Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


Портфель нуқтаи назаридан ёгдашув бу



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

Портфель нуқтаи назаридан ёгдашув бу – кейнсчилар ва 
монетаристлар ўртасидаги фарқни аниқлашнинг бир йўли. Ушбу таҳлилда 
Тобин ва Фридманнинг нуқтаи назарлари ифодаланган. Гарчи кейнсчилар ва 
монетаристлар бир хил портфель моделларини қўлласаларжа, асосий фарқ 
шундаки, кейнсчилар асосий эътиборни бошланғич самарага қаратадилар, 
монетаристлар эса якуний самарани кўрсатадилар. Кейнсчиларнинг фискал 
сиёсат бўйича кўплаб таҳлилий ишлари IS эгри чизиғида рўй берувчи 
ўзгаришларни кўрсатадилар, монетаристлар эса асосий эътиборни активлар 
захирасининг узоқ муддатли самарасига қаратадилар. 
Хўжалик тизимида пул импульсларини «узатиш» механизми ҳақидаги масала 
доимо монетаристик доктринанинг заиф нуқтаси бўлиб келган. Хўжаликдаги 


55
асосий ўзаро алоқалар ҳақидаги тасаввурни аниқ ифодаловчи ва пул захираси 
ўзгаришининг қай тарзда даромад, бандлик ва нарх тебранишларига 
айланишини тушунтириб берувчи капиталистик иқтисодиётнинг очиқ 
структура модели узоқ вақт бўлмаган. Шу сабабли Фридман ва Шварц 
ўзларининг цикллар ҳақидаги мақолаларида пул массасининг ўзгариши ва 
бошқа агрегатли макроиқтисодий кўрсаткичлар – ЯММ, истеъмол 
харажатлари, товар нархлари ва ҳоказоларнинг ўзгариш суръати ўртасидаги 
корреляцион боғлиқлик ғоясини ривожлантирдилар. 
4.3. Кейнсчилик ва монетаризмда пул сиёсатининг ўзига хос 
хусусиятлари 
Пул импульсларининг «узатиш механизми» талқини иқтисодий 
назариянинг асосий йўналишларида муҳим фарқларни аниқлайди: 
1) анъанавий миқдорий назарияортиқча пул чиқариш таъсирини товарлар 
бозори билан чеклайди, бу ерда ортиқча тўлов воситаларининг пайдо бўлиши 
бевосита хўжалик агентлари харажатларини ошириш ва мос равишда 
товарлар нархининг ўсишига олиб келади.
2) Кейнс назариясиасосий эътиборни товарлар бозоридан молиявий 
активлар бозорига ўтказди. Пул миқдорининг ўсиши бу бозорнинг «нархи»да 
– фоиз ставкаларида намоён бўлади. Пулнинг таъсир даражаси бир қатор 
шартларга, биринчи навбатда фоиз бўйича инвестициялар эластиклигига 
боғлиқ бўлади. Самара ишлаб чиқаришнинг амалий ҳажми ўзгаришида ҳам, 
нарх ўзгаришида ҳам намоён бўлади.
3) Монетаризм доктринасидабу икки концепция ўзига хос тарзда 
бирлаштирилган бўлиб, якуний хулоса миқдорий пул назариясига мойил 
бўлади. Пул миқдорининг ўзгариши ўз ортидан бутун портфель балансини 
қайта қуриш ҳамда фоиз даражасининг вақт бўйича ўзгаришлари ва 
харажатлар оқимининг кейинги ўзгаришларини олиб келади. Пул 
ўзгаришларининг асосий самараси нарх соҳасида намоён бўлади, чунки 


56
ишлаб чиқариш (давлат томонидан аралашув бўлмаган шартларда) ишлаб 
чиқариш ресурслари мавжуд захирасига мос келувчи потенциал ҳажмга 
мойил бўлади. Пул оддий трансакцион қолдиқлар эмас, балки даромад оқими 
келтирадиган бойлик сифатида кўриб чиқилади. Пул таъсирининг бундан 
мураккаброқ йўли дастлабки «пул турткиси»дан кейинги узоқ муддатли 
корректировка даврида намоён бўлади ва иқтисодий сиёсат тавсиялари учун 
муҳим аҳамият касб этади. 
Инфляция даражаси монетаристик адабиётларда марказий ўринлардан 
бирини эгаллаб, бунда нарх даражаси ва пул миқдори ўзгаришлари 
ўртасидаги боғлиқлик асосий иқтисодий қонуният сифатида кўриб чиқилади. 
Фридман моделида ишчи кучи бозоридаги мувозанат муаммоси муҳим роль 
ўйнайди. У киритган «табиий» (мувозанатли) ишчизлик даражаси тушунчаси 
турли бозор деформациялари, меҳнат ресурсларига эҳтиёж ҳақида 
маълумотнинг йўқлигини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучи бозорининг 
таркибий хусусиятлари билан қатъий белгиланган. Бу меъёр мутлоқ ўзгармас 
бўлмасдан, айрим ижтимоий гуруҳлар хулқ-атвори ва сиёсий йўналишга 
боғлиқ бўлади. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish