91
Ўзгарувчанлик даражасига кўра барча маълумотлар базасини (МБ) ни
икки синфга
бўлиш мумкин:
А – шартли-доимий (асосан маълумотномалар тизими учун);
Б – кучли динамик (банк, биржа тизимлари учун ва ҳоказо).
Биринчи ва иккинчи класс маълумотлар базасини юритиш учун маълумотлар базасини
бошқариш тизимлари (МББТ) дан фойдаланилади, улар бир-биридан ҳам функционал
имкониятлари, ҳам ишлатиш тавсифлари бўйича анча фарқ қилади.
Масалан,
шартли-доимий МБ учун энг муҳим кўрсаткичлар сўровларга ишлов бериш тезлиги
ва МБ бўйича чиқиш ҳисоботларини тузиш тезлигидир, транзакцияларни
ишлаш тезлиги ва
МБ нинг бутунлигини назорат қилиш каби кўрсаткичлар унчалик муҳим бўлмайди;
ўта кучли МБ учун, транзакцияларнинг ишлаш тезлиги, ҳисоботларни тузиш
тезлиги, МБ нинг бутунлигини назорат қилиш
имконияти, транзакциялар ва ўқиш бўйича
келишилганлик каби кўрсаткичлар биринчи ўринга чиқади. Бу ерда сўровларга ишлов бериш
тезлиги унчалик муҳим эмас.
Шунинг учун ҳам ҳар қандай МББТ турли классдаги МБ билан ишлашда бирдек
муваффақиятли қўлланавермайди. CLIPPER, FOXPRO каби тизимлар биринчи класс МБ-(А)
ларга мўлжалланган ва бунда яхши натижалар мавжуд, Informix каби МББТ ва бошқалар
саноатда қўлланилиши учун яратилган.
Юқорида айтиб ўтилганлардан шундай хулоса келиб чиқади: қандай қилиб ҳар икки (А)
ва (Б) класс талабларини қондирадиган энг мақбул йўлни топиш мумкин. Бу
бир-бирига
қарама-қарши бўлган масаланинг ечими маълумотлар базасининг файлларини дифференциал
ташкиллаштиришдан ёки дифференциал файллардан
(ДФ) фойдаланишдан иборат.
Кейинги вақтда МББТ ишлаб чиқувчи етакчи фирмалар ДФ ғоясидан фойдаланишга
киришдилар. Қуйидаги омиллар бунга сабаб бўлди:
IBM PC да ҳал қилинадиган масалалар класси анча кенгайди, энди «шахсий
компьютер» атамаси ҳақиқатга мос келмай қолди;
маҳаллий ҳисоблаш тармоқларининг (МҲТ) кенг тарқалганлиги;
кўп одам фойдаланадиган ва кўп вазифали тизимларнинг ишлаб чиқилиши;
ЭҲМ техник базасининг (асосан диск хотирасининг) жадал ривожланиши.
МБ ва МҲТ га нисбатан қўлланишда ДФ нинг моҳиятига тўхталиб ўтамиз. Турли МҲТ
ғоясини амалга ошириш МББТ ларида анча фарқ қилади. ДФ ғояси ўз ичига учта қоидани
олади:
маълумотлар базаси ҳар қанақасига янгиланган ҳолларда ҳам МБ нинг асосий файли
ўзгаришсиз қолади,
яъни МБ нинг ҳар қандай ўзгаришлари махсус ўзгаришлар файли – ДФ да
секин-аста тўпланиб боради;
унинг учун ҳеч қандай индекслар тузилмайди ва сақлаб турилмайди.
ДФ нинг ўлчами анча катталашиб, муайян ўлчамга (МБ нинг тахминан 24-40%) етганда
маъмур қулай вақт топиб пакет режимида барча ўзгаришларни МБ
нинг асосий файлига
киритади.
ДФ нинг афзалликларига МБ нинг юқори даража ишончлилиги, бутунлигини ва
транзакцияларнинг ишлаш тезлигини таъминлашни киритиш мумкин.
ДФ дан фойдаланилганда транзакциялар ишлашининг қандай тезлигини таъминлаш
мумкин деган савол муҳим аҳамият касб этади. МБ
бундай ташкил этилганида
транзакцияларнинг ишлаш тезлиги ўнлаб марта ошади. Бунда маълумотлар базасининг сервери
оддий файл-серверни эслатади.
Индексларга келганда эса уларни сақлаб туриш муаммоси йўқ (МБ га ёзувларни қўшиш,
ўчириш ва модификация қилиш тезлиги энг юқори даражада бўлади). МБ га қўшимчалар
киритиш оддий файлга қўшимчалар киритишдан фарқланмайди. МБ ёзувларини янгилаш
вақти МБ нинг ўлчамига, калитларнинг узунлигига, уларнинг сонига боғлиқ эмас.
92
Блокировкага вақт сарфи (МБ ва МҲТ ларининг энг нозик жойларидан бири) имкон қадар
камайтирилган. Ўқиш бўйича маълумотларнинг келишилганлигини таъминлаш учун жадвални
бутунлай блокировкалаш зарурияти йўқ, бир қатор МББТ да шундай бўлади, яъни сўров
(ҳисоботни тузиш) бажарила бошланганда МББТ ДФ даги катта манзилни «эслайди» (бир
зумда расмга олиш каби). Бунда ўз сўровини инициализацияловчи фойдаланувчи «ўз вақти»ни
кутиб ўтиришга мажбур эмас. У фойдаланувчилардан ҳеч бирини «кўрмайди» ва МБ нинг
расмини айан шу вақтнинг ўзида олади. Кейин, сўров бажарилиб боргани сайин (ҳатто жуда
тез) ёзув-мақсадларнинг бир қисми ўзгартирилиши ёки ўчириб ташланиши мумкин бўлади. Бу
ДФ катта манзилларида ўз аксини топади, шунинг учун МББТ сўровни бажариш бошлангандан
кейин бўладиган маълумотларнинг ҳар қандай ўзгартирилишини эътиборга олмайди.
МБ га тушган мураккаб ва узоқ муддатли сўровларни
тузатиш кафолатланади, яъни
ўқиш ва транзакциялар бўйича келишув таъминланади. Бунда МБ да излаш қандай олиб
борилади. Бу ҳолда ассоциатор бўйича кўплаб ёзув-мақсадлар, уларнинг асосий МБ даги
манзиллари сони ва рўйхати топилади, шундан сўнг ДФ «ассоциатори»нинг ўқиши бошланади
ва бу рўйхат тузатилади. Шу тузатиш ҳисобига излаш вақти ошади, бунда унинг катталиги ДФ
ўлчамига боғлиқ бўлади. МБ ни ўз вақтида янгилаш МБ маъмури зиммасига юклатилган
бўлади. ДФ билан боғлиқ сарф-харажатларни истисно этиш учун МБ даги ўзгаришларни
уларга пакет усулида ишлов бериш учун тўплаш ва ДФ ни излашда ҳисобга олмаслик мумкин.
Бир қатор тизимларда,
масалан банк тизимида, янгилаш – «назорат қилинадиган кечикиш»
цикллари ўртасида аниқликнинг бирмунча йўқотилишига йўл қўйилади. Юқоридагилардан
ташқари, ДФ дан фойдаланиш қуйидагиларни таъминлайди:
маъмурга тасодифан ўчириб юборилган ёзувларни қайта тиклаш имконияти
берилишини;
индексли файлларни иш станцияларининг ўзида сақлаш (зарурият бўлса)
имкониятини;
тақсимланган МБни яратиш имконияти;
транзакцияларнинг бир вақтда бажарилиши.
Маълумотларнинг бир-бирига зид бўлмаслиги ёзувлар поғонасида эгаллаш механизми
билан – таъминланиши мумкин. Непротиворечивость данных может обеспечиваться
механизмом захвата на уровне записи - откат транзакций любой доступной вложенности.
Do'stlaringiz bilan baham: