84
тармоққа қўшиш, шунингдек катта компьютерлар, масалан IBM mainframe ёки VAX ни улашда
муаммо юзага келади. Шунинг учун ҳам корпоратив тармоқ қуриш масаласи осон иш эмас.
Биринчи муаммо – бу алоқа канали. Корпоратив тармоқнинг коммуникация протоколси
мавжуд глобал тармоқларда қабул қилинганга мос бўлиши
учун маълумотлар узатишнинг
умумий фойдаланиладиган мавжуд глобал тармоқларидан фойдаланиш энг мақбулдир. Х.25
протоколсини танлаш бу ҳолда энг оқилона ҳисобланади. Ушбу протокол ҳатто сифати паст
алоқа линияларида ҳам ишлаш имконини беради, чунки у узоқлашган
терминалларни катта
ЭҲМ га улаш учун ишлаб чиқилган ва тегишлича хатоларни тузатишнинг кучли воситаларини
ўз ичига олади ва бу билан фойдаланувчини бундай ишлардан озод этади.
Х.25 протоколларининг янада ривожланганлари - Frame Relay, шунингдек АТМ
типидаги янги протоколлар бўлиб, улар катта тезликни таъминласа ҳам, мукаммал алоқа
линиялари бўлиши талаб қилади ва шу сабабли ҳам яқин келажакда кенг қўлланилмаса керак.
Мамлакатимиздаги мавжуд умумфойдаланиладиган глобал тармоқлар - SprintNet, Infotel,
Pochet ва бошқалар - Х.25 базасида қурилган.
Х.25 протоколси битта линияда 4096 тагача виртуал алоқа
каналларини ташкил этиш
имконини беради. Агар офисга битта ажратилган линия тортиб келинса, ундан бир нечта
узоқлашган
офисни бирлаштириш, корпоратив ахборот ресурсларини улаш учун, электрон
почта, маълумотлар базасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш мумкин.
Ажратилган линия – бу оддий телефон линияси бўлиб, у билан 9600-28800 бит/с
тезликда ишлаш мумкин. Бундан ҳам тезроқ ишлайдиган линиялар (64 Кбит/с ва >)анча
қиммат туради.
Одатда Х.25 тармоқлари икки турдаги – Switch ёки
пакетларни коммутациялаш
марказлари (ПКМ) ва PAD (packet assembler/disassembler – пакетларни йиғувчи/ишлаб
чиқувчи), шунингдек маълумотлар пакет адаптери (МПА) ёки терминал концентратор деб
аталадиган ускуналарда қурилади. МПА Х.25 тармоғига порт орқали охирги қурилмаларни
улаш учун хизмат қилади. Корпоратив тармоқда МПА дан фойдаланиш мисоли –
банкоматларнинг банкнинг марказий компьютерига уланишидир. ПКМ – унинг вазифаси
йўналишни аниқлаш, яъни ахборот юбориладиган жисмоний линиялар ва
улардаги виртуал
каналларни танлашдан иборат.
Кўпчилик фойдаланадиган МББТ га ўтиш – келажакда ташкилотларнинг фаолиятини
таъминлаб берадиган сифат жиҳатидан технологик сакраш ҳисобланади. Янги ахборот
тизимлари (АТ) га ўтишни амалга ошириш мижоз-серверларнинг ҳозир фойдаланилаётган ва
истиқболдаги моделларига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: