маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
96
Кўпчилик мамлакатларда йўлларнинг ёмон ҳолатда эканлигини эътиборга олсак, бу
кўрсаткич жуда каттадир.
Инфраструктуранинг бўлиши ва сифати логистика харажатларига таъсир
кўрсатади. Жумладан, Венесуэла Республикаси энг юқори харажатга эга (2590
АҚШ доллари), худди шунингдек, Чилида 980 АҚШ доллари, Гватемалада 1307
АҚШ доллари, Гондурасда 1342 АҚШ доллари, Панамада эса энг паст нарх 615
АҚШ долларини ташкил этади. Бутун дунёда Сингапур контейнер экспорти энг
арзон, 456 АҚШ доллари турадиган дунёдаги ягона мамлакат ҳисобланади.
Контейнерни экспорт қилиш Колумбияда Сингапурга нисбатан деярли беш
баробар қиммат, Гондурасда эса нарх 2,7 марта кўп.
Ҳозирги кунда ахборот коммуникацион технологиялар (АКТ) харажатларни
пасайтириш учун муҳим шарт ҳисобланади. Бундан ташқари озиқ-овқат тизимида
инновацияларни рағбатлантиришга ҳозирги кунда фақатгина АКТ билан
эришилиши мумкин. Афсуски, кўпчилик мамлакатлар учун АКТ нинг
ривожланиши жуда пастдир. Интернет тармоғига киришга имконияти бор
одамларнинг сони кўпчилик мамлакатлар учун жуда камдир.
Барча мамлакатларда мобил технологиялардан фойдаланиш сўнгги йилларда
сезиларли даражада ўсди. Ҳозирги вақтда мобил телефонлари учун
шартномаларнинг сонига кўра деярли барча (шу жумладан қишлоқ аҳолиси)
телефон олиш имконига эга. Бу эса агросаноат ва логистика операторларининг
мобил телефонлари бўйича имкониятларини оширади.
Мева ва сабзавотлар ўзига хос хусусиятлари туфайли совутиш занжирининг
айнан бир хил сиғими материал-техник таъминот жараёни учун мос асосий
компонентлардан бири ҳисобланади. Аҳоли зичлигининг совутиб сақлашга лаёқати
муаммоси кўрилганда, кўпчилик мамлакатлар глобал стандартлардан ортда
бормоқда. Чили Лотин Америкаси мамлакатлари ичида 4 млн м
3
дан иборат энг
юқори совутиб сақлаш сиғимига эга бўлиб, бу 4,3 кишига 1 м
3
совутиш қувватини
ташкил этади, ушбу кўрсаткич АҚШ ва Германия кўрсатичига яқин (мос равишда
2,9 ва 3,7) ва ҳатто кўпчилик саноати ривожланган мамлакатлардан юқоридир. Бир
қатор мамлакатларда ечилмаган бошқа бир муаммо мева ва сабзавотлар каби тез
бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун тегишли махсус машиналарнинг мавжуд
эмаслиги ҳисобланади. Баъзи мамлакатларда транспорт воситалари озиқ-овқат
маҳсулотларини ташиш учун жихозланмаган.
Совутиш занжири билан электр таъминоти чамбарчас боғлиқ бўлиб, қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини тармоқларнинг кўпчилиги жойлашган ва электр
энергиясининг мавжудлиги самарали логистика опрациялари учун ҳал қилувчи
омил ҳисобланадиган қишлоқ районларида ўзига хос аҳамиятга эгадир.
Электр таъминоти муаммоларидан бири агросаноат тўқнашадиган энг катта
муаммо энергиянинг нархи ҳисобланади. Масалан, Колумбияда энергияни саноатга
етказиб бериш нархи 1 кВт га 10 АҚШ центини, Чилида 9 центни ва Перуда 6
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |