“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
264
Бугунги кун ёшларини ҳар томонлама “... мустақил фикрлайдиган,
замонавий билим ва касб-ҳунарларни чуқур эгаллайдиган, мустаҳкам ҳаётий
позицияга эга, чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш
1
масаласи
давлатимиз олдида турган энг долзарб масаладир. Шу сабабли, ёшлар ҳар
сония билим олишдан, олган билимларидан келиб чиқиб тажрибасини
оширишдан тўхтамаслиги лозим. Зеро, илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда
мамлакатимизни тараққиёт сари етаклаш олий мақсаддир.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ёшларни сиёсий фаоллигини оширишда
галдаги вазифа, ҳар бир ёшларни жамиятимиз равнақи, унинг янгиланишига ва
аънавий ҳаётимизни йўлга қўйишда ўз ҳиссасини қўшадиган шахс бўлишини,
уларда дахлдорлик туйғусини янада оширишни таъминлашимиз лозим.
Улуғ раҳнамонинг ҳаёти авлодларга ибрат мактаби
Т.Худойбердиева, СамДАҚИ, 201-Арх Ғ.Аҳадов, СамДАҚИ, 201-ХС
Ватанимизнинг
истиқлоли,
истиқболи,
тинчлиги
ва
тараққиёти
юртимизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг улуғ
номи билан боғлиқ. Бугун биз ҳаётда қандай ютуқларга эришган бўлсак, уларга
бевосита юртимиз раҳбарининг раҳнамолигида, унинг ғоялари асосида
яратилган имконият ҳамда шароитлардан фойдаланиб эришдик ва эгалладик.
Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз олдидаги, Ўзбекистон халқи
олдидаги хизматлари, амалга оширган ишлари беқиёс даражада эканлиги
эътироф этилмоқда. Раҳнамо томонидан бошлаб берилган тинчлик ва
тараққиёт сари барқарор ривожланиш айни пайтда жадаллик билан давом
эттирилмоқда ва ислоҳатларда фаол бўлиш, ҳар бир фуқаро учун бурч ҳамда
шарафга айланди. Бугун Ўзбекистон халқининг қалбида Ватанга садоқат
туйғуси янада жўш ўрган. Улкан йўқотиш, қалбларимизда халқнинг асл
фарзандига бўлган чексиз ва улуғ эҳтиром, раҳнамо бошлаган йўл сари
халқнинг бирдамлигида намоён бўлмоқда.
Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўз халқи ва унинг келажаги учун
қолдирган бебаҳо мерослари ичида энг улуғи бу унинг ҳаёти, келажак авлод
учун наъмуна даражасидаги олтин фаолиятидир. Истиқлолга эришилган
дастлабки чорак асрда қанчалик таҳликаларни енгиб ўтишга тўғри келган
бўлса-да, бу давр Ўзбекистон тараққиётига пойдевор қўйилган давр бўлиб
қолди. Бу даврда юртбошимиз кўрсатган фаолияти - олтин фаолиятдир.
Каримов Ислом Абдуғаниевичнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолияти
ўта таҳликали даврга тўғри келди ва шундай бир оғир вазиятда ўз халқини
истебдоддан истиқлол сари етаклай олди. Юртбоши ўзоқни кўра олиш
қобилияти, пухта ва оқилона юритган доно сиёсати билан халқ ишончини
қозонди ва уни тўғри йўл сари бошлади. Айрим гуруҳлар, қарашлар, ҳамда
шахсларнинг “сариқ матбуот”лардаги бўҳтонларига ҳамда содир этилган
вазиятларга нисбатан ўз муносабатини юксак даражадаги маънавиятли
раҳбарга хос бўлган хислати билан ёндошиб, Ўзбекистон халқи ва унинг
раҳбари тинчлик ва тараққиёт йўлини тўғри танлаганлигини таъкидлади ва
1
Ш.Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. –
Т.:Ўзбекистон,2017. Б.189.
Do'stlaringiz bilan baham: |