маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
322
Республикамиз бўйича 2017 йил давомида экспорт қилинган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларининг 35,9 фоизи мева ва резаворлар (2016 йилга нисбатан 17
фоизга кўп), 30,7 фоизини сабзавотлар (18,6 фоиз ошган), 22,5 фоизи узум (12,2
фоизга кўп) ва 4,1 фоизни қайта ишланган мева-сабзавотлар ташкил этган.
Ҳолбуки, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 50 фоиздан ортиқни ташкил
этади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташқи савдо айланмасида асосий ҳамкор
давлатлар географияси кенгайиб бормоқда. Бу борада асосий ўрин Қозоғистонга
тўғри келиб, жами савдо айланмаси умумий ҳажмининг 46,4 фоизини ташкил
этади. Ундан кейинги ўринларда Россия Федерацияси 18,0 фоиз, Афғонистон 6,6
фоиз, Хитой 5,7 фоиз, Туркия 4,5 фоиз, Ироқ 1,7 фоиз ва бошқа давлатлар улушига
тўғри келади[5]. Маҳсулот экспортини йўлга қўйишда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштиришнинг ўзи етарли бўлмайди, балки ишлаб чиқариш,
сақлаш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ва бозор хизматлари кўрсатиш
инфратузилмалари замонавий йўлга қўйилган ўзаро боғланган бўлиши зарур. Бу
борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016-2020
йилларда хомашё базасини ривожлантириш, мева-сабзавот ва гўшт-сут
маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги РҚ-2505-
сонли қарори ижросини таъминлаш барча хўжалик юритиш субъектлари зиммасига
бир қатор вазифалар юклайди. Жумладан, Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини янги бозорларга олиб кириб бориш ва экспорт қилиш асосида
валюта тушумлари кўпайтириш бош мақсад қилиб олинган. Шу мақсадда вилоятда
2017 йилда 94 та лойиҳа чорвачиликда, 23 та лойиҳа паррандачиликда, 29 та
лойиҳа билан совутгичлар қуриш, 52 та лойиҳа янги токзорлар ва интенсив боғлар
яратиш, 23 та лойиҳа иссиқхона қурилиши амалга оширилди. Тўрақўрғон
туманидаги “Golden Cherries” боғида жаҳон бозорида харидоргир гилос
етиштирилиб, экспорт қилинади. Авваллари пахта ва буғдойдан етарли даромад
олинмаган ерлар валютада даромад олинадиган боғларга айланмоқда. Бу
майдонларда эндиликда ўз кўчатлари ҳисобига янада кенгайтириш бўйича режалар
амалга оширилмоқда. Корхона ҳудудида 2018 йил давомида яна 400 гектар
майдонда гилос боғи ташкил этилди. Бунинг учун 45 млн. АҚШ доллари
сарфланди. Корхона бир йилда 10 минг тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш, 30
млн. АҚШ долларлик экспорт қилиш мақсад қилинган. Шунингдек, корхонада 6,5
гектарда мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича логистика маркази
ва 300 нафар янги иш ўринлари ташкил қилинмоқда. Бироқ сифатли ва
рақобатбардош маҳсулотларни қалбакилаштиришдан ҳимоялаш, унинг жаҳон
бозоридаги
мавқеини
янада
мустаҳкамлаш
учун
вилоятнинг
умумий
ҳамкорликдаги брендини яратиш мақсадга мувофиқдир. Наманган олмалари МДҲ
мамлакатларида маълум ва машҳур. Бу вилоят
мева ва сабзавот
етиштирувчиларининг салоҳиятли бренди (номоддий капитали) бўла олади. Бунинг
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |