Проблемы архитектуры и строительства
2016, №2
92
системада парникли эффект қўлланилган, бу
эффект бинони ташқи деворлар қуёш нурлари-
дан қиздирилганда ҳосил бўлади. Ойна девор-
дан 15...20 см узоқликда жойлашган. Ойна ва
девор орасидаги ҳосил бўлган фазодаги ҳаво
қуёш нурлари томонидан иситилади, юқорига
кўтарилади ва деворларда ишланган тирқиш
орқали ёнидаги хонага ўтади ва уни иситади.
Хонадаги совуган ҳаво пастга тушади, девор-
даги тирқишда исиб, юқорига кўтарилади ва
иситилаётган хонага тушади. Иситилган ва со-
вуган ҳавонинг бундай циркуляцияси хонани
иситишни таъминлайди ва кундузи содир
бўлади. Тунда иситиш девордан тарқалган
иссиқлик, аккумлятор ва иситиш асбобидан
фойдаланиб амалга оширилади.
“Тромб девори” туридаги гелиосистемали
экспериментал қуёшли уй 40
о
кенгликда Прин-
стон ш. (Нью-Джерси шт. АҚШ)да қурилган,
бу кенглик бизнинг мамлакатимизга тўғри ке-
лади.
Лекин бундай бинолар яъни “Тромб дево-
ри” туридаги гелио системали қуёшли бинолар
бизнинг мамлакатимизда лойиха қилиниб
қурилмаган. Бу турдаги биноларни Ўзбекистон
иқлим шароитида қуриш учун , уларни
иссиқлик–физик жиҳатдан назарий ва амалий
тажрибалар натижасида асослаш лозим.
Шу сабабли биз СамДАҚИ “Бино ва иншо-
отлар” кафедрасининг лабороториясини ташқи
деворида “Тромб девори” модели ўрнатдик.
Бунда ойна ташқи девордан 30см узоқликда
жойлаштирилди.
Ойна
ромининг
ўлчами
1.5х1.5 метр (1-расм).
Ойна ва девор орасидаги хосил бўлган фа-
зодаги хаво қуёш нурлари томонидан иситила-
ди. Девор қатламларидаги ойна ва девор ора-
сидан фазодаги хамда ички ва ташқи хаво ха-
роратларини аниқлаш учун иссиқлик физик
тадқиқотлар 2016 йил 30 январдан 3 феврал
кунлари ўтказилди.
“Тромб девори” моделида ҳароратларни
аниқлаш учун ўрнатилган термо датчиклар
схемаси 2-расмда келтирилган.
1-ички хаво ҳароратини аниқловчи термо-
датчик, 2-ички сирт ҳароратини аниқловчи
термодатчик, 3-девор ички сиртидан 11см ич-
каридаги ҳароратни аниқловчи термодатчик, 4-
девор ички сиртидан 22см ичкаридаги ҳарорат-
ни аниқловчи термодатчик, 5-Девор ички сир-
тидан 33см ичкаридаги ҳароратни аниқловчи
термодатчик, 6-Девор ташқи сирти хароратини
аниқловчи термодатчик, 7-Ойна ва девор ора-
сидаги ҳароратни аниқловчи термодатчик, 8-
Ташқи ҳаво ҳароратини аниқловчи термодат-
чик.
Бундан ташқари “Тромб девор” моделидан
ўтувчи иссиқлик оқим миқдорини аниқлаш
учун “ИТП-11” (измертель теплового потоко
ИТП-11) ускунасидан фойдаландик.
Do'stlaringiz bilan baham: