Microsoft Word 2-декабрь конф-2019 doc


АКМЛАРДА ИЖОДИЙ ТАШАББУСЛАР МАРКАЗЛАРИНИ



Download 8,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/123
Sana21.07.2022
Hajmi8,04 Mb.
#834272
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123
Bog'liq
773-Текст статьи-1813-1-10-20200106

АКМЛАРДА ИЖОДИЙ ТАШАББУСЛАР МАРКАЗЛАРИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ 
Сувонкулов А. 
ТАТУ, 2 босқич магистранти 
Инсон онги соғлом муҳитга интилиши ҳамда шу муҳитни 
ривожланишида кутубхоналар муҳим аҳамият касб етади. Шу ўринда 
кутубхоналар қошида ижодий ташаббус марказлари ташкил етилиши ҳам 
китобхонлар учун еътибордан ҳоли бўлмаган ва кутубхонага жалб қилувчи 
омиллардан бири ҳисобланади. Ижодий ташаббус марказлари ХХ асрнинг 
ўрталарига келиб пайдо бўла бошлади ва бу кўплаб фойдаланувчиларнинг 
қизиқишларига сабаб бўлди. Дастлабки ижодий ташаббус марказлари 
АҚШ ва Россия кутубхоналари қошида ташкил етилган.
Ўша даврда бундай марказларнинг ташкил етилишидан мақсад кам 
таминланган оила фарзандлари ҳам йетарли таълим-тарбия олиши ва 
иқтидорини ривожлантириш еди. Чунки ижтимоий кўмакка муҳтож оила 
фарзандлари учун пулли мактабларда ўқиш имконияти бўлмаган, бундай 
ижодий ташаббус марказларида ўқиш еса бепул бўлган. Бу марказлар 
ўқувчилар билими ҳамда қизиқишига кўра турли тўгаракларга бўлинган 
бўлсада, қатнашувчилар қобилиятини бирлаштиришга хизмат қилган. 
1960-70 йилларга келиб кутубхоналардаги тўгараклар ўқувчилар билим 
савиясига кўра гуруҳларга бўлинган. Бундай гуруҳларда тўгарак аъзолари 
берилган вазифаларни ўз қўллари билан мустақил қилишган, ҳаётий 
сабоқларга ега бўлишган.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


393 
Ижодий ташаббус марказларининг аҳамиятли жиҳатлари шуки, бу 
марказлар интеллектуал мулоқот қилиш, ҳис-туйғуларни очиш ҳамда 
психологик оғирликларни бартараф қилишга ёрдам беради. Ёш 
китобхонларга еса, ўзига ишонч ва ўзини намойиш етиш қобилиятини 
ривожлантириш учун фойдали ҳисобланади.
Ижодий ташаббус марказларининг асосий вазифаси адабиётни тарғиб 
қилиш, ўқишни бошқариш, аҳолини кутубхонадан фойдаланишда фаол 
иштирокини таъминлашдир. Фойдаланувчилар бундай марказларда турли 
қизиқиш учун бирлашишади, аммо китобга бўлган қизизқиш доимо 
йетакчи бўлиб келган. Китоб инсон фаолиятининг барча соҳаларида турли 
маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун тўгарак уюшмалари 
оммавий кутубхоналар билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Ижодий ташаббус марказларида тўгараклар ташкил қилиниши бир 
неча босқичда амалга оширилади. 
1. Тўгаракни ташкил етиш учун муҳим қарор қабул қилиш зарур. 
Тўгарак қайси соҳада бўлиши ҳақидаги ташаббус китобхон ҳам 
кутубхоначидан ҳам чиқиши мумкин. Кутубхоначи тўгаракни ўз 
қизиқишига кўра ташкил етади. Масалан, у шеърият оламига қизиқса, 
шоирлардан тўгарак тузади, агар чизмачиликда қобилиятли бўлса, 
рассомчилик тўгарагини очиши мумкин бўлади. Қандай тўгарак очишдан 
қатъий назар чин дилдан хоҳлаган соҳаси бўйича қилиши лозим.
2. Кейинги босқич ижодий алоқалар ўрнатиш. бу босқичда асосан 
маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиш тўгарак 
фаолияти учун фойдали ҳисобланади. Чунки ОАВ билан алоқа ўрнатиш 
тўгаракни реклама қилиш, тўгарак ҳақидаги маълумотларни еълон қилиш 
ҳамда бўлиб ўтадиган тадбирларни ёритишда ёрдам беради. Бу еса аҳоли 
ўртасида тўгарак нуфузини оширишда ҳамда кутубхона имиджи учун 
хизмат қилади.
3. Китобхонларни тўгарак фаолиятига жалб қилиш. Бунинг учун 
ўқувчиларнинг хоҳиш истакларини, қизиқишларини ўрганиб чиқиш зарур. 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


394 
Бу еса кутубхоначи билан фойдаланувчи ўртасида кўприк вазифасини 
ўтайди. Ўз китобхонлари ҳақида маълумотга ега кутубхоначи тўгаракни 
тарғиб қилишда тўғри йўналиш ола олади , яъни китобхонлар қизиқишига 
кўра реклама яратади. 
4. Ижодий ташаббус марказидаги тўгарак учун рамзлар яратиш.
Ҳозирги замонавий даврда рамзларни реклама сифатида қабул 
қилишимиз мумкин. Тўгарак логотипи, шиори, низоми, аъзолик билети
нишони ва мадҳиясини ишлаб чиқиш китобхонлар қизиқишини ҳамда 
ижодий қабилиятини оширишга хизмат қилади. Психологларнинг фикрига 
кўра, рамзлар фойдаланувчиларнинг ушбу марказга даҳлдорлигини ҳис 
қилишларига ёрдам беради. 
5. Башқарув аъзоларини тайинлаш. Бунда тўгарак аъзоларига ўзларига 
мос вазифалар юклатилади. Қатнашувчилар вазифаларидан келиб чиқиб 
янги ва креатив ғоялар ҳамда таклифлар тақдим қилишлари керак. 
Сараланган таклифлар орасидан бири танлаб олинади ва таклиф егаси 
бошчилигида тўгарак давомида ижроси таъминланади. 
6. Тўгарак фаолиятини режалаштириш. Режалар тадқиқотнинг асосий 
натижаси ҳисобланади , барчага маълумки улар муддатига кпъра узоқ 
муддатли (йиллик, истиқболли ) ва тезкор (ойлик, чорак) бўлади. 
Ижодий ташаббус марказлари шу тартибда ташкил етилади ҳамда 
фаолияти йўлга қўйилади. Самарали ташкил етилган марказ ривожланиши 
китобхонларнинг фаол қатновидан ҳамда тўгарак аъзолари сонидан намоён 
бўлади. Марказ иштирокчилари томонидан сўровномалар ташкил етилиб
аҳоли томонидан баҳоланади. Шу тарзда ижодий ташаббус маркази 
фаолиятини мониторинг қилиш йўлга қўйилади.

Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish