“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари. 260
ўртасида мутаносиб боғланиш бор.Термоқаршилик температураси ўлчанадиган
муҳитга жойлаштирилади ва термоқаршилик қаршилигининг ўзгариши
автоматик кўприк схемаси ёрдамида ўлчанади.
Металлар оксидидан ясалган термоқаршиликларга термисторлар дейилади.
Термисторларнинг сезгирлиги жуда юқори бўлиб, металларга қараганда
уларнинг қаршилиги температурага боғлиқ ҳолда
10
5
марта кучли ўзгаради.
Ҳозирги кунда термисторлар техниканинг кўп соҳаларида кенг қўлланилмоқда.
Расм-5.да ўлчаш аппаратларида қўлланиладиган типик термисторнинг вольт-
ампер характеристикаси келтирилган. Унинг бошланғич қисмида, яъни кичик
токларда эгри чизиқ тармоғи амалда тўғри чизиқ кўринишда; термисторнинг
температура коэффициенти мусбат; букилиш нуқтасидан сўнг
манфий.
Термисторнинг муҳим хусусиятлари
температура коэффициентининг катта
манфий қийматларидан келиб чиқади.
Кенг тарқалган ночизиқли элементлардан яна бири бареттердир. У
ичидан пўлат сим ўтказилган водород билан тўлдирилган шиша баллондан
иборат. Бу ерда водород иссиқлик тақсимотини яхшилаш ва пўлат ўтказгични
оксидланишдан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Пўлат сим
С 0
200
дан
С 0
600
гача температура интервалида айтарли даражада каттагина мусбат
температура коэффициентига эга бўлади. Ушбу температурада бареттер
қаршилиги кучланиш ўзгаришига боғлиқ мутаносиб равишда ортади.
Кучланишнинг сўнгги қийматларида
бош U дан
Охир U гача бареттер орқали
б
ток
амалда ўзгармайди (Расм-6). Бареттернинг намойиш этилган ушбу хоссалари
токларни стабиллашда кенг қўлланишга олиб келади. Бареттер энергия
манбалари кучланишини стабиллаш ускуналарида ва бошқа системаларда
токларни стабиллашда кенг миқёсда қўлланилади.
Шундай қилиб, кенг тарқалган ночизиқли элементлар турли хил
кўринишдаги вольт-ампер характеристикаларга эга. Умумий ҳолда уларни
координата ўқларига нисбатан икки гуруҳга бўлиш мумкин: симметрик ва
носимметрикларга. Симметрик вольт-ампер характеристикага эга бўлган
ночизиқли элементларнинг қаршилиги ток йўналишига боғлиқ эмас.
Расм-6
Шунинг учун улардан ҳам ўзгармас, ҳам ўзгарувчан ток занжирларида
фойдаланилади. Термоқаршиликлар ва бареттерлар шулар жумласига киради.
Носимметрик
вольт-ампер
характеристикага
эга
бўлган
ночизиқли
элементларнинг қаршилиги ток йўналишига боғлиқ бўлади. Қоида бўйича
улардан
ўзгарувчан
ток
занжирларида
ток
тўғрилагич
сифатида
фойдаланилади. Носимметрик ночизиқли элементлар қаторига электрон
лампалар, яримўтказгичли диодлар киради.
Адабиётлар 1. Электротехника. М.Ю.Анвельм, В.Г.Герасимов, В.С.Пантюшин ва
бошқалар. М. Высшая школа, 1976.
2. А.Е.Касаткин, М.В.Немцов. Электротехника. М. Энергоатомиздат, 1983.
3. А.С.Каримов ва бошқалар. Электротехника ва электроника асослари. Т.
“Ўқитувчи”, 1995.