Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш 1


МАМЛАКАТДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ



Download 4,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/325
Sana23.02.2022
Hajmi4,68 Mb.
#156114
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   325
Bog'liq
конференция охирги версия

МАМЛАКАТДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ 
УСТИВОР ВАЗИФА. 
Б.С.Жалилов Наманган мухандислик технология институти 
Дунёдаги қайси мамлакат иқтисодиётининг ривожига қараманг, аввало аҳоли 
фаровонлиги мамлакатда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
сифати билан белгиланишини кўрамиз. 
Маълумотларга кўра, сўнгги 35 йил ичида дунё аҳолисининг буғдойга бўлган 
талаби икки баробарга ортиб, ғалла етиштириш миқдори олти юз миллион тоннага 
етди. Ҳозирги вақтда барча донли экинлар майдонига нисбатан буғдой экиладиган 
ер майдони жаҳон бўйича 32 фоизни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича 
келгуси 20-25 йил давомида буғдойга бўлган талаб 40 фоизга ошади. Демак, 2020 
йилда жаҳон бўйича буғдойга бўлган эҳтиёж 840 миллион тоннани ташкил этади. 
Мазкур талабни қондириш учун жаҳон бўйича буғдой ҳосилдорлигини бугунги 
кундагидан қарийб яна бир баробарга оширишни тақозо этади. Бундан кўринадики, 
келажакда жаҳонда озиқ-овқат танқислиги муаммосини ҳал этиш ўта тиғиз 
масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Республикамиз қишлoқ хўжалигида, хусусан, ғаллачилигида эришилаётган 
муваффақиятлар замирида мустақилликнинг биринчи кунидан бoшлаб қишлoқ 
хўжалигини ривoжлантиришда oлиб бoрилаётган иқтисoдий сиёсат, ислoҳoтларни 
амалга oширилиши, ер ўз эгасини тoпиши, қишлoқда мулкдoрлар пайдo бўлиши, 
фермерлик 
ҳаракатини 
қўллаб-қувватланиши, 
айниқса, 
ғаллачиликни 
ривoжлантиришга илмий асoсда ёндашиш ва ниҳoят деҳқoнлар меҳнати 
тўлақoнлик қадрланаётгани ўз самарасини берди.


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
 
315 
Мамлакатимизда дон мустақиллигини қўлга киритишга қаратилган 
Дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ката ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий аҳамият касб этди. Ғалла мустақиллигига эришиш, аҳоли жон бошига 
асосий озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт, сут, тухум ва мева-сабзавот маҳсулотлари 
етиштиришнинг анча кўпайганлиги, ва бунинг оқибатида, озиқ-овқатнинг барча 
асосий турларини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш амалда тўлиқ таъминланди. 
Табиий-иқлим шароитларига кўра республикада етиштирилиши мумкин бўлмаган 
маҳсулотлар бундан мустасно. Институционал ислоҳотлар: самарасиз ширкат 
хўжаликларининг тугатилиши ва фермер хўжаликлари ташкил этилиши, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишда хусусий 
секторнинг ривожланиши, қишлоқ хўжалиги ер фондини қўллаб-қувватлаш ва 
сифатини яхшилаш мақсадида Мелиорация жамғармаси ташкил этилиши ва шу 
кабилар ушбу жараёнда муҳим роль ўйнади. Пахта монополиясига барҳам бериш 
ва республика озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш сиёсатини амалга ошириш 
мақсадида экин майдонларининг структураси ўзгартирилди[1]. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 
июнда «Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим 
захиралари» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги 
нутқида «Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳал 
этишни талаб қилаётган ўта муҳим муаммолар, ҳеч шубҳасиз, шу борадаги саъй-
ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва кенг миқёсдаги халқаро ҳамкорликни, 
келажакка қаратилган ёндашув ва хулосаларни биргаликда ишлаб чиқишни тақозо 
этади. Ўз-ўзидан тушунарлики, жаҳоннинг турли мамлакатларида тўпланган 
тажриба ва амалиёт билан тизимли ва доимий равишда алмашиб туришни талаб 
қилади»
30
, деб таъкидлаган. 
Озиқ-овқат 
хавфсизлиги 
мамлакат 
аҳолисини 
асосий 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини ифодалайди. 
Шунингдек, озиқ-овқат импортига ўта боғлиқликдан халос бўлганлигини 
англатади. Таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат хавфсизлиги фақат ички ўзини ўзи тўлиқ 
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш билан че- 
кланмайди. Бунда озиқ-овқат импорти ҳам эътиборга олинади. Давлатнинг 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсатида асосан ўзининг 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ва ички сотиш бозорларини 
ривожлантиришга қисман чет эллардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш 
асосида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиёжини қондириш 
кўзда тутилади. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсати ўзини-
ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ва уларни импорт қилиш 
30
Каримов И.А. «Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим 
захиралари» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. // 
«Халқ сўзи», 2014 йил 7 июнь.


«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг 

Download 4,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   325




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish