Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


- Мавзу: Кириш. Ахборот технологиялари фани ва унинг асосий



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

1- Мавзу: Кириш. Ахборот технологиялари фани ва унинг асосий 
тушунчалари, қўлланиш соҳалари. 
Режа:
1. Ахборот технологяилари фани ва унинг асосий тушунчалари. 
2. Ахборот технологияларининг қўлланиш соҳалари.
 
Республикамизда қабул қилинган кадрлар тайёрлаш миллий дастурида информатика ва 
ахборот технологияларини ўқув жараёнига кенг тадбиқ қилиш масаласи кўндаланг қўйилган. 
Унда, шунингдек, ахборот технологиялари ва информатика соҳасида кадрлар тайёрлаш, шу 
жумладан Internet технологияларини барча соҳаларда кенг жорий қилиш долзарб масаласи 
эканлиги алоҳида уқтириб ўтилади.
Ахборот – сўзи лотинча «informatsio» cўзидан келиб чиққан бўлиб «тушунтириш, 
таништириш, баён этиш» - деган маъноларни англатади. Кўп ҳолларда «ахборот» сўзи ўрнида 
«берилганлар» деган анча фарқ қилувчи сўзи ҳам ишлатилади. Ахборот – аниқ ва амалда 
ишлатиладиган хабардир. Берилган(маълумот)лар эса, хабар ва кузатишларни ўз ичига олади. 
Бирор зарурият бўйича имконият туғилганда, масалан, нарса тўғрисидаги билимини ошириш 
пайтида у ахборотга айланади.
Ахборотни Н. Винер ташқи дунёдан унга мосланиш жараёнида олинадиган мазмун 
белгиси, Боиллюэн энтропияни инкор этиш, Шеннон жараëнида ноаниқлик йўқоладиган 
коммуникация ва алоқа, Эшби турли нарсани узатиш, Моль тузилмаларнинг мураккаблик 
ўлчови ва Яглом танлаш эҳтимоллиги каби тавсифлайди. Умуман ахбороткенг маънода: 
ҳақиқий дунёни акс этиш; тор маънода: сақлаш, узатиш, ўзгартириш ва бошқариш 
предметидан иборат ихтиёрий маълумотлардир.
Ахборотнинг ўзини эса бирор объект, атроф мухитни маълум бўлаги ёки маълум 
жараёни 
хақидаги, 
аниқсизлик 
даражасини 
камайтирадиган 
белгилар, 
белгилар 
(параметрлар), тафсилотлар, йўриқлар ва ҳ.қ. мажмуаси дейиш мумкин.
Ўз навбатида хабар ахборотни тасвирлаш шакли бўлиб, у нутқ, матн, тасвир, график, 
жадвал, видеотасвир, товуш ва ҳ.қ. кўринишида ифодаланади.
Замонавий мазмунда – ахборот – одамлар орасидаги, одамлар билан жонли ва жонсиз 
табиат, хусусан ЭҲМ орасидаги маълумот алмашинуви бўлиб, кенг маънодаги илмий 
тушунчадир.
Иқтисодий ахборот – ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган соҳалардаги, 
одамлар жамоасидаги ижтимоий – иқтисодий жараёнларни акс эттирувчи ва уларни бошқариш 
учун хизмат қилувчи маълумотлар тўпламидир. 
Ўз навбатида инсоннинг ихтиёрий фаолияти доираси, шу билан бирга фаннинг ҳар бир 
тармоғи, хоҳ табиий, хоҳ ижтимоий бўлсин, ундаги ахборот ўзининг махсус томонлари билан 
тавсифланади. Масалан, иқтисодиёт, хуқуқий, филология ва журналистика ахборотлари ҳақида 
айтадиган бўлсак, бу шу соҳа мутахассисларининг хизмат бурчлари муваффақиятли 
бажарилишлари учун зарур бўлган, доимо янгиланиб турувчи билим ва маълумотлар тўплами 
бўлиб ҳисобланади.
Ахборотни амалда қўлланилишининг зарур шарти унинг ўз вақтидалиги ва 
адекватлигидир. Адекватлик олинган ахборот асосида қурилган образнинг ҳақиқий объектга 
қанчалик мослигини ифодалайди ва у учта шаклда ифодаланади:
синтактик адекватлилик – ахборотни узатиш тезлигининг аниқлиги, кодлаштириш 
тизими, ташқи таъсирларнинг мавжудлиги;
семантик адекватлилиги – узатиладиган ахборотнинг маънавий таркиби, объект 
образига ва ҳақиқий кўринишига мос келиши;
прагматик адекватлилиги – олинган ахборотнинг асосий бошқариладиган жараён 
билан мос келиши.


13 
Буларни янада яхшироқ тасаввур этиш учун ҳаётий бир мисол оламиз. Фараз қилайлик, 
сиз автомобил савдо бозоридаги фирмада менеджер бўлиб ишлайсиз ва автомобил 
машинасини намойиш этувчи кўргазмага таклифнома олдингиз. Бу таклифномада кўргазма 
бўладиган вақт, жойи ва иштрокчилар таркиби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган. Агар 
таклифномани кўргазма ёпилгандан сўнг олсангиз, у сизга керак бўлмай қоларди, яъни ўз 
вақтида эмаслиги сабабли ундан фойдаланиб бўлмаслигига олиб келар эди. 
Синтактик адекватлик талабларини бажариш учун таклифнома бланкаси бутун бўлиши, 
қаттиқ қоғоздан тайёрланганлиги, шрифтларнинг осон ўқилиши таъминланади, бошқача 
айтганда, унда нима ёзилганлиги эмас балки фақат ахборотни узатиш жараёни тўғрисида 
маълум қилинади. Семантик адекватлик таклифномадаги хабарнинг ҳақиқатга мос келишни 
талаб қилади. Бу маънода павильон тартиб рақамлари, иштирокчилар номлари, тадбирнинг 
бўлиши вақти кабилар мос келиши текширилади.
Прагматик 
адекватлик-таклифномадаги 
маълумотларнинг 
фойдалилиги 
билан 
аниқланади. Яъни, таклифномадан фойдаланиб, керакли кўргазма залини тез ва ўз вақтида топа 
олсангиз – вақтингизни тежаган ва асабларингизни асраган бўласиз.
Маълумот ёки ахборот тарихан моддий ва маънавий бойликлар қаторидаги 
қадриятлардан бўлиб келган. Тинч ҳаёт даврида хом ашёни қайта ишлаш, иншоотларни пухта 
қилиб яратиш, табиат инжиқликларига бардош бера олишга доир тажриба хулосалари ёзма ёки 
оғиздан – оғизга кўчувчи маълумот, оила, қабила ва миллат-элатларни мавқеини белгиловчи 
манба ва бойлик сифатида қадрланган. Уруш ёки тахликали кунларда эса душман қуролли 
кучлари, режалари, мудофаа имкониятлари ҳақидаги маълумот ҳаёт-мамот масаласи бўлган. 
Шу боис маълумотга нисбатан ҳар доим уни сақлаш, тезкорликда узатиш ва тўғри таҳлил 
қилиш каби масалалар долзарб бўлиб келган. Масалан, маълумотни қулай ва ишончли сақлаш 
мақсадида қоғоз ихтиро қилинган, тезкорликда ва таъсирчан узатиш учун телеграф, телефон, 
радио, телеведение ихтиро қилинган. Тўғри ва тезкор тарзда катта ҳажмдаги маълумотни қайта 
ишлаш мақсадида эса, компьютер ихтиро қилинган. Ишлаб чиқариш кучлари имкониятлари 
ҳамда фан-техника юқори чўққиларга кўтарилган замонда ҳам маълумот ёки ахборот ўта 
муҳим аҳамиятга эга товар сифатида намоён бўлади. Эндиликда янги маълумот ёки 
билимларни яратувчи бир қатор мутахассисликлар мавжудки, муайян шахс, ташкилот, тармоқ, 
ҳатто давлатлар тақдири ва салоҳияти улардан ўз вақтида олинган сифатли маълумотларга 
боғлиқ десак муболоға бўлмайди. Бу мутахассисларни куч-қудрати бир томондан ўз 
соҳаларидаги юқори малакаси билан белгиланса, иккинчи томондан компьютерлар замонавий 
ахборот технологияларини ўзлаштирганликларида намоён бўлади. Ҳақиқатан ҳам компьютер, 
аниқроғи у ва унга уланадиган ташқи қурилмалар мажмуаси, тузимга кўра маълумотни қайта 
ишлайди: ахборот –компьютер –ахборот.
Кўп ҳолларда компьютерга киритиладиган ахборот билимлар ёки маълумотлар омбори 
сифатида намоён бўлади, унда ҳосил қилинган ахборот эса, ўз истеъмолчисига эга бўлган 
юқори баҳоларга эга товар сифатида қадрланади.
Хулоса қилиб айтганда, бир томондан энг хоридоргир товар янги маълумотни яратиш, 
қайта ишлаш ва узатиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиб етишиш, талабларга бўлган 
мутахассисликларни шакллантириш бўлса, иккинчи томондан бу мақсадга эришишда уларга 
мураббийликни ва шароитларни таъминлаш олимларнинг вазифасидир.
Компьютер имкониятларининг такомиллашуви ҳамда ишлаб чиқариш ва ҳаётни турли 
соҳаларига жадал тарзда кириб бориши мос фан соҳасини информатика фани предметини бир 
неча бор тубдан янгиланишига олиб келган. Ҳозирги кунда компьютер ва унга дастурий 
таъминотларига муайян билим ва кўникмалар мажмуасини белгилаш имконини беради ва 
тақозо қилади. Бу йўсиндаги мажбурийлик; компьютер ва унга уланадиган қурилмалар 
мажмуаси ҳамда мавжуд амалий дастурлар катта бўлгани учун бир киши томонидан тўла 
қонли ўзлаштириши ниҳоятда мос билимлар жонли мушкул масала эканлигидан келиб чиқади. 
Ахборот сифатлари қаторига: ўрганилаётган нарса ёки ходисани, тўлиқ ифодалаш, 
қимматлилиги, ишончли бўлишини киритиш мумкин.


14 
Ахборот 
икки 
тури 
яъни 
узлуксиз 
ва 
узилишли 
бўлиши 
мумкин.
Ҳар қандай соҳада фаолият қилаётган кишилар кундалик ҳаётида ахборотни йиғиши, сақлаши, 
узатиши, ўзгартириши, қайта ишлаши керак.

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish