Ўзбек оилаларида фарзанд тарбияси билан боғлиқ бўлган баъзи бир
фазилатлар
Ўқитувчи Г.И.Ахадова. СамДАҚИ
Инсон оилада бахт ва эзгулик учун дунёга келади, шу орзу умид билан
яшайди. Ўзбек оилаларида фарзанд дунёга келиши билан боғлиқ маросимлар
ва расм-русумлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири яхши ниятлар билан
амалга оширилади. Шулардан бири, чақалоқга исм қўйиш, кичик ва катта
чилла сақлаш, бешикка белаш, биринчи қадам, илк бора гапира бошлаш, тиш
чиқиши, ёшига тўлиши, ўғил болаларни хатна қилиш, биринчи мучал
муносабати билан боғлиқ оилавий тантаналарнинг ўтказишида рамзий маъно
бор. Шундай маросим ва расм-русумлар фарзанд қувончига қувонч қўшади,
унинг маънавий камолотига ижобий таъсир ўтказади.
Оилада чақалоқнинг соғлом ўсиши учун муҳим бўлган даври чилла
давридир. Бу муддат кичик (20 кун) ва катта (40 кун) чилла даврларига
бўлинади. Бу давр ёш она ва болани ёлғиз қолдирмаслик, улар яшаётган хонага
ҳеч кимни киритмаслик (гигиеник томондан ҳам мумкин эмас), чақалоқни
тузли, тупроқли сувда тез-тез чўмилтириш (бадандаги ортиқча туклар
“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
54
тўкилади), онага юмуш қилдирмаслик, қувват берадиган, сут кўпайтирадиган
таомларни истеъмол қилиш, тунда ташқарига олиб чиқмаслик ва безовта
қилмаслик (она ва бола маълум бир шарпадан сесканиши, қўрқиши
мумкин,натижада сут камайиши ёки хасталаниши мумкин), болани
қоронғуликда сақламаслик, она ва болани асабини бузмаслик, қўрқитмаслик,
уларнинг саломатлигини таъминлаш гаровидир.
Шарқда қадимдан эмизикли аёл таомномасига алоҳида аҳамият бериб
келинган. Ёш бўшанган она сут келтирувчи кучли таомлар билан овқатланиши,
сутни бузмаслик учун пиёз, саримсоқ, гармдори, спиртли ичимликлар,
гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаслиги зарур. Булар бола танаси учун
оғудир.
Алла ўзбек халқининг қадимий, муҳим характерга эга қўшиқ турларидан
ҳисобланади. Она алласиданбебаҳра бўлмаган бола қалбида ота-онага, ватанга
нисбатан меҳр-муҳаббат ҳисси бўлиши қийин. Алла айтмаган ёки алла эшитиб
катта бўлмаган қиз бола бўлмаса керак.
Оилада фарзанд тарбияси у туғилмасдан бошланмоғи зарур. Ҳомиладор
аёлнинг кайфияти яхши, асаблари сокин, истеъмол қиладиган таомлари бола
организми учун фойдали бўлмоғи зарур. Ўз вақтида юмушларини бажариб, дам
олиб, сайр қилиб, овқатланиб, туғилажак бола тақдирини ўйлаш унинг
вазифаси ҳисобланади. Эр-хотин, оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги соғлом
маънавий муҳит, хушмуомилалик, хурсандчилик боланинг бехавотир, соғлом
туғилишига гаров бўлади.
Баъзан оилада учрайдиган эр-хотин, қайнона-келин ва бошқалар ўртасидаги
бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик, ўзаро низо, уруш-жанжаллар, ҳомиладор
аёлни авайлаб-асраш ўрнига оғир меҳнатга мажбурлаш, хўрлаш, ҳатто унга қўл
кўтариш боланинг касалманд, ногирон, жиззаки бўлиб туғилишига олиб
келади. Ота-онадаги энг яхши хусусиятлар ҳам ёмон хусусиятларга қўшилиб
ирсий йўл билан болага ўтиши табиийдир. Ҳатто туғилмаган болада она
қорнидаёқ ота-онага нисбатан меҳр ҳисси шакллана бошлайди. Баъзан эрнинг
бола дунёга келмасдан “Агар фарзандимиз қиз бўлса, тўғри отангнинг ўйига
кетасан” ёки “Туғруқхонада йўқлаб боришимни кутмагин” каби хархашалар
билан жанжал кўтариши, албатта, бўлажак она учун ҳам, бола учун ҳам
зарарли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунинг учун донишмандларнинг болани у туғилмасдан олдин тарбиялаш
хусусидаги ўгитларига амал қилмоқ зарур. Бир киши янги туғилган чақалоқни
донишманд киши олдига олиб келиб: “Тақсир, боламга қачондан тарбия бера
бошлай?” – дебди. “Боланг дунёга келганига неча кун бўлди?” –дебди
донишманд. “ Икки ой, тақсир, дебди ота. “Аттанг, сиз анча кеч қолибсиз,
тарбияни онасининг қорнидалигидан бошлашингиз керак эди”, - дебди
донишманд.
Инсон ўз ниятига етиши ва бахтли яшаши учун интилиши, ғайрат
кўрсатиши ва яхшилик кўриши учун инсонларга яхшилик қилиши лозим.
Инсоннинг шаклланишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида, эл-юрт ичида иззат-
ҳурматга сазовор бўлишида, юксак ахлоқ-одоб қоидаларини ўзида мужассам
Do'stlaringiz bilan baham: |