124
Кейин бу қозиқ ёнига трассировщник қисқа оёқчаси қўйилади, узун оёқчаси
билан эса иккинчи қозиқ қоқиладиган жой белгиланади.
2.
Ён бағрига тўғри чизиқ бўйлаб кўчат ўтқазиш. Кўчатлар бу усулда
ўтқазилганида боғнинг ҳаво дренажи яхшиланади ҳамда ўсимликлар қора
совуқдан ва замбуруғ касаликларидан камроқ зарарланади.
3.
Контур қаторлар орасини баровар кенгликда қолдириб кўчат
ўтқазиш. Бу усулнинг иккинчи усулдан фарқи шуки, ёнбағир бўйлаб кетган
қаторлардаги дарахт оралари баровар бўлади.
Чуқурлар ковлаш. Мева дарахт кўчатлари боғ барпо қилинадиган
участкада олдиндан ковлаб қўйилган махсус чуқурларга ўтқазилади. Кузда
кўчат ўтқазиладиган чуқурлар икки ҳафта олдин, баҳорда ўтқазиладиган
бўлганда эса, кузда ковлаб қўйилади. Чуқурларнинг кенглиги ва чуқурлиги
тупроқ шароитига қараб белгиланади: суғориладиган маданий бўз тупроқли
ерларида чуқурларнинг кенглиги 55-60 см ва чуқурлиги 60-70 см бўлади;
кучсиз тошли тупроқларида чуқурларнинг эни 1,5 м га етказилади.
Чуқур ковлаганда дарахт ўтқазиладиган нуқтани йўқотиб қўймаслик
ва тўғри чизиқ бўйлаб ўтқазишни бузмаслик учун узунлиги 1,5 -2 м эни 10-
15 см уч жойи ўйилган кўчат ўтқазиш тахтасидан фойдаланилади.
Чуқурлар қўлда квадрат шаклида ковланади. Чуқурлар квадрат
шаклида ковланганда кейинчалик ўтқазилган дарахтлар ёнида тупроғи
юмшатилмаган жойлар қолмайди.
Кўчат ўтқазиш техникаси. Кўчат ўтқазиш олдидан тупроқ чуқурига
туширилиб дўнгча ҳосил қилинади. Кўчат ўтқазишда ўтқазиш тахтасини
контрол қозиқларига киритилади, тахтанинг ўртасидаги ўйиққа қўйилади.
Кўчатни икки ишчи ўтқазади. Бир ишчи кўчатни олиб, илдизларини тупроқ
уюми устига тараб қўяди. Иккинчи ишчи чуқурдаги кўчат атрофига юмшоқ
тупроқни кўчат илдизлари орасига тўлдириш учун уни бироз у ёқ-бу ёққа
қимирлатиб қўяди.
Кўчат ўтқазилгандаги илдиз бўғзи тупроқли участкаларида ер
юзасидан 5-6 см, енгил тупроқли участкалари эса 4-5 см юқори қилиб
кўмилиши лозим.
Ўтқазилгандан кейин кўчат чопиқ қилиниб, унинг тагига 30-40 см
баландликда тупроқ босилиб қўйилади. Бу тупроқни қуриб қолишдан
сақлайди. Кўчат ўтқазилгандан кейин кетма-кет суғорилади. Бунинг учун
ҳар бир қатор бўйлаб дарахт таналаридан 0,75- 1 м оралиқда окучник билан
суғориш эгатлари олинади, ҳар-бир дарахт атрофига кетмон билан тақа
шаклида ариқча олиниб, сув қўйилади.
Суғорилгандан кейин тупроқ ўтиришиб илдизларига зич ёпишиб
қолади. Айрим қийшайиб қолган дарахтлар тикка қилиб, айрим пайтларда
қозиқларга боғлаб тўғрилаб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: