маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
44
истеъмолчига етиб боришидан олдин доим ҳам бирор бир даражада қайта
ишланган. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тобора кўпроқ
қисми қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинмоқда. Бу эҳтиёжларни қондириш
учун турли-туман маҳсулот зарур. Бевосита қишлоқ хўжалигининг ўзида уларнинг
чекланган тури етиштирилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотини замонавий
технология асосида қайта ишлаш турли-туман озиқ-овқат маҳсулотлари олиш
имконини беради.
Фермер хўжалигида янги маҳсулотларни қайта ишловчи саноат
корхоналарини қуришни шунингдек, ишлаб турган корхоналар ва ишлаб
чиқаришларни техникавий жиҳатдан қайта қуроллантириш, кенгайтириш ва
реконструкция қилишни, инновацион технологияларни ўз ичига олади.
Эндиликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини комплекс қайта ишлаш, кам
чиқиндили ва чиқиндисиз технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор
берилмоқда.
Уларни
қўллаш,
қимматли
қишлоқ
хўжалик
хом-ашёси
нобудгарчилигини кескин камайтириш, пировард маҳсулот, ҳайвон ва
ўсимликлардан олинадиган қимматли оқсил компонентларининг чиқишини
кўпайтириш имконини беради.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат
томонидан қўллаб-қувватланиши ҳисобига кичик корхоналар сони йилдан-йилга
ортиб бормоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи
хўжаликлар ўз худудларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шу жумладан мева-
сабзавот, узумни ва полиз маҳсулотларини қайта ишловчи кичик ҳажмдаги саноат
корхоналарини ишга тушириш имкониятига эга бўлмоқда. АСМ соҳасидаги
тадбиркорларнинг фойдали ташаббусларидан бири шундан иборат бўлмоғи
керакки, қишлоқ худудларида фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қабул қилиб олувчи ва уларни саноат асосида
қайта ишловчи, сақловчи кичик корхоналарни ташкил этмоқлари лозим. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар таркибида кичик хажмдаги
мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларига ишлов бериб, улардан тайёр маҳсулот
ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил етилиши ҳисобига биринчидан, бу
маҳсулотларни нобудгарчилигини олдини олиниб, исроф бўлишидан, сифати
бузилишидан сақланса, иккинчидан, кичик ва қўшма корхоналарни ташкил
этилиши ҳисобига қишлоқ худудига саноат корхонаси кириб келади ва бунинг
натижасида янги ишчи ўринлари яратилиб, қишлоқдаги ишсизлик муаммоси
қисман бўлсада баратараф этилишига эришилади, учинчидан эса, бундай
корхоналарни ташкил этилиши ҳисобига қайта ишловчи кичик корхоналарнинг
иқтисодий самарадорлиги янада ортади. Мамлакатимизнинг ўзига хос
хусусиятларини эътиборга олинса, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлаш кичик бизнес учун истиқболли соҳалар ҳисобланади.
Бунда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |