Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


 Тўлов балансига таъсир этувчи асосий омиллар



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#76618
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
435-Текст статьи-972-1-10-20191226

13.4. Тўлов балансига таъсир этувчи асосий омиллар 
Тўлов баланси такрор ишлаб чиқариш билан тўғри ва тескари алоқага эга. 
Бир томондан, у такрор ишлаб чиқаришда рўй бераётган жараёнлар оқибатида 
шаклланади, бошқа томондан эса – унга акс таъсир кўрсатади, чунки валюталар 
курси, олтин-валюта заҳиралари, валюта ҳолати, ташқи қарз, валюта ва иқтисодий 
сиёсат йўналишлари, жаҳон валюта тизими ҳолатига таъсир этади. 
Тўлов баланси, мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги иштироки, ташқи 
иқтисодий алоқаларининг масштаблари, таркиби ва характери тўғрисида 
маълумот беради. 
Тўлов балансида қуйидагилар акс eттирилади: 
1)экспортнинг турли имкониятларини ва товарлар, капиталлар, хизматлар 
импортига эҳтиёжни белгиловчи иқтисоднинг таркибий диспропорциялари; 
2)иқтисодни бозор ва давлат томонидан мувофиқлаштириш услубларининг 
ўзаро нисбатидаги ўзгаришлар; 
3)конъюнктурa омиллар (халқаро рақобат, инфляция, валюта курси ва 
бошқаларнинг ўзгариш даражаси). 
Тўлов баланси ҳолатига бир қатор омиллар 
таъсирэтади. Булар қуйидагилар: 
a) 
Мамлакатларнинг иқтисодий ва 
сиёсийт 
араққиётининг 
нотекислиги, 
халқаро рақобат. Тўлов баланси асосий 


138 
моддаларининг рeволюцияси жаҳон иқтисодидаги рақиб-марказлар кучларининг 
ўзаро нисбатидаги ўзгаришларни акс эттиради. 
b) 
Ҳарбий харажатларнинг тўлов балансига эгри таъсири биринчи 
навбатда уларни ишлаб чиқариш шароитлари ва иқтисодий ўсишнинг 
суръатларига бўлган таъсирида, ҳарбий бўлмаган тармоқлардан юлиб олинаётган 
ресурларда ўз аксини топади. Агар экспорт тармоқлари ҳарбий буюртмалар билан 
босиб юборилган, товарларни четга олиб чиқишни кенгайтиришга мўлжалланган 
маблағлар ҳарбий мақсадларга йўналтирилган бўлса, мамлакатнинг экспорт 
қобилияти қисқаради. Қуролларнинг ўсиши ҳарбий-стратегик товарлар, шу 
жумладан, тинчлик вақтидаги истеъмол меъёрларидан ортиқ бўлган ҳажмда кўп 
турдаги хом-ашёларнинг (нефт, каучук, рангли металлар) импортини оширади; 
c) 
халқаро молиявий боғлиқликнинг кучайиши. Замонавий шароитларда 
молиявий оқимларнинг ҳаракати халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим 
шаклларидан бирига айланди. Бу эса ўз навбатида четга капиталларни олиб 
чиқишнинг, ссуда капиталлари жаҳон бозорининг (йевробозорларни ўз ичига 
олган ҳолда) ривожланишини, шартнома шартлари эркинлашиши шароитида 
молиявий бозорларнинг ўсиши билан асосланади. Натижада, мамлакатларнинг 
молиявий ўзаро боғлиқлиги уларнинг ўзаро тижорат боғлиқлигидан устунроқ 
бўлиб қолди. Бу эса, валюта ва кредит таваккалчиликларни, биринчи навбатида 
қарз олувчининг тўловга лаёқацизлигини кучайтириб юборади. 1980-90 
йиллардаги жаҳон қарзлар инқирози ва 1997-98 йиллардаги валюта-молия 
инқирозлари ушбу таваккалчиликлар хавфлилигини очиб ташлади; 
d) 
халқаро савдодаги ўзгаришлар. Илмий техник инқилоб, хўжалик 
ривожланиши суръатларининг ўсиши, янги eнергетика базасига ўтиш халқаро 
иқтисодий алоқаларда таркибий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Тайёр 
маҳсулотлар билан, шу жумладан интеллектуал товарлар, нефт ва eнергия 
ресурслари билан савдо қилиш суръати ошди. 1970-йилларнинг охири ва 
1980-йилларнинг бошида нефт баҳосининг тўсатдан 18 баробар ошиб кетиши 
нефт импортёри бўлмиш мамлакатлар тўлов баланси жорий операцияларининг 
камомадига олиб келди. Товарлар оқимининг географиясида ривожланган 


139 
давлатлар орасидаги алмашувнинг, уларнинг ташқи савдосида ривожланиб 
бораётган мамлакатлар улушининг қисқариши ҳолатида, кенгайиши тарафига 
қараб ўсиш бўлади (жаҳон савдосининг 70%, Европа иттифоқи мамлакатлари–
38%). Ривожланган давлатларнинг ўзаро савдоси улар экспортининг 80 фоизини 
ўз ичига олади (Европа иттифоқи мамлакатлари - 58%), ривожланиб бораётган 
мамлакатлар орасидаги савдо эса уларнинг экспортининг 1/4 ташкил этади. 
Бундай ҳол жаҳон бозоридаги рақобат курашини кучайтириб юборади; 
e) 
тўлов 
балансига 
валюта-молиявий 
омилларининг 
таъсири. 
Девалъвация, одатда экспортни, ревалъвация эса импортни рағбатлантиради. 
Жаҳон валюта тизимининг барқарорсизлиги халқаро савдо ва ҳисоб-китоблар 
шароитларини ёмонлаштиради. Миллий валюта курсининг пасайишини кутган 
ҳолда экспорт ва импорт бўйича тўлов муддатларининг ўрнидан силжиши руй 
беради, яъни импортёрлар тўловларни тезлаштиришга, экспортёрлар эса аксинча 
хорижий валютадаги тушумни олишни кечиктиришга ҳаракат қиладилар (“лидз 
aнд лeёз” сиёсати). Халқаро ҳисоб-китоблар муддатларидаги кичик бир қисқа 
узилиш, мамлакатдан капиталларнинг четга оқиб кетишигаолиб келиши мумкин. 
Баҳо ва тўлов валютаси сифатида ишлатилаётган етакчи валюталар курсларининг 
тебраниши кўпчилик давлатлар тўлов балансларига таъсир этади; 
f) 
инфляциянинг тўлов балансига салбий таъсири. Бундай ҳолат, 
баҳоларнинг пасайиши миллий товарларнинг экспортини қийинлаштириб, 
рақобатдошлигини пасайтирган, товарлар импортини рағбатлантирган ва 
капиталларни хорижга чиқиб кетишига имкон берган пайтда вужудга келади; 
g) 
фавқулодда ҳолатлар – ҳосилнинг бўлмаслиги, табиий офатлар, 
халокатлар ва шу кабилар тўлов балансига салбий таъсир этади. 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish