Foydalanilgan adabiyotlar:
1. O‘zbekiston Respublikasining “Xotin-qizlarni tazyiq va zo‘ravonlikdan himoya qilish
to‘g‘risida”gi qonun. 2019 yil 17 avgust.
2. Enikolopov S.N. Oilaviy zo‘ravonlik muammolari // Amaliy psixologiya. - 2002
3. Perttu S. Zo‘ravonlikka duch kelgan ayollar uchun qo‘llanma /. - Jivaskila: Gummerus, 2010
121
XOTIN-QIZLАRNI TАZYIQ VА ZO‘RАVONLIKDАN HIMOYA QILISHNING MА’NАVIY-HUQUQIY АSOSLАRI
4. Asanova M. Oiladagi zo‘ravonlikning oldini olish bo‘yicha ko‘rsatmalar / Ed. N.K.: Vlados,
2007
БУ ЁРУҒ ДУНЁДА ВАТАН - БИТТАДИР, БИТТАДИР
ДУНЁДА ОНА ДЕГАН НОМ
Кобилова Гўзалой Илхомовна
Жиззах политехника институти, катта ўқитувчи
guzal_qobilova1973@mail.ru
Аннотация:
Ушбу мақолада онага бўлган муносабат, ҳамда аёлни улуғлаш оилани,
ҳаётни, Ватанни улуғлаш каби эканлиги, уларга нисбатан қанча сўз битилса шунча камлиги,
ҳаётда учрайдиган айрим зўравонлик сабаблари ва зўравонликдан ўзини ҳимоя қилиш ҳар
бир аёлнинг ҳуқуқи эканлиги керакли мисралар орқали изоҳлаб ўтилган.
Калит сўзлар:
Она, Ватан, оила, жамият, эркак, аёл, хотин-қизлар, зўравонлик.
Мен учун Ватан онамнинг юрагидан бошланган. Менинг инсонийлигим эса шу юракнинг
тарбиясида вояга етди. Шу юрак ҳароратидан тафт олди ва шу тафт қўлимга қалам тутқазди.
Шу мавзуга қўл урар эканман, бир ҳикоя ёдимга тушди:
Одамлар йўлда кетаётса, бир чумоли қаршисида турган тоғнинг тошларини елкасига
ортиб, четга чиқараётган эмиш. Ундан нега бундай қилаётганини сўрашибди.
-Тоғнинг нариги ёғида онам бор. Онамнинг олдига бориб келишим учун тоғнинг ўртасини
ёриб, ўзимга йўл қиляпман, - дебди.
Одамлар:
- Бу сенинг қўлингдан келмайди-ку, - дейишса:
- Қўлимдан келмаслик баҳона бўлолмайди, - деган экан.
Мени тетапоя қилган, йиқилганимда суяган, юрганимда йўлдош бўлган, қувонганимда
алқаган, ўзимдан ҳам мени кўпроқ суйган инсон – онамдир. Онам ҳақида буюк асар
ёзолмасамда, лекин оилада айрим аёлларнинг ичкиликка берилган эрлари томонидан
тазйиқларга учраётганликлари юзасидан ўз аччиқ фикрларимни баён этишга ҳаракат
килдим.
Ўзбекистон республикасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш
тўғрисидаги қабул қилинган қонунида кўзда тутилган зўравонлик – хотин-қизларга
нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир
ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи,
жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа
ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракатларга нисбатан
курашмоғимиз керак.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган саба
-
блар ҳамда шарт-шароитларга қарайдиган бўлсак, айрим эркакларнинг кўп ичкилик ичиши
оқибатида, эркак ўз танасида рўй бераётган ўзгаришлар сабаб, яъни жинсий ожизлик белги
-
ларининг пайдо бўлиши баъзан тушкун, баъзида қувноқ, гоҳ ҳаммага заҳрини сочса, гоҳида
эса атрофидагиларга беэътибор бўлиб қолиши, ҳамда эркакларнинг кучли эхтиросга бери
-
лиши кутган натижани бермаса хам оиласини тазйиқларга учраш сабаблари бўлиб қолади,
деб ўйлайман.
Баъзан улар арзимаган руҳий таъсирларга ҳам берилувчан бўлиб қолишадики, бу
пайтда эркаклар ақлий ва жисмоний толиқишни ҳис этишади, тегишли даво чораларини
кўришмаса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Зўравонликдан ўзини ҳимоя қилиш
эса ҳар бир аёлнинг ҳуқуқидир. Лекин бизнинг ўзбек аёли сабрлидир. Бундай пайтда оила
Do'stlaringiz bilan baham: |