётган HTML 4.0 спецификацияси амал 
қилмоқда. 


95 
HTML
Compendium теглари тўғрисидаги ахборот (HTML бўйича қисқача қўлланма) 
Ron
Woodall томонидан яратилган. HTML компендиуми 
http://www.htmlcompendium.org
сайтида жойлашган. 
HTML
ни таҳрир қилиш инструментарийси. HTML ҳужжатлари оддий матнли ASCII-
файллари ҳисобланади. Бу уларни яратиш учун ихтиёрий, ҳаттоки минимал имкониятли матн 
муҳарриридан фойдаланиш мумкинлигини англатади. HTML
ни ёзиш учун махсус ишлаб 
чиқилган таҳрирлаш воситалари мавжуд. Улар вақтни тежашга имкон беради, чунки 
такрорланадиган операцияларни бажариш, масалан, ҳужжатлар, жадвалларнинг дастлабки 
установкаларини бериш ёки шунчаки матнда стилларни қўллаш учун тезкор эркин 
фойдаланиш клавишаларига эга. 
WYSIWYG 
муаллифлик 
инструментарийси. 
Сўнгги 
йиллар 
муаллифлик 
инструментлари бозорининг кескин ўсиши билан характерланади. WYSIWYG (What You See Is 
What You Get – нимани кўраётган бўлсанг, ўшани оласан) тоифасидаги HTML-муҳаррирлари 
HTML
ни ёзишни кўпроқ матнларни таҳрирлаш ёки саҳифаларни маркерлаш дастурига ўхшаш 
қиладиган график интерфейсга эга. Бу дастурларнинг бирламчи мақсади саҳифаларни 
маркерлаш дастурлари ишлаб чиқувчини PostScript тилининг буйруқларини теришдан ҳимоя 
қилгани каби, фойдаланувчиларни HTML тегларидан озод этиш бўлган. Бугунги кунда 
уларнинг аҳамияти ошди, чунки улар бир вақтнинг ўзида HTML
нинг бошланғич матнига 
эркин фойдаланишни таъминлаган ҳолда, ҳужжатлар ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва 
автоматлаштириш даражасини оширади. 
Ҳозирги кунда энг машҳур WYSIWYG-муҳаррирлари: Macromedia Dreamweaver, Golive 
CyberStudio (фақат Macintosh компьютерлари учун), Microsoft FrontPage, FileMaker Claris, 
Home Page, Adobe PageMill ҳисобланади. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish