маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 141
Корхонада маркетингнинг роли у ишлаб чиқаришни талабга мувофиқ ҳолга
келтиришга кўмаклашишидадир. Маркетинг хизматларининг саъйи-ҳаракатлари
ижтимоий талабга жавоб берадиган маҳмсулот ёки хизмат яратишга қаратилади.
Бошқарувнинг бозорга хос ёндашуви сифатида майдонга чиқаётган маркетинг
олдига қатор вазифалари қўйилади: бозорни, талабни, истеъмолчилар таъб-
истакларини батафсил ва ҳар томонлама ўрганиш; ишлаб чиқаришни мазкур
талабларга мослаштириш, истеъмолчилар талабларига жавоб берадиган товарлар
ва хизматлар чиқариш; корхона манфаатлари йўлида бозорга ва ижтимоий талабга
таъсир кўрсатиш. Бозор иқтисодиёти хос мамлакатларида рақобат кураши
кескинлашуви билан маркетинг орқали амалга ошириладиган бошқарувнинг
назарий асосларини ҳам такомиллаштириш зарурлиги кўриниб қолди.
Мустақил Ўзбекистонда ҳам дастлаб ки йилларданоқ маркетинг зарурлиги
тан олинди. Бироқ, хўжалик алоқалари бузилганлиги туфайли вужудга келган
кескин товар етишмовчилиги шароитларида бу зарурликни воқеликка айлантириш
анча мушкул иш эди.
Маркетинг бозор иқтисодиётининг маҳсули сифатида муайян маънода ишлаб
чиқариш фалсафасидир. Бу ишлаб чиқариш эса тўла ича бозор шароитларига ва
талабларига бўйсундирилган (илмий тадқиқот ва лойиҳа конструкторлик
ишларидан то сотиш ва хизмат кўрсатишгача). Бозор эса иқтисодий, сиёсий,
илмий-техник ва ижтимоий омиллар таъсирида доимий равишда жадал ўзгариб
боради.
Ҳозирги пайтда иқтисодий адабиётда ва амалий фаолиятда аграр маркетинг,
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, хом ашёси ва озиқ-овқат маркетинги сингари
категориялар қўлланилмоқда. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги соҳасида
маркетингини талқин этишда турли ёндашувлар мавжудлиги билан бир қаторда бу
борадаги муносабатларга нисбатан бу ёки у атамани қўллашда ҳам тафовутлар
мавжуд. Агробизнес соҳасида маркетингни илмий таърифлаш биринчи марта
Ж.Дэвис ва Р.Голдберг томонидан амалга оширилди. Улар маркетингни биринчи
харидордан то пировард истеъмолчига бўлган маркетинг ҳаракатлари сифатида
характерладилар. Шу жиҳатдан бундай тушуниш агросаноат комплексида
маҳсулот ҳаоакатланиши приципларига, агросаноат маркетинг фаолияти олиб
борилиши соҳаларига аниқлик киритди.
Агросаноат комплекси тизимида товарларнинг ҳаракатланишида улар бир
неча марта сотилади. Шунинг учун агробизнес маркетингнинг муҳим босқичи
қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ишлаб чиқарувчиларидан тайёрловчилар ва қайта
ишловчи корхоналар томонидан харид қилиниши тизимидир. Айнан у “биринчи
харидор” деб қаралиши мумкин. Бундай ёндашиш агробизнес маркетингининг энг
йирик элементларидан бирини – қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрлаш
бозордаги маркетингни алоҳида тавсифлашга имкон беради. Иккинчи навбатдаги
харидорларга улгуржи савдо ташкилотларини, учинчи тартибга – чакана савдо
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг