86
Алмашиниш протоколи иловага файл серверидаги
файл тизимларидан эркин
фойдаланишни таъминловчи чақирувлар тўпламидан иборат бўлади.
Ушбу модель технологиясининг камчиликларига тармоқ трафигининг пастлиги (илова
учун зарур бўлган кўплаб файлларни узатиш), маълумотлар (файллар) билан кўп
операцияларни
амалга
ошириб
бўлмаслиги,
маълумотлардан
эркин
фойдаланиш
хавфсизлигининг тегишли воситалари йўқлиги (фақат файл тизими муҳофазаланган) ва ҳоказо
кабиларни киритиш мумкин.
Узоқлашган маълумотлардан эркин фойдаланиш (RDA) модели FS-моделидан ахборот
ресурсларидан эркин фойдаланиш усули билан кескин фарқланади. RDA-моделида тақдим
этиш компоненти кодлари ва амалий компонент кодлари қўшилиб кетган ва компьютер-
мижозда бажарилади. Ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш (агар
гап маълумотлар
базаси тўғрисида кетаётган бўлса SQL) махсус тил ёки махсус кутубхона функцияларини (агар
API – амалий дастурлаштириш махсус интерфейси бўлса) чақириш билан таъминланади.
Ахборот ресурсларига сўровлар тармоқ бўйлаб узоқлашган компьютерга юборилади, у
сўровларга ишлов беради ва бажаради, мижозга маълумотлар блокини қайтаради (3.5-расм).
Компонент
пр едст авле ния
Прикладной
компонент
Клиент
Се рвер
Компонент
доступа к
ресурс ам
SQL
Да нные
3.5-расм. Узоқлашган маълумотлардан фойдаланиш модели
Мижоз-сервер архитектураси тўғрисида гапирилганда ушбу модель кўзда тутилади.
RDA-моделининг асосий афзаллиги мижоз-сервер интерфейсининг SQL тили шаклида
унификацияланиши ва иловалар ишлаб чиқиш воситаларини танлаш имконияти кенглигидан
иборатдир. Камчиликларига мижоз ва сервернинг SQL-сўровлар воситасидаги ўзаро алоқасида
тармоқнинг анча сезиларли юкланиши; битта дастурда табиатига кўра турли (тақдим этиш ва
амалий) функциялар қўшилиб кетганлиги сабабли
RDA да иловаларни маъмурлаш
имкониятининг йўқлиги кабиларни киритиш мумкин.
Маълумотлардан фойдаланишга маълумотлар базаси сервери модели (DBS) хизмат
қилади.
Бу модель баъзи реляцион МББТ ларда (Informix, Ingres, Sybase, Oracle) амалга
оширилган (3.6-расм). Унинг асосини сақланаётган процедуралар механизми – SQL-серверни
дастурлаштириш воситаси ташкил этади. Процедуралар маълумотлар базасининг луғатида
сақланади, бир нечта мижозлар ўртасида тақсимланади ва SQL-сервер ишлаётган
компьютернинг ўзида бажарилади. DBS-моделида тақдим
этиш компоненти мижоз-
компьютерда бажарилади, амалий компонент сақланадиган процедуралар тўплами сифатида
расмийлаштирилган бўлади ва МБ нинг компьютер-серверида ишлайди. Шу ернинг ўзида
маълумотлардан эркин фойдаланиш компоненти, яъни МББТ ядроси бажарилади.
Амалий
компоненти
Маълумотлар
Ресурсларга
кириш
компоненти
Тақдим этиш
компоненти
87
Компонент
пр едст авле ния
Прикладной
компонент SQL
Клиент
Се рвер
Компонент
доступа к
ресурсам
Запрос ы
Файлы
3.6-расм. Маълумотлар базаси сервери модели
Ахборот
ресурси
тушунчаси
маълумотлар
базасигача
торайтирилган,
чунки
сақланаётган процедуралар механизми –
DBS-моделининг фарқ қилувчи тавсифи бўлиб, фақат
МББТ дагина мавжуд.
DBS-моделининг афзалликлари
:
амалий функцияларнинг марказлаштирилган тарзда бошқариш имконияти;
трафикнинг пасайтирилганлиги (SQL-сўровлар ўрнига тармоқ бўйича сақланаётган
процедуралар чақириқлари юборилади);
процедураларни бир нечта иловалар ўртасида тақсимлаш имконияти;
процедураларни бажаришнинг бир марта яратилган
ягона режасидан фойдаланиш
ҳисобига компьютер ресурсларининг тежалиши.
Камчиликларига қуйидагилар киради:
турли-туман SQL процедуралар кенгайтмасидан иборат бўлган сақланаётган
процедураларни ёзиш воситаларининг чекланганлиги, улар тасвир воситалари ва функционал
имкониятлари бўйича С ёки Pascal тиллари билан қиёсланганда анча ортда қолади. Уларнинг
фойдаланиш соҳаси турли-туман сақланаётган процедураларни тестлаш ва созлаш имконияти
йўқлиги сабабли муайян МББТ билан чегараланган.
Амалда аксарият ҳолларда аралаш
моделлардан фойдаланилади, бунда маълумотлар
базасининг бутунлиги ва баъзи оддий амалий функциялар сақланаётган процедуралар (DBS-
модель) билан таъминланади, анча мураккаб функциялар эса компьютер–мижоз (RDA-модель)
да бажариладиган бевосита амалий дастурда амалга оширилади.
Фойдаланувчи билан интерфейс учун жавоб берадиган иловалар сервери модели (AS)ни
кўриб чиқайлик.
Бу модель фойдаланувчи билан интерфейс учун жавоб берадиган (яъни 3.7-расмдаги
биринчи гуруҳ функцияларини бажарадиган) мижоз-компьютер бажарадиган жараёндан
иборатдир.
Комп онен т
п редставлен ия
Клиент
Серв ер
Компонент
доступа к
ресурсам
При кладной
компонент
Сервер
API
SQL
3.7-расм. Иловалар сервери модели
Файллар
Ресурсларга
кириш
компоненти
Тақдим этиш
компоненти
SQL амалий
компоненти
Талаблар
Тақдим
этиш
компоненти
Амалий
компоненти
Ресурсларга
кириш
компоненти
88
Амалий компонент амалий функцияларни бажарувчи жараёнлар гуруҳи сифатида
амалга
оширилган ва иловалар сервери (Application Server - AS) деб аталади. Ахборот
ресурсларидан ресурслар менежери (масалан, SQL-сервер) эркин фойдаланишга рухсат беради.
Амалий компонентлардан маълумотлар базаси, почта хизматлари ва бошқалар каби
ресурслардан эркин фойдаланиш мумкин. Ресурслар менежери
ишлайдиган компьютерга
жойлаштирилган AS SQL-сўровларни тармоқ бўйлаб юбориш заруриятидан озод этади, бу
тизимнинг самарадорлигини оширади. RDA ва DBS моделлари функцияларни тақсимлашнинг
икки бўғинли схемасига таянади:
RDA-моделида амалий функциялар мижоз-дастурга берилган (амалий
компонент тақдим этиш компоненти билан қўшилиб кетган);
DBS-моделида уларни бажариш учун масъулиятни МББТ ядроси (амалий
компонент ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш компонентига қўшилади) ўз устига
олади.
AS-моделда функцияларни тақсимлашнинг уч бўғинли схемаси амалга оширилган. Бу
ерда амалий компонент илованинг энг муҳим ажратилган элементи сифатида алоҳида
кўрсатилган. Моделларни қиёслаганда, AS энг мослашувчан ва универсал характерга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: