РАҚАМЛИ ДАВРДА БАНКЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАР
ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ТЎЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
и.ф.н.
Абдурахманова М.М.
Тошкент Давлат иқтисодиёт университети
“Банк иши” кафедраси доценти
Ҳозирги кунда банк тизими ривожланиб борар экан, банклар
ўртасидаги
ўзаро
алоқалар,
ҳисоб-китобларни
амалга
ошириш
механизмини такомиллаштириш ҳам талаб етилади. Бу албатта, мамлакат
тўлов тизимини янада ислоҳ қилиш билан боғлиқдир, чунки тўлов тизими
мамлакат миқёсида товар - пул муносабатлари натижасида вужудга
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
22
келадиган барча тўловлар мажмуасини ташкил етади.
Банклараро ва банкнинг ички тўлов тизимида қўлланиладиган ҳамда
банк ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида
шакллантириладиган банк электрон тўлов ҳужжатлари реквизитлари
таркибига қўйиладиган талаблар, “Марказий банкнинг банклараро тўлов
тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги
низомга мувофиқ аниқланади.
Чакана тўлов тизимларида клиринг операциялари учун, яъни банк
тўлов тизимлари орқали бир нечта операциялар бўйича ягона суммали
битта
электрон
тўлов
амалга
оширилишида,
шунингдек,
банк
ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида
телекоммуникация провайдер ва операторлар ёки коммунал хизмат (электр
ва телекоммуникация хизматлари, эксплуатасион ва коммунал хизматлар)
корхоналари фойдасига бир ҳил турдаги операцияларда электрон тўлов
ҳужжатларининг бошқа шаклларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Бунда пул маблағларини тўловчи ва олувчи – тўлов тизимининг
фойдаланувчилари, шунингдек, банк ҳисобварақларига пул ўтказмалари
амалга оширилган ҳолларда эса, уларнинг банк реквизитлари ҳам аниқ
идентификацияланган
бўлиши
керак.
Электрон
тўлов
ҳужжати
реквизитларининг таркиби ва тузилмасига бўлган талаблар пул
маблағларини олувчилари билан келишилади ҳамда тўлов тизими
қоидаларида белгиланади.
Электрон тўловлар, электрон тўловларнинг мақсадини ишончли ва
тўлиқ баён этадиган ҳужжатларларни мажбурий тузишни кўзда тутади:
тўлов тизими аъзолари томонидан нақд пулларни қабул қилишда
қоғоз кўринишида (слип, электрон терминал квитанцияси);
электрон тўлов ҳужжатларини ўтказишда электрон кўринишида
(терминал ёки банкоматларнинг электрон журналидаги ҳужжат, электрон
квитанция ёки шахсий ҳисобварақдан электрон кўчирма);
тўлов тизими қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
23
Кўрсатилган ҳужжатлар амалга оширилган операцияларни қўлда
қайта тиклаш учун зарур бўлган барча керакли маълумотларни, жумладан
электрон тўлов амалга ошириладиган товар-хизматнинг номини ўз ичига
олиши ҳамда тўлов тизими субъектларига тақдим қилиниши шарт.
Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш
Ўзбекистон Республикасининг «Автоматлаштирилган банк тизимида
ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга
оширилади.
Банк
мижозларига
ҳисоб-китоб
операциялари
бўйича
янги
даражадаги ахборот хизмати даражаси талаб этилади. Улар фаолиятининг
устивор тамойиллари қуйидагилардан иборат:
•
Банк ахборотига тез ва сифатли ишлов бериш.
•
Юқори маҳсулдорлик
•
Хизмат кўрсатиш ишончлилиги
•
Фойдаланиш хавфсизлиги
•
Малакали ходимлар мавжудлиги
•
Электрон ҳужжат айирбошлашга ўтиш
•
Тизим фаолиятини тезкор назорат қилиш.
Банк фаолияти ва молиявий хизматларнинг барча жабҳаларини
автоматлаштириш, шу билан бир вақтда кредит ташкилотларининг
рақобатбардошлигини
таъминлайдиган омиллардан бири
-
унинг
ривожланиш истиқболларига ишонч ҳосил қилишдир.
Ахборот технологиялари кўплаб молиявий инновацияларнинг
асосига айланди, улар банк секторида турли хил илғор ИТ-ечимларни
барпо этишга олиб келди, улар тезкор иш жараёнини модернизациялаш,
хатарларни анчагина камайтириш, мижозлар учун янги инновация
хизматларини ҳаётга сифатли татбиқ этиш ва самарали хизмат кўрсатишни
амалга оширишда ёрдам беряпти.
Бугунги кунда «ТехСистемаСервис», «Миcрос», «Неотек» ва
«БИСофт мултимедиа» компаниялари бир неча йиллардан бери техник
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
24
жиҳозлаш соҳасида ҳам, дастурий таъминот бобида ҳам банкларнинг
ишончли ҳамкорлари ҳисобланадилар. Ахборот технологиялари ҳозирги
тижорат банкининг бутун фаолиятини: банк хизматлари кўрсатиш соҳаси
ва банкни бошқариш соҳасини (ҳисоб, назорат, таҳлил, режапаштириш)
қамраб олган. Технологик жиҳозлаш ёрдамида мижозлар, минтақалардаги
банк филиаллари, халқаро банклар ва бошқа муассасалар билан ташқи
ҳамкорлик кўллаб турилади.
Ҳар қандай тижорат банки фаолиятининг зарур таркибий қисми
бўлган техник жиҳозлар алоҳида аҳамиятга эга. Банкноталарнинг
профессионал ҳисоблагичлари, валюталарнинг ҳақиқийлиги детекторлари,
банкноталарни сараловчилар ва ўраб жойлаштирувчилар, сейфлар,
абонентлик модуллари, депозит тизимлар ва бошқа кўп воситалар тижорат
банкининг зарур техник минимуми ҳисобланади.
Республикамизда
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки
фаолиятида
замонавий
ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг
2016– 2018 йилларга мўлжалланган Консепцияси” ишлаб чиқилган бўлиб,
унинг бош мақсади – Марказий банк ва тижорат банкларида замонавий
ахборот коммуникация тизимларини кенг жорий қилиш, ривожлантириш
ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат”
тизими таркибига киритилган банк ахборот тизимларини ўз вақтида ишга
тушириш, иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва ахборот
алмашувини уйғунлаштириш, замонавий банк ахборот тизимларининг
самарадорлигини ошириш ҳамда банклар томонидан аҳоли, тадбиркорлик
ва хўжалик юритувчи субъектларига кўрсатиладиган хизмат турларини,
жумладан, интерактив хизматларини кенгайтириш ҳамда банк хизматлари
сифатини оширишдан иборат.
Консепцияда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат”
тизими доирасида чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
25
Клиринг тизимидан фойдаланишни кенг татбиқ этиш ва хизмат кўрсатувчи
муассасаларнинг биллинг тизимини мослаштириш, банк карталари бўйича
ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, банкларда ахборот-
коммуникация
технологияларини
такомиллаштириш
шароитида
хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш каби
бир қатор масалаларни амалга ошириш белгиланган:
1.“Он-лине” режимида ишлашга мўлжалланган терминалларнинг
сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида Ягона Процессинг Марказининг
сервер тизими ва алоқа каналларининг сифатли ва узилишларсиз
ишлашини таъминлаш чораларини кўриш.
2.
Аҳолига
хизмат
кўрсатадиган
барча
турдаги
транспорт
воситаларида биринчи навбатда метро ва бошқаларда йўл ҳақларини банк
пластик карталари ёки махсус транспорт карталари орқали тўлашни жорий
қилиш.
3. Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини “Он-
лине”карталарига хизмат қилувчи терминаллар ва инфокиосклар билан
етарли даражада таъминлаш.
4. Клиринг тизими инфраструктурасида ахборот муҳофазаси ва
хавфсизликни ҳамда ахборот тизимларининг самарали ишлашини
таъминлаш.
5. Коммунал хизматлар учун тўловларни реал вақт режимида амалга
оширишни
таъминлаш
мақсадида
мижозларга
масофавий
банк
хизматларини кўрсатиш тизимларини янада такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |