“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
171
3.
Ташкилий шакли бўйича: аудиторияли, якка тартибли, гуруҳли,
таълимнинг жамоавий усули, дифференция (табақалаштирилган, ажратилган)
таълим;
4.
Таълим олувчига ёндашув бўйича: авторитар, демократик шахсга
йўналтирилган, ҳамкорлик технологияси;
5.
Устун келадиган метод бўйича: репродуктив, илмостратив – тушунтирув,
ривожланувчи таълим ўйинли муаммоли, изланувчи, ижодий;
6.
Таълим олувчиларнинг даражаси бўйича: оммавий технология, ўрнини
қопловчи, истеъдодлари билан ишлаш, қолоқлар иблан ишлаш технологияси.
Янги педагогик технология дейилганда таълим бериш санъатини ишга
солиб, уни самарали ташкил этиш, уни жаҳон андозалари даражасига кўтариш
тушунилади.
Янги педагогик технологиянинг моҳияти ўқувчини мустақил фикрлашга
ўргатиш, билим олишга қизиқиш ва эҳтиёж уйғотиш, ўқувчиларнинг ўз
фикрини баён этишга имконият яратишдир.
Янги педагогик технологиянинг бир қанча турлари мавжуд:
1.
Модулли таълим технологияси – бу ўқувчиларда дарслик, илмий
оммабоп ва қўшимча адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникмалари, ижодий
ва мустақил фикрлашни ривожлантириш мақсадида ўтказилади.
2.
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси – унинг асосий ғояси ўқув
топшириқларини ўқувчиларнинг ўзи бажариши эмас, балки ўқувчиларни
ҳамкорликда, бир-бирига фикр алмашувини улар ўртасида бир-бирига ёрдамни
вужудга келтириш.
3.
Муаммоли таълим технологияси – муаммоли вазиятни яратиш, саволлар
қўйиш, масалаларни ва топшириқларни таклиф қилиш, муаммоли вазиятни
ечишга қаратилган муҳокамани уюштириш ва хулосаларнинг тўғрилигини
тасдиқлаш.
4.
Интерфаол метод технологияси – ўқув йилларнинг ижодкорлигига
таяниш, дарсда эркин бахс-мунозара шароитини туғдириш. Бунинг учун синф
кичик гуруҳларга бўлинади ва дарс давомида шу гуруҳлар билан ишланади.
5.
Дидактик ўйинлар технологияси – дарс жараёнида турли дидактик
ўйинларни қўллаш ва улар орқали дарсни жонлантириш, фаол ҳаракат ва
қизиқиш уйғотиш.
6.
Синов дасрлари – ўқувчиларнинг маълум билим ва кўникмаларини
синаш мақсадида ўтказиладиган дарслар бўлиб, улар тест топшириқлари ёки
назорат варақалари орқали ўтказилади.
Илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтишда мулоқот қилишнинг
янги сифатлари намоён бўлади. Талабаларни микрогуруҳ ичида мулоқоти,
микрогуруҳларнинг ўзаро мулоқоти, ўқитувчининг микрогуруҳлар ва уларнинг
лидерлари билан мулоқоти ва бошқалар.Умуман олганда янги илғор педагогик
технологияларни дарсда қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиб дарс жараёнида
қўллаш дарс самарадорлигини ошириб беришга ёрдам беради. Бу
технологияларни амалий ҳамда назарий дарсларга ҳам қўлласа бўлади.
Назарий дарсларда ҳам янги педагогик технологиялардан қўлланса дарс
Do'stlaringiz bilan baham: |