маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 43
- кенг кўламли замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш ва
сифатли қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятини ошириш
орқали қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш;
- таълим, фан ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг тизимли асосда
узвий интеграциялашувини, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг юқори малакали
соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган
ҳолда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
таъминлаш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини янада мустахкамлаш ва бозор
муносабатларини шакллантириш шароитида аҳолини мева-сабзавот ва узум
маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўла равишда қондириш ҳамда қайта
ишланган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш учун мавжуд агросаноат
мажмуасининг асосий бўғини ҳисобланган мева-сабзавот ва узумни қайта ишловчи
саноат корхоналарини илмий асосланган даражада ривожлантириш бугунги
куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Бозор иқтисодиёти шароитида аввало шуни таъкидлаш зарурки, маҳсулотни
қайта ишлаш ва сақлашни яхшилаш билан ўзаро боғлиқ бўлган икки масала ҳал
этилади.
Биринчиси, қишлоқ хўжалик маҳсулоти нобуд бўлишини қисқартириш;
иккинчиси эса аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида бир
текисда таъминлаб бориш.
Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини, шу жумладан, мева ва сабзавотларни
қайта ишлашнинг ва сақлашнинг моддий техника базасини ўзгартириш биринчи
даражали аҳамият касб этади. Ҳозирги замон замонавий фан-техника тараққиёти
ҳамда инновацион технологиялар бунинг учун катта имкониятлар яратиб беради.
Маҳсулотнинг тўйимлилик хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда уни узоқ вақт
яхши сақлаш имконини берадиган янги техник ва технологик усуллар ишлаб
чиқилади. Ҳар бир тармоқда маҳсулотни сақлашни ўз усуллари бор. Маҳсулотни
кўплаб турлари учун ташиш ва сақлашнинг контейнер усули катта аҳамият касб
этади. Бу айниқса картошка, сабзавот, полиз маҳсулотлари, ҳўл мевага
тааллуқлидир. Шунингдек, маҳсулотни қадоқлаш хўжалигини ривожлантириш
масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. Маҳсулотни сақлашнинг янги
техникаси ва технологиясини яратиш деҳқон, фермер хўжаликларига боғлиқ эмас,
лекин уларни ўзлари ҳам бу соҳада кўп иш қилишлари мумкин. Ҳозирги кунда
хўжаликларда етиштирилган маҳсулотларни сақлашнинг моддий техника базаси
ҳам заиф. Кўплаб деҳқон ва фермерлар хўжаликларда маҳсулот кам мосланган
биноларда
сақланмоқда,
баъзан
улар
ҳам етишмайди.
Етиштирилган
маҳсулотларни истеъмолчига қадар бориб етишнинг умумий занжирида қайта
ишлашнинг роли муҳимдир. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг бир қисми
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг