Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш 1


маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»



Download 4,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/325
Sana23.02.2022
Hajmi4,68 Mb.
#156114
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   325
Bog'liq
конференция охирги версия

маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
 
262 
этади. Мазкур шароитларда ижтимоий-иқтисодий тизимларни бошқаришга 
мақсадли ёндошувнинг долзарб аҳамият касб этиб боришини эътиборга олган 
ҳолда, бу жараёнда маркетинг дастакларидан фойдаланишнинг аҳамиятини кўздан 
қочирмаслик лозим. Бу бир томондан бозор, талаб, эҳтиёжларни синчиклаб ва ҳар 
томонлама ўрганиш ва ишлаб чиқаришни ва маҳсулот сифатини айнан шунга 
йўналтиришни, иккинчи томондан мавжуд талабларга фаол таъсир кўрсатиш, 
эҳтиёжлар ва истеъмолчиларнинг дидини шакллантиришнинг муҳим воситасидир. 
Маркетинг тамойиллари ва усулларидан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги 
корхонамавжуд бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва уни реализациясининг ҳаққоний режаларидан бирини танлаб олишга
бозордаги ўзгаришларга мослаша олишга ёрдам беради. Бу ўз навбатида рақобат 
курашида устунлик яратиб, мақсадли бошқарув учун фундаментал асослар яратади. 
Маркетинг 
фаолиятида, 
яъни 
маҳсулотга 
бўлган 
талаб, 
бозор 
конъюнктураси, рақобатчиларни ўрганишда маркетинг тадқиқотлари алоҳида ўрин 
тутади. Агар маркетингни бошқарув функцияларидан бири сифатида қаралса, 
маркетинг тадқиқотларини ҳар бир бошқарув тизимига хос бўлган қайта алоқа 
воситаси деб қараш мумкин (1-расм). 
1-расм. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида мақсадларни белгилашда 
маркетинг тадқиқотларинининг роли 


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
 
263 
Шунингдек, табиий-иқлим шароитлари, давлатнинг иқтисодий сиёсати, 
ташқи иқтисодий сиёсатнинг устивор йўналишлари, фан техника тараққиёти ва 
бошқа бир қатор омиллар таъсирига юқори даражада таъсирчан ҳисобланувчи 
аграр тармоқда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш янада мураккаб жараён 
ҳисобланади. Юқорида келтирилган ташқи муҳитга тегишли омиллар таъсирини 
эътиборга олган хатар даражасини камайтириш унинг ташқи таъсирларга 
таъсирчанлигини юмшатишнинг масалалари, айни пайтда, тадқиқотчилар, 
мутахассислар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг 
диққат марказида бўлиб келмоқда. Жаҳон тажрибаси асосланган ҳолда шуни 
таъкидлаш мумкинки, аграр тармоқда хатар даражасини камайтиришда энг аввало 
икки муҳим жиҳатга биринчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳақиқий 
истеъмолчиларини аниқлаш, ишлаб чиқариш имкониятларини айнан шунга 
йўналтириш ва бу орқали хўжалик тараққиётининг аниқ векторини белгилаб олиш, 
иккинчидан, маҳсулот сотишни маҳсулотни сотиб олиш эҳтимоли юқори бўлган 
мақсадли истеъмолчилар гуруҳларига йўналтиришга қаратилиши лозим. Шундай 
қилиб маркетинг тадқиқотларининг асосий вазифаси мақсадли истеъмолчилар 
гуруҳини излаш, унинг талабларидаги ўзгаришларни ўрганиш бориш, башоратлаш 
ва қарорлар қабул қилиш учун етарли ахборот базасини шакллантиришдан 
иборатдир. 
Юқоридаги 
фикрлардан 
келиб 
чиқиб, 
“маркетинг 
тадқиқотлари” 
тушунчасининг моҳияти ва иқтисодий категория сифатида ундан фойдаланишнинг 
имкониятларига тўхталиб ўтиш лозим. И.К.Белявскийнинг фикрига кўра: 
“Маркетинг тадқиқотлари – оптимал стратегияларни ишлаб чиқиш ва самарали 
маркетинг фаолиятини олиб бориш зарур бўлган кенг қаровли турли хилдаги 
тадқиқотлар мажуидир” (Беляевский И.К. Маркетинговое исследование: 
информация, анализ, прогноз. ‒ М.: Финансы и статистика, 2001. ‒ C. 32). Ушбу 
иқтисодий терминга Америка Маркетинг Ассоциацияси мутахассисларининг 
ёндошуви қўйидагича: “Маркетинг тадқиқотлари – товар ва хизматларни сотиш 
ёки уни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига томон ҳаракатланишига таъсир 
кўрсатувчиомилларбўйичамуаммоларнийиғиш, рўйхатга олиш ва таҳлилини 
амалга оширишдан иборат”( Котлер Ф. Основы маркетинга. ‒ М.: Прогресс, 1990. ‒ 
C. 234-235). 
Кучли рақобатга асосланган бозор шароитлариларида маркетинг 
тадқиқотлари олиб боришдан энг асосий мақсад хўжалик субъектининг аниқ 
мақсадлари шакллантириб олишдан иборатдир. Шунга асосланган ҳолда маркетинг 
тадқиқотларига корхона мақсадларини аниқлаштириш самарадорлигини ошириш 
жараёнида ахборотларни тизимли излаш, тарзда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил 
қилиш ва фойдаланиш деб таъриф бериш мумкин. Қарорларни шакллантириш 
жараёнида маркетинг тадқиқотларининг ролини тадқиқ этишда, энг авало 
тадқиқотларнинг ўзига хос сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратиш 


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 

Download 4,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   325




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish