O’zbekiston kimyo jurnali, 2020, №3
61
карбонатли қаттиқлиги, тизимдаги сувнинг иситилиш ҳарорати ва бошқа маълум кўрсатгичларга
қараб
тутун газларидаги СО
2
гази ҳисобида 60-80 мг/л концентрацияда бўлиши мумкин [2].
Шунингдек, тутун газларининг таркибидаги карбонат ангидридни ажратиб олиб, акрил кислотаси
ҳосилаларини ишлаб чиқариш бўйича ҳам дунё олимлари изланишлар олиб боришмоқда [3].
Бунинг
учун тутун газлари таркибидаги газларни тозалик даражасини ошириш талаб этилади. Бу борада,
тутун газлари таркибидаги индифферент (бефарқ) оксидларни юқори
оксидларгача оксидлаш ва
ютилувчанлик хоссаси ошган тутун газлари таркибидаги кислотали газларни (NO
2
, SO
2
, CO
2
)
ишқорий абсорбентларга юттириш таклиф этилган [4]. Қолаверса, тутун газларини адсорбент
қатламидан ўтказиш ва >99% тозаликдаги СО
2
гази олиш имконини берадиган жараён ҳам ишлаб
чиқилган [5]. Ушбу газлардан яна азотли минерал ўғитлар олиш мумкинлиги ўрганилган. Бунинг
учун, аммиакли сув ёрдамида ушбу газларни тутиб қолиш таклиф этилган. Ушбу абсорбент асосан
энг юқори ютилиш даражасига эга юқори азот оксидларини ютиши айтиб ўтилган [6]. Тутун газлари
таркибидаги SO
2
газини FeSO
4
*7H
2
O ва МnSO
4
*H
2
O каталитик оксидлаш бўйича илмий ишланма
ҳам таклиф этилган бўлиб, оксидланган S (IV) оксиди, гидратланган олтингугурт диоксиди,
бисульфит ва сульфитнинг бошқа турлари Na
2
SO
3
– натрий сульфитнинг ионсизлаштирилган сувдаги
эритмасига юттириш таклиф этилган [7]. Бошқа ишланмаларда ушбу газларни оҳактош
эритмасига
юттириб, гипс ишлаб чиқаришни ташкил этилган [8, 9]. Ажратиб олинган СО
2
газидан қолаверса
қуруқ муз олишда ҳам фойдаланиш мумкин [10].
Олиб борилаётган изланишларнинг мақсади республикамизда ишлаб чиқарилаётган
анъанавий нефть маҳсулотларидан ташқари нефт-кимёвий ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиш, яъни
ишлаб чиқариш жараёнини диверсификациялаб, иқтисодиётимизга фойда келтирувчи импорт ўрнини
босувчи, жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотлар ассортиметини оширишдир. Шу билан
биргаликда чиқиндисиз технологияларни жорий қилиш ва экологияни ҳам зарар кўрмаслини
таъминлаш.
Шу мақсадда саноат ишлаб чиқариш жараёнларида ҳосил бўлаётган тутун газларини
утилизация қилиш принципиал технологик схемасини ишлаб чиқилди. Бу билан энергия
йўқотилиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши каби муаммоларни ҳал қилиниши ва
корхоналарни
юқори сифатли хомашёлар билан таъминланиши мумкин. Ушбу мақолада муаллифлар томонидан
ишлаб чиқилган ишларни амалга ошириш учун принципиал технологик жараён схемаси ва унинг
баёни келтирилган (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: