“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
56
масалаларидан бири ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри тарбиялай олиш, хатарли
оқимлардан сақлаш, ўзидаги салохиятни намоён эта олишига кўмаклашсак
фойдадан ҳоли бўлмайди. Ўрта Осиё миқёсида фақатгина Ўзбекистонда
болалар учун махсус телеканал яратилган бўлиб, унда болалар учун махсус
кўрсатувлар мавжуд.
Бола кун бўйи мароқли дам олиш билан бир қаторда, тарбиявий аҳамиятга
эга эртаклар ва хикоялардан ўзидаги самимийлик, инсонийлик хислатларини
такомиллаштириб боради. “Болажон” телеканали ташкил этилганидан буён
болаларда ижобий ҳолатларни сеза бошладим. Кун бўйи кўрганларини тез эсда
сақлайдиган, мехрибонлик, беғуборлик такомиллашганлиги яққол намоён бўла
бошлади. Бундан ташқари инглиз тили дарслари боланинг тил ўрганишга
қизиқишини янада орттириб, ўзлаштириб бориш салоҳиятини таъминлаб
боради.
Агарда мазкур телеканалга ўхшаш болалар кўрсатувлари кенроқ ташкил
этилса, инглиз тиллардаги мультфильмлар кенг намоиш этилаверса, болалар
дунёқарашида кескин бурилиш ҳосил бўлиб, ўткир зехнли, мустақил фикрли,
чет тилларда бемалол, ҳеч қандай тўсиқсиз сўзлай оладиган ёш авлод ота-
оналари бўламиз. Фарзандлари етук, зукко ва илмли юрт қудратли бўлиш
билан бир қаторда, ривожланган мамлакатларда нуфузи орта боради.
Хорижий тилларни ўқитишда узвийликни сақлаш, оғзаки нутқ мавзуларини
танлаш, уларнинг кетма- кетлилигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Оғзаки нутқ мавзулари ва грамматик талаблар таҳлил қилиниши натижасида
ҳар бир таълим тизимида ҳам умумий ўрта таълимда, ҳам олий таълимда бир
бири билан боғлашади, бири иккинчисини тўлдиради.
Мантиқий кетма- кетлик туфайли оддийликдан мураккаблиликка ўтилади.
Ушубу холатни оғзаки нутқ мавзулари жараёнида ҳам кузатиш мумкин.
Масалан, тили ўрганилаётган мамлакатлар, мустақиллик куни, “Наврўз”
байрами, хотира ва қадрлаш куни каби оғзаки нутқ мавзулари умумий ўрта
таълим тизимларида, академик лицей ва касб хунар коллежларида маълум
жаражада соддалаштирилган шаклларда ўтиш режалаштирилса, олий ўқув
юртларида эса бу мавзулар кенгайтирилган, маълум даражада мураккаблашган
шаклларда олиб бориш мақсадга мувоффиқ бўлади.
Талабалар ўқувчиларга нисбатдан кўпроқ касбий мутахассисликка оид
матнлар билан танишган бўлади. Оғзаки нутқ мавзуларига нисбатдан бундай
ёндашиш албатда ўз самарасини беради. Хорижий тилларни ўқитишда ва
унинг самарадорлигини оширишдаги омиллардан яна бири бу ўқувчи ва
талабаларнинг ўз она тилларини мукаммал билишларидир.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, болаларнинг илм олишга қизиқишини
уйғотиш учун, салоҳиятини ошириш учун унинг мустахкам хотирасидан
фойдаланмоғимиз керак. Бу жараённи эса болалик давридан бошламоқ керак.
Бундан ташқари хорижий тилларни ўргатиш жараёнларида турли хил методик
усуллардан дарс жараёнида фойдаланилса талаба ёшларнинг тил ўрганишга
бўлган қизиқишларини кучайтиради, таълимнинг сифат ва самарадорлигини
оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |