Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


Ўлчами ўзгарувчан тузилмалар



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Ўлчами ўзгарувчан тузилмалар ёзувларга янги ёзувларни киритиш, ўчириш имконини беради ва 
бу билан ахборот массивнинг динамик равишда ўзгаришига имкон беради. Компьютер хотирасида 
тузилмаларнинг қандай усулда (кетма-кет ёки боғлиқ) берилишига боғлиқ ҳолда ўлчами 
ўзгарувчан тузилмаларга ёки олдиндан заҳира сифатида сақлаб турилган хотира блокида, ёки 
бутунлай бўш бўлган манзил маконида ўсиш ва камайиш имконияти берилади. Биринчи ҳолда 
тузилма элементлари сонини олдиндан билиш ва ахборот массивининг энг катта ўлчами учун 
хотира блокини ажратиш зарур. Агар тузилма элементлари сони мўлжалдагидан кўп бўлса, 
ортиқча элементларнихотирада жойлаштриб бўлмайди. Агар элементлар камроқ бўлса, хотира 
участкасидан фойдаланилмай қолади. Маълумотлар боғлиқ ҳолда берилганда ўзгарувчан ўлчамли 
тузилмалар бемалол ўсиши ва камайиши мумкин. Тузилма элементлари сони илгаридан маълум 
бўлмаслиги мумкин. 
5.6-расм. Маълумотлар тузилишини кетма-кет ва боғлиқ ҳолда тақдим этиш 
Маълумотларнинг турли тузилмалари ўз элементларига ҳам турлича ёндашиш 
имконини беради: баъзи бир тузилмаларда унинг ҳар қандай элементига, бошқаларида эса фақат 
қатъий белгиланган элементга кириш мумкин. Элементларга киришнинг чекланиши керакли 
ёзувларни излаб топиш вақти ошишига олиб келади. 
Маълумотлар тузилиши бир турда ва бир неча турда бўлиши мумкин. Бир турдаги 
тузилмаларда барча элементлар бир турдаги ёзувлардан иборат бўлади. Бир турда бўлмаган 
тузилмаларда турли типдаги ёзувлар битта тузилманинг элементлари бўлиши мумкин. 
2. Хотирада маълумотларни кетма-кет ва боғлиқ тақдим этиш
Компьютерларнинг хотирасида маълумотлар сақлаш даражасида кетма-кет ёки ўзаро 
боғлиқ ҳолда жойлашиши мумкин (5.7-расмга қаранг). Демак, маълумотларни сақлашнинг уларни 
I-уя 
k-
уя
1-элемент 
2-элемент
K-элемент
i-элемент
Кўрсаткич 
Асосий 
майдон 
далил 
майдони 
кўрсаткич 
кœрсаткич 
1-элемент
i-элемент
K-элемент


120 
тегишлича кетма-кет ва боғлиқ ҳолда тақдим этишдан фойдаланадиган сақлаш тузилмалари 
фарқланади. 
Кетма-кет тақдим этишда маълумотлар машина хотирасида кетма-кет жойлашган 
қўшни уяларда жойлаштирилади. Бунда ёзувлар жойлашувининг жисмоний тартиби мантиқий 
тузилма билан белгиланадиган мантиқий тартибга тўла мос бўлади, яъни мантиқий тузилма 
маълумотлар жойлашувининг жисмоний тартиби билан қўллаб-қувватланади. Хотиранинг 
кетма-кет уяларида жойлаштирилган ёзувларнинг мажмуи кетма-кет рўйхат деб аталади.
Ахборот массивини кетма-кет рўйхат шаклида сақлаш учун хотирада массивнинг энг катта 
ўлчамига мос бўш уялар блоки ажратилади. Қуйидаги: В ёзув, А ёзув, F ёзув, С ёзув, ..., N ёзув 
мантиқий тартибига эга бўлган ёзувлар машина хотирасида 5.7,а-расмда кўрсатилгандек тартибда 
жойлаштирилади. Янгидан пайдо бўладиган ёзувлар блокнинг охирида хотиранинг бўш 
участкасида жойлашади. Агар янги ёзувларнинг миқдори заҳира блокидаги бўш уялар сонидан кўп 
бўлса, бу ёзувларни хотирада жойлаштириб бўлмайди. Агар ёзувлар мўлжалланганидан кам бўлса, 
хотирада фойдаланилмаган уялар қолади.
Ахборот массивини юритиш жараёнида ёзувлар қўшилади ва чиқариб ташланади. Янги 
ёзувлар рўйхатнинг охирига қўшилади. Масалан, (N + 1)-ёзув 100 + (N + 1) манзилли уяда 
жойлаштирилади. Ёзувларни ўчиришда хотирада бўш уялар қолади. 5.7,б-расмда (N + 1)-ёзув 
қўшилган ва иккита ёзув: А ёзув ва Ғ ёзув ўчирилган. 102 ва 103 уялар бўшаб қолган. Хотиранинг 
бўш уялари бўлган рўйхат зич бўлмайди. Вақт ўтиши билан анча уялар бўшаб қолиши мумкин. 
Хотиранинг бу участкалари бўшлигича қолмаслиги учун вақти-вақти билан бутун маълумотлар 
массиви қайта ёзилади, бунда барча ёзувлар 5.7,б-расмда кўрсатилганидек сурилади. Массивни 
қайта ёзиш қўшимча машина вақтининг сарфланишини талаб этади. Массивни тузатиш жараёнида 
янгиланиши зарур бўлган ёзувлар хотирадан ўқилади ва уларга зарурий тузатишлар киритилади. 
Тузатилган ёзувлар хотиранинг бўш уяларига рўйхат охирига ёзилади. 
Маълумотларнинг кетма-кет тақдим этилишидан одатда массивнинг чегаравий ўлчамини 
олдиндан айтиш мумкин бўлган ҳолларда чизиқий маълумотлар тузилмасини амалга ошириш учун 
фойдаланилади. 
АИС иловалари кўпинча узлуксиз равишда янгиланадиган, тузатиладиган маълумотлар 
билан ишлашига тўғри келади ва маълумотларнинг кетма-кет рўйхат шаклида тақдим этилиши 
хотирадан самарасиз фойдаланишга, машина вақтининг массивни қайта ёзишга сарфланишига олиб 
келади. Бир қатор топшириқлар учун маълумотларнинг кетма-кет тақдим этилиши умуман мақсадга 
номувофиқ. Бундай ҳолларда маълумотлар тузилмасини ташкил этишда боғланишли тақдим 
этишдан фойдаланилади.
Хотира уяси 
манзили 
Ёзув 
лар 
Уя манзили 
Ёзувлар 
Уя манзили 
Ёзувлар 
101 
В 
ёзув 
101 
В ёзув 
101 
В ёзув 
102 
А 
ёзув 
102 
102 
С ёзув 
103 
ёзув. 
103 
…. 

104 
С 
ёзув 
104 
С ёзув 
100+N+2 
N ёзув 
…. 

…. 

100+(N+1)-

(N+1) 
ёзув 
100+N 

ёзув 
100+N 
N ёзув 
100+(N+1) 
(N+1) 
ёзув 
Бўш участка 
Бўш участка 
Бўш участка 


121 
5.7-расм. ЭҲМ хотирасида маълумотларни кетма-кет тақдим этиш. Хотира уялари блоки: 
а) массив яратилгандан сўнг; б) ёзувлар қушилгандан ва ўчирилгандан сўнг; в) массив 
қайта ёзилгандан сўнг. 
Маълумотларни боғланишли тақдим этишда ҳар бир ёзувда қушимча майдонча кўзда 
тутилади, унга кўрсаткич (ишорат) жойлаштирилади. Бу ҳолда ёзувлар кетма-кетлигининг 
жисмоний тартиби мантиқий тартибга мос келмаслиги мумкин. Машина хотирасида ёзувлар 
исталган бўш уяга жойлашади ва ўзаро кўрсаткичлар билан боғланади, улар мантиқан ушбу 
ёзувдан кейин келадиган ёзув жойлашган жойни кўрсатиб туради. Кўрсаткични кўпинча кейинги 
ёзув сақланадиган хотира ясининг манзили сифатида ҳам қараш мумкин. 
Маълумотларни ўзаро боғланган ҳолда тақдим этишга асосланган сақлаш тузилмаларини 
боғланган рўйхатлар деб ҳам аташади. Агар ҳар бир ёзув битта кўрсаткичга эга бўлса, рўйхат бир 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish