23
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Mirziyoyev Sh.M. “O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish
bo’yicha harakatlar strategiyasi” to’g’risidagi farmoni, 7-fevral, 2017-y.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
113
ӮЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛАШТИРИШ
.
Тошкент давлат техника университети
магистри Максудов Шахзод
Ҳозирги
даврда
миллий
иқтисодиётларнинг
дунё
бозорига
интеграциялашуви ва глобаллашув жараёнларининг тобора чуқурлашиб
бориши натижасида мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти
ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги тараққиёт босқичларидан
кескин фарқ қилади. Интеграциялашиш ва глобаллашиш жараёнлари дунё
мамлакатларининг
иқтисодий
тараққиётига
муҳим
ижобий
ҳисса
қўшишлари баробарида унинг салбий оқибатлари ҳам мавжудлиги
муқаррардир. Иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш
вазифаси иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда доимо диққатимиз
марказида
бўлиб,
иқтисодий
ривожланиш
борасида
эришган
ютуқларимизнинг муҳим омили ҳисобланади.
Мамлакатимизда
ишлаб
чиқилган
чора-тадбирларнинг
энг
муҳимлари сифатида корхоналарни модернизация қилиш, техник ва
технологик
қайта
жиҳозлашни
янада
кучайтириш,
замонавий,
мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш, тaркибий ўзгaришлaрни
вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрини дaвoм эттириш,
хизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини янaдa ривoжлaнтириш, ишлaб
чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни ривoжлaнтириш, бaнк ишини
янaдa тaкoмиллaштириш, мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилиш масалаларига
алоҳида эътибор қаратилди.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражаси унинг табиий
ресурс салоҳияти, меҳнат ресурсларининг сони ва сифати (малака
даражаси),
ишлаб
чиқаришнинг
техник-технологик
модернизациялашганлик даражаси, иқтисодиѐт таркибий тузилишининг
такомиллашганлиги, давлатнинг иқтисодий ривожланиш ҳамда ислоҳотлар
стратегияси қай даражада илмий асосланганлиги ва ўзгаришлар
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
114
жараёнларини ҳисобга олганлиги ҳамда бошқа бир қанча омилларга
боғлиқ.
Рахбар киши элнинг дарду ташвиши билан, шу ташвишларни
мумкин кадар осон килиш ва енгиллатишни уйлаб яшаши, одамларни
химоя килишга тайёр туриши, бир сӯз билан айтганда, халкнинг дардини
ӯз дарди деб билиши керак. Рахбар учун зарур бӯлган яна бир мухим
фазилат шундан иборатки, у халқ билан тил топиша олиши лозим. Рахбар
энг мураккаб, энг қийин вазиятларда хам одамларни кундириши, уларни
баъзи бир керемас йӯллардан, харакатлардан кайтариши ва уз атрофида
соглом иклим барпо этиши даркор, Рахбар эзгу мақсад ва муддаоларга,
олижаноб режаларга эришиши учун одамларни уз ортидан эргаштира
билиши керак. Рахбарнинг атрофидаги мухит, маънавий иқлим одамларни
ӯзига жалб эта олиши керак. Бошқарув тизимининг асосий, хал килувчи
жойларида замонавий фикр юратадиган, уз халки. Ватани манфаатларига
гоят садокатли, юқори малакали кадрлар тайёрлаш лозим.
Бошқарувнинг ахборот технологиясини жорий этишга ҳаракат
қилган ҳар қандай корхона, унинг мураккаблигидан тезда ўз имкониятлари
чегараланганлигини англайди. Бу вақтда илмий изланиш натижаларини
амалий ахборот даражасига етказишни таъминлашда ахборот-маслаҳат
хизмати ёрдамга келади. Улар бу ахборотни охирги фойдаланувчи –
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказадилар ва
улардан тўғри фойдаланилса, самарага эришилади. Бизнинг фикримизча,
энг аввало, қандай ахборот излашни, қандай кўринишда ишлашни, ахборот
корхонада кимга кераклигини, умуман, самарали ахборот таъминотининг
аниқ имконияти мавжудлигини аниқлаш лозим. Ахборотга бўлган талабни
таҳлил қилиш ва уни қондиришнинг мумкин бўлган бирор бир ечимни
топиш бошқарув ахборот технологиялари масалаларидан биридир.
Бошқарув ахборот технологиялари соҳасида инновация имконияти унча
катта эмас. Чунки ахборот жараёнлари ва уни ташкил этиш бошқарув
масаласи, уларнинг расмий ва норасмий вариантда амалга оширилиши
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
115
ташкилий бошқарув вазифаларининг таркибий қисмидир. Ахборот-
маслаҳат хизмати тизимини яратишнинг асосий шарти тизимга янги
ахборот технологияларини қўллаш, етарли қувватдаги компьютер
тармоғини ташкил этиш ва ишлатишдир. Бундай тармоқлар ахборотларни
ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш амалий тизимлари ўртасида кўприк
вазифасини ўтайди. Одатда, улар айрим бошқарув функцияларига
мўлжалланмай ёки фойдаланувчилар гуруҳига хизмат кўрсатмасдан
ахборотни ишлашда мустақил вазифани ҳам бажаради. Инновацион
ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг реал сетори тармоқларида
шиддат билан қўлланилиши улар асосида автоматлаштирилган иш
жойларини ташкил этишга катта туртки бўлди. Бугунги кунда қишлоқ
хўжалигига ахборот хизмати кўрсатишни ташкил этиш жуда долзарб
масала
бўлиб
қолди.
Аммо,
қишлоқ
хўжалигини
бошқариш
технологиясини интеллектуаллаштиришда сусткашликлар ҳам мавжуд.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, кейинги йилларда хорижда ва
республикамизда янги ахборот технологияларини яратишнинг назарий ва
амалий
муаммолари
кенг
тадқиқ
этилган.
Ушбу
йўналишдаги
тадқиқотларнинг кенгайиши, инновацион ахборот технологияларининг
шаклланиши янги ахборот технологиялари ва тизимларини иқтисодиёт
тармоқларига қўллаш имкониятини кенгайтирди. Аммо аграр соҳанинг
ўзига
хос
хусусиятларини
ҳисобга олувчи
инновацион ахборот
технологиялари ва тизимларини яратиш борасида илмий тадқиқот олиб
бориш ҳамда уларни соҳага татбиқ қилиш бугунги куннинг долзарб
йўналишларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
бошқарувини янги, янада юқорироқ даражага кўтарувчи янги инновацион
ахборот технологиялари ва ахборот хизмати кўрсатишни ташкил этиш ва
бу муаммога тубдан янгича ёндашишни ишлаб чиқиш масаласини
батафсил кўриб чиқиш учун қишлоқ хўжалик корхоналарига ахборот
хизмати кўрсатишни ташкил этишнинг замонавий шаклларини яратиш
мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда фақат айрим молиявий жиҳатдан
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
116
кучли қишлоқ хўжалик корхоналари замонавий инновацион ахборот
технологиялари
билан
таъминлангандир.
Корхона
раҳбари
ва
мутахассисларининг замонавий ахборот технологияларидан самарали
фойдаланиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Чунки шиддат билан
ривожланиб бораётган ахборот-коммуникация технологиялари йиллар
ўтган сари маънавий эскириб бормоқда ҳамда унинг ўрини янада
такомиллашган технологиялар эгаллаб бормоқда
Таъкидлаш жоизки, профессионал мехнатсохасида муваффақиятга
эришиш бошкарув фаолиятида турли хилдаги вазифаларни хал қилиш
натижалари билан белгиланади. Рахбар бу ерда эхтимолий муаммоли
вазият юзага келишининг энг мухим таркибий қисмини топиши лозим.
Кадрлар салохиятини инновацион ривожлантириш моделини тузиш
сохасида уни аниклаш ва уз вактида бартараф қилиш хужалик юритувчи
субъект
рақобатбардошлигини
оширишнинг
ички
вазифаси
деб
хисобланиши мумкин. Ушбу вазифани хал этиш рахбарнинг бошкарув
фаолиятини
оптималлаштириш
мохиятини
ифодалайди.
Кадрлар
салохиятини инновацион ошириш доирасида инсон ресурсларини
бошкариш хар кандай ижтимоий иктисодий тизимга хос булган энг асосий
функциялардан
хисобланади.
Кадрлар
салохиятини
инновацион
оширишнинг услуби ходимларни мажбур килиш эмас, балки
ишонтиришга асосланади ва замон талаби. Рахбарнинг бошқарув фаолияти
унинг улар олдида турган ишлаб чикариш вазифаларини кафолатланган
тарзда бажариш учун кӯл остидаги ходимлар ва жамоаларга самарали
таъсир этишни таъминлайдиган тахлилий конструктив, фаолиятга оид
регулятив, коммуникатив ва бахолаш тузатиш киритиш функцияларини
амалга
оширишдан
иборат.
Бу
фаолиятнинг
мохияти
бундай
вазифаларнинг барча турларини энг муваффакиятли хал қилиш
максадларида жамоаларда мотивацияланган муносабатлар яратишдан
иборат. Бунда рахбар узини кўл остидаги ходимлар гурухидан
ажратмайди, унинг вазифаси бошкалар бажарадиган ишга рахбарлик
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
117
қилиш эмас, балки уларга зарур ёрдам кўрсатган ва уларни қӯллаб
қувватлаган холда ходимларнинг ўзаро алоқаларига кӯмаклашиш,
ходимлар
уртасида
уйгунликдаги
муносабатлар
шакллантириш
хисобланади.
Замонави рахбар мисол, бу коидалар замонавий рахбар қандай
булиши керак эканлиги хакидаги тезисни жуда қиска шаклда, лекин тулик
маънода акс эттиради. Кадрлар салохиятини инновацион ошириш
самарадорлиги рахбарларнинг жамоа фаолиятини окилона ташкил этиш,
тартибга солиш ва назорат қилиш кобилияти билан чамбарчас боглик. Мос
келувчи моделни тузиш учун зарур бўлган кадрлар салохиятини
инновацион
ривожлантиришни
тавсифлайдиган
қуйидаги
асосий
мезонларни ажратиб кӯрсатиш мумкин: - режалаштириш сифати; -
рахбарларнинг кадрлар танлаш, жой-жойига куйиш ва ўқитиш бӯйича
ишлар сифати; - рахбарларнинг бошқарув фаолиятини ташкил қилиш
сифати;- назорат сифати; - хисоб ва хисоботлар сифати.
Ӯзбекистон
ижтимоий-иқтисодий
тизимларининг
кадрлар
структуралари томонидан хал этилиши мумкин бўлгани холда улар топ-
менежернинг эмас, балки рахбариятнинг алохида ваколатлари доирасида
колмокда. Бу масалани хал килишнинг асосий йўналишларидан бирига,
бизнинг фикримизча, мехнат жамоасида ходимни ижтимоий мослаштириш
ва касбий йўналтиришни амалга ошириш айланиши лозим. Кӯплаб
ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг амалий фаолияти янгича хўжалик
юритиш шароитларида кадрларни бошқаришнинг маълум бӯлган классик
вазифаларини сақлаган холда тизимнинг асосий мақсадларига эришишга
хизмат қилиши лозим бўлган кадрлар салохиятини инновацион
ривожлантириш жараёнлари ва тизимнинг стратегик фаолияти бўйича
бошқарув қарорлари ўртасида мустахкам богликлик мавжудлигидан
далолат беради. Бизнинг фикримизча, ушбу моделнинг афзаллиги
шундаки, у биринчидан, кадрлар салохиятини инновацион ошириш
механизмлари
ва
амалга
ошириш
жараёнларини,
шакллантириш
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
118
йӯналишини хамда инновацион ривожланиш жараёнларининг умумий
таркибий қисмларини акс эттиради, иккинчидан, кадрлар ресурсларидан
окилона фойдаланиш механизми орқали инсон ресурслари салохиятини
мувофиклаштириш, тартибга солиш ва ошириш, шунингдек кадрларни
режалаштириш, персонал мониторинги ва ички аудит тизими самарали
йўлга кўйишга ёрдам беради. Дархакикат бу ютуқларни кӯлга киритишда
инновацион гоялар, инвестицион давлат дастурларининг ахамияти катта
бӯлиб келмокда. Инновация - инсон ақли эришган ютуклардан
(кашфиётлар, ихтиролар, илмий ва конструкторлик лойихалари ва б.] у ёки
бу фаолият сохасида самарадорликни ошириш учун фойдаланиш
тушунилади. Мос равишда технологик, иқтисодий, экологик, бошқарув,
харбий, сиёсий, ижтимоиймаданий, хукукий ва бошқа инновацияларни
ажратиб кӯрсатиш мумкин. Инновациялар хар қандай фаолият сохасида
киритилувчи янгиликдир. Мавжуд ахборот тизимлари йирик ишлаб
чиқариш секторлари ёки туман даражасидаги марказларда ахборотларни
қайта ишлашга мўлжалланган. Улар кучли инновацион ахборот
технологияларни ишлатишга ёки бир қанча шахсий инновацион ахборот
технологиялардан тузилган маҳаллий тармоқни қўллашга мўлжалланган.
Ахборот корхонага маълум бир фойда келтириш учун ишончли, ўз вақтида
олинган ва раҳбарият ишлатиш учун яроқли бўлиши зарур. Ушбу қўшимча
маълумотдан келадиган фойда уни олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
билан аниқланган бўлиши лозим. Бугунги кунда агросаноат тизимлари,
фермер хўжаликлари ва айрим товар ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги
талаб ва таклиф, селекциядаги илмий ютуқлар, ишлаб чиқаришдаги илғор
технологиялар, хўжалик юритиш ва тадбиркорликдаги тажрибалар, ишлаб
чиқариш воситалари ҳолати ва уларни ишлатиш, ер ва бошқа ресурслар,
қонунчиликдаги
охирги
ўзгаришлар,
меъёрий
ҳамда
кўрсатмали
ҳужжатлар ва ҳоказолар тўғрисидаги тезкор маълумотларга бўлган талаби
доимо сезилади. Маълумки, хўжалик юритишнинг самарадорлиги кўп
жиҳатдан қабул қилинадиган хўжалик қарорларига ва тузиладиган
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
119
истиқбол кўрсаткичларига боғлиқдир. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш шароитини таҳлил қилиш ва ҳисобга олишнинг самарали
тизимини қўллаш туфайлигина амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчиларининг асосий иқтисодий ва илмий марказлардан
ҳудудий ажралганлик шароитида ўз вақтида тўлиқ ва ишончли ахборотга
эга бўлиши ресурслар таъминоти чегараланганлиги, рақобат ва тартибсиз
бозор хўжалиги шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларҳаёт
фаолиятини таъминлашнинг муҳим шартидир. Самарали хўжалик
юритишда зарур бўладиган ахборотнинг, уларнинг ҳосил бўлиши ва
истеъмоли жойларининг, уларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш усул ва
услубларининг турли-туманлиги ахборот тизимлари фаолиятини тартибга
келтиришни ва доимий такомиллаштиришни талаб этади. Қишлоқ хўжалик
корхоналарида ахборот тизимларини мутахассислар меҳнатини тўғри
тақсимланган ҳолда ташкил этиш бош бухгалтернинг асосий функционал
вазифасига киради. Маълумки, ахборот ички ва ташқи бўлиши мумкин.
Ташқи ахборот қишлоқ хўжалигининг хўжалик юритиш шароити ўзгарган
ҳолда талаб даражасида фаолият кўрсатиши учун зарур бўлиб, уларга
қуйидагилар киради. 1. Ҳуқуқий ва бошқаришга оид (буйруқлар, вазирлик,
солиқ ва бошқа органларнинг услубий кўрсатма ва бошқа материаллари).
2.
Жаҳон
ва
биржада
белгиланган
баҳолар.
3.
Ҳамдўстлик
мамлакатларининг асосий биржаларидаги баҳолар. 4. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари, ёқилғи, техникалар, ўсимликларни ҳимоялаш воситалари ва
бошқаларга бўлган талаб ва таклиф тўғрисида ахборотлар. 5. Табиий
шароит, ернинг агротехник тавсифи, машина ва механизмлар тизими
ҳақида маълумотлар. 6. Ҳамдўстлик мамлакатларида қишлоқ хўжалигини
юритиш ва иқтисодиёт масалалари бўйича таҳлилий маълумотлар. 7.
Реклама материаллари ва бошқа ахборотлар. Ташқи ахборотнинг
анъанавий
манбаси
телевидение,
радио,
газета
ва
журналлар,
муассасаларнинг ахборотлари, ахборот етказиш, фан-техника тараққиётни
қўллаш хизматлари ва бугунги кунда интернет тармоқлари ҳисобланади.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
120
Мамлакатимизда
амалга
оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий
ислохатлар ва баркарор иқтисодий ўсишига эришишдаги иқтисодий
ислохотларнинг
устувор
вазифаларидан
бири,
корхоналарини
ривожлантиришга қаратилган жараёнларини амалда кенг кўллаш ва бунда
замонавий бошқарув услубларидан фойдаланиш мухим масалалардан
биридир.
Қайд
этиш
лозимки,
мамлакатимиз
иқтисодиётни
эркинлаштириш шароитида савдо корхоналарини бошқариш йўлида
самарали услубиётларни такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Чунки,
бошқарувни замон талаблари асосида такомиллаштириш корхона
молиявий натижаларини яхшилашга ва иқтисодий муваффакиятни
мустахкамлашга хизмат қилади. Айрим корхоналар ўзлари учун нихоятда
долзарб бўлиб турган муаммога, масалан қиска муддатли фойдани
оширишга бутун диқкат эътиборини каратадилар, бошқалар эса бозор
улушини кенгайтиришга харакат қиладилар, аммо самарали бошқарув
услубиётини такомиллаштириш билан корхона ўз олдидаиа мақсадни
бажаради. Бу эса корхоналарни бошқарашда замонавий бошқарув
услубиётини такомиллаштириш бугунги кун талабидан келиб чиқишини
билдиради. Куйидаги кўрсатмалар асосида олинган буйрукларни вақт
бӯйича тақсимлаш ва вақтни бошқариш орқали олинадиган иқтисодий
натижани оширишга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |