“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари. 9
Ҳамда ўқитувчининг касб маҳоратини, кўникма ва билимини узлуксиз
такомиллаштириш учун қулай шарт шароит яратишни талаб қилади, бу жараён
малака ошириш курсларида тўла амалга оширилади десак хато бўлмайди.
Малака ошириш бу-билим олишнинг янгича услубларини ўрганиш бўлиб,
педогог ва раҳбар ходимларнинг жамиятда мустақил фикровчи, эркин шахс
сифатида таълим-тарбия фаолиятида тутган ўрни билан белгиланади. Малака
ошириш ва қайта тайёрлаш тизими “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларнинг амалга ошириши
баробарида интеллектуал салоҳиятда, фикрда, ақлда, илғор технологияларда
педогогик бунёдкорлик орқали баркамол шахсни-инсонни тарбияловчи ва шу
тариқа жамиятнинг ривожланишига таъсир этувчи омилдир. Таълим тизимида
фаолият юритаётган педогогларнинг касбий маҳоратини ошириш, яъни
малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан кўзланган асосий мақсад
ўқитувчиларнинг ижодий имкониятларини ривожлантириш, билимлари ва
касбий кўникмаларини такомиллаштириш, шунинг натижасида ўқувчиларни
ўқитиш ва тарбиялаш сифатини оширишга эришишдир. Ўқитувчиларнинг
малака оширишларини мақсадли йўналтирилганлиги таълим муассасаси
ихтиёрида ва таълим тизимидан ташқари холатда амалга оширилади. Малака
ошириш тизимини йўлга қўйиш - таълим муассасаси ихтиёрида: А) Таълим
муассасида ташкил этилган фан кафедралари иш режалари асосида Б) Ўқув
бўлими томонидан ташкил қилинадиган доимий харакатдаги семинар ва
ўқишларда В) Кафедралар ташкил этган мақсадли очиқ дарсларда Г) Соха
бўйича ўтказиладиган конференция ва педогогик ўқишларда таълим
муассасасидан ташқари ҳолатда: А) Педогогларни малака ошириш ва қайта
тайёрлаш институтлари тайёрлов курсларида Б) Ишлаб чиқаришдан ажралган
холда ўтказиладиган малака ошириш курсларида В) Қисқа муддатли мақсадли
курслардаги ўқишларда Г) Доимий харакатдаги ўқув курсларида амалга
оширилиши амалда ўз натижаси ва ижодий самарасини кўрсатиб келмоқда.
Таълим мауссасалари педогог ва раҳбар ходимларини малака оширишини
педогогик самарадорлигини таъминлаш учун таълим муассасасида ижодий
муҳит яратилмоғи лозим . Узлуксиз методик хизматни ташкил этиш ва малака
оширишнинг узвийлигини таъминлашда ижодий ёндошувнинг таълим-тарбия
самарадорлигига таъсири, аввало муаммоларни аниқлаштириб олиш билан
белгиланади. Шу нуқтаи назардан таълим муассасаларида педогог ва рахбар
ходимларни
малака
оширишлардан
қайтгач
ижодий
мухит
яратиш
барқарорлашмаслилига сабаб бўладиган омиллар;
1.
Таълим муассасаси педогог ходимларининг самарали ишлашлари учун
ижтимоий психологик ҳолатлар ва хусусиятлар шакллананишида сусткашлик
холати
юзага
келади,
соҳадаги
узвийликнинг
тўлиқ
натижаларга
йўналтирилганлиги ўз исботини топишида муаммао туғилади
2.
Педогог ва раҳбар ходимлар малака ошириш курсларидан кейинги
фаолияти самарали ташкил кечишида оқсоқлик юзага келади