“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари. 165
усулларни қўллашни ўргатишдир. Педагогик технологияларнинг вазифалари –
педагог ўқитувчиларни замонавий педагогик технологияларнинг моҳиятидан
хабардор қилиш ҳамда уларни махсус фанлар асосларини ўқитишга
йўналтирилган машғулотлар жараёнини ноанъанавий шаклларда ташкил
этишга, таълим жараёнини мукаммал модул асосида лойиҳалашга эришиш,
таълим жараёнини лойиҳалаш технологиясидан оқилона фойдалана олиш
кўникма ва малакаларига эга бўлишга, таълим олувчиларнинг назарий
билимларининг пухта, чуқур ўзлаштирилишининг, уларда амалий малака ва
кўникмаларининг ҳосил бўлишининг кафолати бўла олишга ўргатишдан
иборатдир. Таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни киритиш
ва уларни қўллашда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга молик:
- замонавий таълим технологиялари асосида ишламоқчи бўлган педагог
ўқитувчиларни дарс мавзулари бўйича интерфаол методлар асосида ишлаб
чиқилган сценарийлар бўлиши, унда билимларнинг шаклланиши учун вақт
ўрнини белгилаш, талабаларда мотивацияни уйғотиш учун даъват қисмининг
бўлиши, лойиҳаланаётган матнни бўлакларга бўлиш асносида методларни
қўллаш ёки лойиҳалаш ҳамда кўргазмалиликнинг кўрсатилиши лозим;
- замонавий педагогик технологиялар асосида ишловчи педагог-
ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган педагогик технология лойиҳасини
машғулотлар жараёнида синаш, мақсаднинг натижаланганлик даражасини
таҳлил этиш ва замонавий педагогик технологиялар бўйича ишлашнинг
афзалликларини инноватор ўқитувчиларни кафедра йиғилишида илмий-
услубий семинарларда, олий ўқув юртлари илмий кенгашларида чиқишларини
ташкил этиб, педагогик жамоа томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
- олий ўқув юртлари қошида ташкил этилган замонавий педагогик
технологиялар бўйича ишловчи инновацион (педагогик технология) марказлар
зарур дидактик ва методик материаллар, техника воситалари билан
таъминланиши зарур;
- педагогик технологиялар ва ундан таълим жараёнида фойдаланиш
доирасида назарий ва амалий билимларга эга бўлган илғор педагог-
ўқитувчидан инноватор педагогик жамоани шакллантириш ва ҳ.к.
Мазкур вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши таълим-тарбия жараёнида
муайян самарадорликка эришиш билан бир қаторда баркамол шахс ва
рақобатбардош малакали мутахассисларни тайёрлашга имкон беради.