Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

13.3. Ликвидлилик концепцияси 
Ушбу концепция 1958 йилда АҚШда ишлаб чиқилган эди. Уша даврларда 
АҚШ тўлов баланси ҳолатининг кескин ёмонлашуви ва долларнинг инқирози 
Савдо вазирлиги томонидан тўлов баланси тузиш ва унинг камомадини ўлчаш 
услубларини танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишга мажбур eтди. Қисқа 
муддатли капитал ҳаракатига нисбатан муносабат ҳам қайта кўриб чиқилди ва 
бунда хорижлик хусусий шахслар ва расмий органлар қўлидаги ликвид долларли 
активларга муҳим аҳамият берилди. Бу эса ўз навбатида янги ёндашувнинг 
мазмуни ва номини белгилаб берди. 
Ликвидлик концепцияси АҚШ долларининг заҳира валютаси эканлиги, 
ҳамда халқаро тўлов ва заҳира воситаси сифатида ишлатилишидан келиб чиққан 
эди. Бундан, АҚШ АҚШ долларларидан чайқов мақсадида фойдаланилишига 
қарши курашга доим тайёр бўлиб туриши керак. Бунинг учун эса, норезидент 
шахсларда қанча ликвидли долларли активлар борлигини билиш даркор. Ушбу 
сумманинг ўсимини эса тўлов балансининг салъдоси кўрсатиши керак эди. Шу 
сабабли, 
ликвидлилик 
консепциясига 
мувофиқ, 
негизли 
шартномалар 
тарафдорлари томонидан киритиладиган моддалардан ташқари, асосий моддалар 
қаторига яна 3 кўринишдаги шартномалар киради: қисқа муддатли хусусий 
миллий капитал ҳаракати, хорижий тижорат кредитлари ва “хатолар ва ўтказиб 
юборишлар” моддаси бўйича салъдо. 
Савдо вазирлигининг фикри бўйича, АҚШнинг халқаро ликвидли 
позициясидаги ўзгаришларни акс eттирувчи моддалар баланслаштирувчи 
сифатида олинади. Баланслаштирувчи моддаларга қуйидаги ўзгаришлар киради: 
Америка валюта заҳиралари (ХВФга бадални ҳисобга олган ҳолда), АҚШнинг 
хорижлик расмий ташкилотлар ва хусусий шахслар олдидаги ликвидли 
мажбуриятлари. Ушбу консепциянинг ўзига хослиги шундаки, у АҚШ давлат 
валюта заҳиралари ва Aмерика хусусий эгалар қўлидаги валюта активларини 
айирбошлаш имконини беради. 


136 
ХВФда қабул қилинган, тўлов баланси моддаларининг таснифига кўра
ликвидлилик концепцияси бўйича салъдо бирмунча шартлашувлар билан (“С” 
гуруҳига алоқадор), асосий деб ҳисобланувчи, А+В+С+Д гуруҳлари операциялари 
бўйича салъдоларининг суммасига мувофиқдир. Ушбу салъдо, Е+Ф+Г+Ҳ 
гуруҳлари бўйича олинган ялпи салъдо ҳажми билан, тескари (манфий) ифода 
билан, баланслаштирилади. 
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) томонидан қабул 
қилинган таснифда ликвидлилик консепцияси яққол акс eтган. Аввал у ўзида 
бирмунча қарама-қаршиликларни мужассам этган эди. қисқа муддатли капитал 
билан бир қатор операцияларнинг тўлов баланси асосий моддалари қаторига 
киритилиши етарли даражада асосланмаган эди. Хусусан, америкалик хусусий 
шахслар қўлида турган хорижий валюталар активларини тўлов балансига 
киритилишининг асосий сабаби шундаки, АҚШ қонунчилиги давлат молия 
органларига улардан, расмий заҳираларга қўшимча равишда, долларни 
ҳимоялашда фойдаланишни қийинлаштириб қўйган эди. “Хатолар ва ўтказиб 
юборишлар” моддаси бўйича салъдо қисқа муддатли капитал ҳаракати билан 
боғланмаган бўлиб, ушбу ҳол халқаро ҳисоб-китоблар ҳисобини юритишнинг 
камчиликлари билан изоҳланар эди. 
Баланслаштирувчи моддалар қаторига АҚШ нинг хусусий қисқа муддатли 
мажбуриятлар ўзгаришини киритилиши ушбу мажбуриятларга, долларга 
бўлаётган яққол хавф сифатида қарашни акс эттирар эди. Ҳақиқатда ҳам, АҚШ 
қонунчилигига мувофиқ, долларларнинг хорижлик эгалари уларни бевосита АҚШ 
Ғазнахонасида олтинга алмаштира олмас эдилар. Аммо, АҚШ долларига ишонч 
йўқолган пайтда хорижлик хусусий банклар ўз долларлик активларини Марказий 
банкларга сотиш имкониятига эга бўлган эдилар, Марказий банклар эса ўз 
навбатида ушбу долларларни АҚШ Ғазнахосига олтинга алмаштиришга тақдим 
қилар эдилар. 
1958 йилдаги АҚШ тўлов балансининг йирик камомади ҳукумат ва Молия 
доираларида катта безовталанишни келтириб чиқарди. Бу эса, ўз навбатида, 
камомадни ўлчаш услубларига бўлган ишончсизликда ўз ифодасини топди. 


137 
Ликвидлилик консепцияси, eндигина пайдо бўлиб, қаттиқ танқидга учради. 
Бироқ, АҚШ Савдо Вазирлиги уни ҳимояқилиш ва амалда қолдиришга муваффақ 
бўлди. Ликвидлилик консепцияси, доллар заҳира валютаси мақомига эга 
бўлганлиги сабабли, расмий консепция сифатида фақатгина АҚШ тўлов 
балансига нисбатан фойдаланилган. АҚШ тўлов балансининг йирик камомадлари 
бошиданоқ ушбу консепцияни гумон остига қўйди. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish