маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
109
ташишдаги муаммолар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг
мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғариш
учун қулай имкониятларнинг йўқлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб
чиқарувчиларининг бозорларда харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва
сифатли навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таъминланмаганлиги,
логистика ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаганлиги сингари муаммолар
мавжуддир. Ушбу муаммолар республикамизнинг экспорт салоҳиятиша сезиларли
даражада салбий таъсир кўрсатади.
Хуллас, мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта
ишлаш, экспорт қилиш ҳамда тайёр маҳсулот ҳолига келтириш мақсадида мева-
сабзавотларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича агрокласстерлар ташкил этишга
алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Шунингдек, соҳада янги инновацияларни қўллаш
ҳамда илмий-техник жиҳатдан асосланган ишланмаларни амалиётга зудлик билан
татбиқ этишга киришиш лозим.
Бундан
ташқари,
мева-сабзавот
экспорти
билан
шуғулланувчи
субъектларнинг ишида юзага келадиган ташкилий муаммоларни бартараф этиш
ҳамда уларни рағбатлантирувчи имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш керак бўлади.
Бу эса нафақат хўжалик субъектлари ўртасида, балки давлатлараро
муносабатларни янада кенгайтиришга имкон беради.
ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА
Бегимова Дилшода Комилжоновна
Тошкент молия институти “Бизнес ва тадбиркорлик” кафедраси ўқитувчиси
Сўнгги йилларда мамлакатимизда мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга
доир лойиҳаларни амалга ошириш учун экин майдонлари сезиларли равишда
кенгайтирилиб, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича
қўшимча қувватлар ишга туширилмоқда.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, замонавий интенсив, аввало,
сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энди
асосий вазифа юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни
кўпайтириш, уни йирик хорижий бозорларга чиқаришдир.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 14 мартдаги “Мева-
сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимизда мустақил ва ўзаро боғлиқ
қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер
эгаларининг кооперацион бирлашиши институти жорий этилиши бу борадаги
ислоҳотларнинг ёрқин мисолидир [1].
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |