Microsoft Word 11June2019 Jamila Avtoreferat docx


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/30
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#213086
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
jamila opa. barg tashxisi asosida kuzgi bugdojni azotli ogitlash meyorlarini asoslash xorazm viloyatining sugoriladigan otloqi allyuvial tuproqlari sharoitida

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 
жами 5 та, жумладан 3 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий 
анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.  
Тадқиқот натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича 10 та илмий мақола чоп этилган. Жумладан, 1 та тавсиянома, 
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган 
илмий нашрларда 3 та мақола, шулардан 2 та маҳаллий ва 1 та хорижий 
журналларда чоп этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 6 
боб, 
хулоса, 
фойдаланилган 
адабиётлар 
рўйхатидан 
иборат. 
Диссертациянинг ҳажми 110 бетдан ташкил топган. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва 
зарурияти асосланган. Тадқиқотнинг мақсади, вазифалари ҳамда объект ва 
предмети 
тавсифланган, 
Республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг 
устувор 
йўналишларига 
мослиги 
ифодаланган, 
тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, 
олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот 
натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва 
диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг 
«Ўзбекистоннинг 
суғориладиган 
тупроқлари 
шароитида кузги буғдойда самарали ўғитлаш меъёрларини қўллаш 


10 
борасидаги изланишлар натижалари» деб номланган биринчи бобининг 
«Экинларда минерал ўғитларни самарали қўллашда оптик сенсорли 
ускуналардан фойдаланиш» деб номланган 1- бўлимида экинларни маъданли 
озиқлантиришда оптик сенсорли ускуналар ёрдамида озиқлантириш бўйича 
олиб борилган хорижий тадқиқотлар натижалари, адабиётлар таҳлили 
батафсил ёритилган. Мазкур бобнинг 2-бўлимида «Республикамизнинг 
суғориладиган тупроқлари шароитида кузғи буғдойни ўғитлаш» бўйича 
илмий адабиёт маълумотлари келтирилиб, кузги буғдойнинг аниқ 
ривожланиш давриларида барг ташхиси асосида ўғит қўллаш бўйича амалий 
тавсия ишлаб чиқиш зарурлиги баён қилинган. 
Диссертациянинг «Тадқиқот услуби ва ўтказиш шароитлари» деб 
номланган иккинчи бобида тадқиқотлар ўтказилган вилоятнинг географик 
ўрни, ҳудуднинг иқлим шароити, тажриба майдони тупроғининг агрофизик 
ва агрокимёвий тавсифи, сизот суви сатҳи ва минерализацияси, дала 
тажрибалари тузилмаси, услуби ва шароитлари тўғрисида маълумотлар 
келтирилган. 
Хоразм воҳаси иқлими кескин континентал бўлиб, йиллик амплитуда 
жуда юқори ҳисобланади, ўртача йиллик ҳарорат +12 
0
С. Йилдаги илиқ 
кунлар ўртача 200 кунни ташкил этади. Хоразм воҳаси ёғингарчилик энг кам 
бўладиган ҳудудлардан бири бўлиб, ёғиннинг ўртача йиллик миқдори 60–110 
миллиметрни ташкил қилади.
Илмий изланишларимиз Хоразм вилоятининг суғориладиган ўтлоқи 
аллювиал тупроқларида олиб борилди. Тажриба қўйишдан олдин 
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқнинг 0–30 см қатламида гумус 0,647–
0,732%, ялпи азот 0,058-0,068% ва умумий фосфор 0,133–0,148% ташкил 
этган. Тупроқнинг ҳайдов қатлами ҳаракатчан Р
2
О
5
ва алмашинувчи К
2
О 
билан кам даражада таъминланган.
Тажриба даласи тупроғининг механик таркиби енгил (0–50 см) ва ўрта 
қумоқ (50–100 см), ҳажм оғирлиги ҳайдов қатламида 1,39 г/см
3
, пастки 
қатламларда 1,42–1,48 г/см
3
оралиғида бўлган. Тадиқиқот йилларида сизот 
сатҳи 1,5–2,4 м чуқурлиқда, унинг минерализацияси 1,2–3,3 г/л, тупроқнинг 
электр ўтказувчанлиги эса EC
e
=1,60–3,95 dS/m оралиғида тебраниб турган.
Дала тажрибалари 2008–2011 йиллар мобайнида Пахта селекцияси, 
уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий текшириш 
институтининг Хоразм илмий текшириш станцияси далаларида ўтказилди. 
Биринчи тажрибада кузги буғдойда минерал ўғитларнинг N
0
P
0
K
0
, N
120
P
85
K
60

N
180
P
125
K
90
ва N
240
P
170
K
120 
кг/га меъёрларининг самарадорлиги ўрганилди.
Иккинчи дала тажрибасида хлорофиллметр Minolta SPAD-502 ускунаси
ёрдамида кузги буғдойнинг туплаш даврида қўлланиладиган N–ўғити 
меъёрларини аниқлашга қаратилган. Бунда ўсимликлар озиқа танқислигига 
учрамаслигини олдини олиш мақсадида P
125
K
90
кг/га асосида N
0
, N
120
, N
180
ва 
N
240 
кг/га тўлиқ йиллик меъёрлари кузда, буғдой экишдан олдин қўлланилди. 
Ўсимликларнинг туплаш даврида барча вариант ва такрорланишларда 50 та 
дан ўсимлик рендом усулда танланди ҳамда хлорофиллметр SPAD-502 
ёрдамида 
ўлчовлар 
ўтказилди. 
Олинган 
маълумотлар 
SPAD-502 


11 
кўрсаткичидан фойдаланган ҳолда кузги буғдойнинг туплаш даврида N-
ўғити меъёрини аниқловчи номограмма тузишда фойдаланилди. 
Учинчи дала тажрибасида P
125
K
90
кг/га ва N-ўғитининг йиллик (N
0
, N
120

N
180
ва N
240 
кг/га) меъёридан 50 фоизи кузғи буғдой экиш олдидан, азотнинг 
қолган 50 фоизи ўсимликларнинг найчалаш даврида қўлланилди. Найчалаш 
даврида ўсимликлар азотли озиқа танқислигига учрамасликларини олдини 
олиш мақсадида N-ўғитининг йиллик меъёри буғдойнинг найчалашигача 
тўлиқ ишлатилди. Найчалаш даврида барча вариант ва такрорланишларда 50 
та дан ўсимлик рендом усулда танланди ва уларда хлорофиллметр SPAD-502 
ускунасида ўлчанди. Ушбу маълумотлар SPAD-502 кўрсаткичидан 
фойдаланган ҳолда буғдойнинг найчалаш даврида N-ўғити меъёрини 
аниқлаш учун номограмма тузишда ишлатилди. 
Тажрибаларда барча вариантлар 4-такрорланишда, рендомлашган 
тартибда жойлаштирилди. Бўлинмалар эни 5 м, узунлиги 5 м, умумий 
майдони 25 м
2
ни ташкил этди. Тажрибаларда кузги буғдойнинг 
Краснодарская-99 нави 250 кг/га меъёрда экилди. Минерал ўғитларнинг 
қуйидаги шакллари ишлатилди: мочевина (46% N), суперфосфат (11–14% 
Р
2
0
5
) ва калий хлориди (60% КCl). Бошқа тадбирлар минтақада 
қўлланиладиган юқори ва сифатли дон ҳосилини таъминловчи кузги буғдой 
етиштириш агротехнологиясига мувофиқ ўтказилди. Кузги буғдойнинг 
асосий ўсув даврлари Фикес шкаласи бўйича кодланди (Zаdоks et al., 1974). 
Тупроқдаги гумус, ялпи азот, умумий фосфор, нитратли ва аммонийли 
азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий ҳамда ўсимлик таркибидаги 
умумий NPK миқдорлари, тупроқнинг ҳажм оғирлиги ЎзПИТИ 
қўлланмаларида баён этилган усулларда амалга оширилган. 
Кузги буғдойнинг барг сатҳи LI-COR 3100 ускунасида аниқланди. 
Тажриба ўтказиш, ҳисоблаш ва кузатувлар “Дала тажрибалари ўтказиш” 
услубий қўлланмага (ЎзПИТИ, 2007) асосан, тажриба маълумотларига SAS 
9.2 дастури ёрдамида статистик (таснифий таҳлил, корреляция ва регрессия, 
ANOVA) ишлов берилди. 
Диссертациянинг «Тупроқдаги озиқа моддалар динамикаси ва кузги 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish