Microsoft Word 4-китоб ёшлар конф 2017 май



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/280
Sana26.02.2022
Hajmi4,27 Mb.
#472331
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   280
Bog'liq
4-китоб ёшлар конф 2017 май

У киши мактаб қурган эди............... 
Рахимова Мафтуна, СамДАҚИ 302 дизайн гуруҳи талабаси. 
Илмий раҳбар: Н.Қ.ҲАҚҚУЛОВ, Сам ДАҚИ ўқитувчиси. 
 
Мустақиллигимиз тарихига ёзилаётган ҳар бир саҳифада мамлакатимизда 
содир бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари, маданий юксалиш, маънавий 
ютуқларимиз муҳрланиб бормоқда. 
Кечаётган йилимизни 
“Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари 
йили”
деб эълон қилиниши ўзида катта бир фалсафий маъно касб этади.
Бу, аввало, давлат билан халқ, халқ билан халқ, инсон билан инсоннинг 
ўзаро мулоқати сифати олиб қараш, унинг нақадар теран маъносини англаш 


“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар 
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари. 
20 
мумкин.
Маънавий-маърифий, 
ғоявий-тарбиявий 
ишларимизнинг 
пировард 
мақсадини баркамол авлод, комил инсон шахси билан боғлар эканмиз, сўзсиз 
ўтмиш миллий-маънавий меросимизни, бой маънавий қадриятларимизни 
тарбиявий фаолиятимизнинг замин-пойдевори деб биламиз.
Шу маънода Сизлар билан фикр алишмоқчи бўлган мавзуимиз Жомбой 
туманинг “Халвойи” МФЙда Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий-Ажзий 
томонидан 1903 йилда қурилган янгича усул мактабининг бугунги ҳолати 
ҳақидадир.
Маълумки, ХХ аср бошларида маърифатпарвар шоир, таржимон, 
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи” (1926) унвони соҳиби сифатида 
танилган - Ажзий Самарқанд, Бухоро мадрасаларида ўқиб, араб, форс, 
озарбайжон ва рус тили тилларини мукаммал билган. Ўша даврларда 
Самарқандда ўзбек ва тожик тилларидаги «Машраб», «Мулла Мушфиқий» 
каби ҳажвий журналларни, «Зарафшон» газетасини чиқаришда фаол иштирок 
этган. 
1901—03 йилларда Кавказ, бир қатор Араб мамлакатлари ва Россияга 
саёҳат қилган. Арабистоннинг Жидда шаҳрида маълум муддат рус 
элчихонасида таржимон бўлиб ишлаган. Самарқандга қайтгач, ҳозирги 
Жомбой туманинг Ҳалвойи қишлоғида 1903 йилда янги усулдаги мактаб очиб, 
ўқитувчилик қилган. Ўқувчилар учун дарслик ёзиб, таржималаридан 
намуналар киритган. 
Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий-Ажзий томонидан қурилган мактаб 
биноси бугунги кунда 19 –умумтаълим мактаби ҳудудида жойлашган. 
Мактабга янги бино қуриб берилгач, Ажзий томонидан қурилган мактаб 
биноси қаровсиз ҳолатда эътибордан четда қолмоқда.
ХХ аср бошларига тегишли ушбу маданий мерос ёдгорлиги бир вақтлар 
қанчадан – қанча ўқувчиларнинг севимли маскани эди. Тегишли муттассади 
ташкилотлар 
томонидан 
озгина 
эътибор 
қаратилса, 
бу 
бинодан 
маърифатпарвар шоир Ажзийнинг уй-музейини ташкил этиш, мактаб учун эса 
яхши кутубхона ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш жойи сифатида 
фойдаланиш мумкин. Ваҳоланки, бугунги кунда мактабда алоҳида кутубхона 
ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш жойи йўқ. “Барча қулайликларга эга 
замонавий мактаб ҳовлисига бу эски бино унинг ҳусни тароватини 
бузмоқда!?”, “Уни бузиш керак!?” деган гап-сўзларни эшитиб, ҳар қандай 
кишини дили ҳуфтон бўлиши тайин. 
Ваҳоланки, 2016 йил 2 июнь куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят 
Кенгашининг тўртинчи сессиясида “Миллий тикланиш” демократик партияси 
депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган “Маданий мерос объектларини 
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги масала кун тартибига киритилган эди. Сессияда 
мазкур масала юзасидан вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинган эди. 
Биз келгуси авлодларга буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини 
қандай етказмоқдамиз!? 
Тарих сабоқлари асосида бунёд этилаётган бугунги кунимиз келажак 



Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish