Microsoft Word 4-китоб ёшлар конф 2017 май


“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/280
Sana26.02.2022
Hajmi4,27 Mb.
#472331
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   280
Bog'liq
4-китоб ёшлар конф 2017 май

Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар 
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари. 
187 
ҳатто диний уламолар ҳам ўқишни, қўлларига қалам тутиб ёзишни билмаган 
бир вақтда мусулмон ўлкалардан диний ва дунёвий барча фанларнинг 
илғорлари етишиб чиқди ва анча муддат “Араб цивилизацияси” номи билан 
аталиб келинди. Шу даврда мусулмон оламида илмнинг турли соҳаларида 
саксон олти мингга яқин йирик олимлар иш олиб борганлиги, биз бебаҳо 
ҳисоблаган, маънавий мерос ва мулк эгаси эканлигимизнинг исботидир.
1
Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, ўз эътиборини ўсиб келаётган 
ёш авлодни илмли, маърифатли қилиб тарбиялашга қаратди. Бунинг 
самарасини ҳозирги кунда жамиятнинг ҳар бир соҳасида кузатиш мумкин. 
Ёшлар қайси соҳани танлашмасин, ўз соҳаси бўйича етарлича билимга эга 
бўлишлари керак. Муқаддас динимизда келтирилган қирқта асосий фарзлардан 
бири ҳам илм излаш фарзидир. Илм йўлидаги киши Оллоҳнинг ҳимоясидадир, 
дейилади ҳадисларнинг бирида. 
Шу ўринда таъкидлаб ўтишимиз керакки, илм мансаб, мол-у давлатга 
эришиш учун ўрганилмайди. Зеро, Алишер Навоий таъкидлаганларидек: 
“Илмни ким воситаи жоҳ этар, 
Ўзинию халқини гумроҳ этар”. 
Қадриятимизда ота-боболар ўз фарзандини Оллоҳдан қўрқадиган, 
одамларга яхшилик қиладиган, ориятли, номусли қилиб тарбиялашгани ва 
одоб, ахлоқ билан бирга илмни ҳам ўрганишларига алоҳида эътибор 
кўрсатишган. Ҳазрат Али: “Фарзандларингизга давр илмини ўргатинглар, улар 
сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келгандир ”, деганлар. Бу ўгитга 
амал қилган миллатнинг келажаги порлоқ бўлади.
Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “ Ер юзидаги 
амалларнинг афзали учтадир: илм талаб қилиш, нафсига қарши курашиш ва 
касб қилиш. Илм талаб қиладиган инсон Оллоҳнинг севикли бандасидир. 
Нафсига эрк бермайдиган инсон Оллоҳнинг яқинидир. Ҳунарли эса Оллоҳнинг 
дўстидир”. 
Ёшларнинг жамиятдаги фаолликлари тобора ошиб бораётган бугунги 
даврда улар эришаётган улкан ютуқларни эътироф этган ҳолда, уларда
маънавий мукаммаликни ошириш учун қуйидагиларни инобатга олиш керак 
деб ҳисоблайман: 
- улар фаннинг қайси соҳасида ижод қилишмасин, диний қадриятлардан 
хабардор; 
-тарихий хотирага эга; 
-ўзликларини англаган; 
-мустақил фикирга эга – эътиқодлибўлишлари уларнинг янада қудратли, 
комил шахс бўлиб шаклланишига асосдир. Зеро, бугун мустақил диёримизда 
амалга оширилаётган ислоҳотлар, бир сўз билан айтганда, давлат сиёсати 
ёшлар фаолиятини қўллаб – қувватлаб турганлиги, мамлакатимиз ёшларининг 
имкониятлари кўламига кафолатдир. Ундан оқилона фойдаланиш миллий 
қадриятларимизнинг асосларидан бири бўлмиш диний эътиқод масаласида 
диннинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаган ҳолда амал қилиш муҳимдир. 
1
“Ҳидоят”.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий, илмий-адабий нашри 2008.5-нашри 



Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish