Метрология



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/98
Sana26.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#466517
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98
Bog'liq
ctandartlashtirish metrologiya va sifatni boshqarish (1)

Бешинчи схема
. Бу схема маҳсулот намуна турларини тасдиқланган 
синов ташкилотларида ўтказишга ва маҳсулот ишлаб чиқаришининг сифатини 
баҳолашга асосланган бўлиб, сўнгра савдо шахобчасида ва ишлаб чиқаришда 
намуналар сифатини вақти - вақти билан текширилиб назорат қилиб борилади. 
Бу сертификатлаштириш усули фақат маҳсулотнинг сифатини керакли 
даражада бўлишини ҳам назорат қилади. Табиийки, корхонадаги маҳсулот 
сифатини таъминлашда, тизимнинг баҳоланишида унинг мезонини аниқлаш 
муҳим аҳамиятга эга. Ушбу усул саноати ривожланган мамлакатларда ҳамда 
халқаро сертификатлаштириш тизимларида энг кўп тарқалган схемадир. 
Биринчи, тўртинчи схемаларга қараганда бу схема энг мураккаб ва нисбатан 
қимматрок турадиган схема бўлиб, унинг афзаллиги истеъмолчи маҳсулот 
сифат даражасини юқори эканлигига ишонч ҳосил қилади, бу эса асосий мезон 
ҳисобланади. 
Олтинчи схема
фақат корхонадаги маҳсулотнинг сифатини таъминлаш 
билан тизимнинг баҳоланишини ўтказишга мўлжалланган. Бу усул айрим 
вақтда корхона – тайѐрловчини аттестатлаш деб ҳам юритилади. Бу хил 
сертификатлаштиришда фақат корхонанинг белгиланган сифат даражасидаги 
маҳсулотни чиқариш қобилияти баҳоланади. 
Еттинчи схема.
Маҳсулотнинг ҳар бир тайѐрланадиган тадсидан 
синовларга танлаб олишга асосланган. Танлаб олиш синовларининг 
натижаларига қараб тўдани ортиши учун қарор қабул қилиниши аниқланади. Бу 
хилдаги сертификатлаштириш учун танланманинг ҳажми аниқланиши лозим, у 
эса тайѐрланган тўданинг катта – кичиклигига макбул бўладиган сифат 
даражасига боғлиқ. Қабул қилинган қоидага асосан танланмани тўплаш 
ваколатланган синов ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Бу хил 
сертификатлаштириш қўлланилиши статистик усулни қўллаш билан боғлиқдир. 
Саккизинчи схема
. Ҳар бир тайѐрланган, айрим буюмнинг стандартлар 
талабига мувофиқлиги синовлар ўтказиб аниқлашга асосланган. Бу 
сертификатлаштириш 
усулида 
юқорида 
1-7 
схемаларига 
караганда 
таъминловчининг масъулияти анча юқори. Табиийки муваффакиятли 
синовлардан ўтган буюмларгина сертификат ѐки мувофиқлик белгисини олади. 
8 - схема маҳсулотга нисбатан юқори ва қатъийроқ талаблар қўйилганда 
ишлатилишга асосланган ѐки маҳсулотларнинг ишлатилиши натижасида 
стандарт талабларига мос келмаслиги истеъмолчига катта иқтисодий зарар 
етказганида қўлланилади. Бу хил сертификатлаштириш қимматбахо 


90 
металлардан 
ва 
қотишмалардан 
тайѐрланадиган 
буюмларда 
кўпроқ 
қўлланилади. Бундан асосий мақсад қимматбахо металларнинг белгиланган 
миқдорини, таркибини ва буюмнинг тозалигини текширишдир. 
Буюк Британия институти томонидан сертификатлаштиришнинг янги 
хили яратилиб, бу усул билан фақат ишлаб чиқаришдагни технологик 
жараѐнларининг тасдиқланиши /аттестатланиши/ га асосланган. 
Ҳозирги замон адабиѐтида ҳар бир сертификатлаштириш схемасининг 
афзаллиги ва камчиликлари таҳлил этилган. Буларнинг ичида энг мукаммал ва 
мураккаби бешинчи схемадир. Бу схема тўлиқ бўлганлиги учун уни асос қилиб 
олиб, ҳозирги замон халқаро сертификатлаштириш тизими яратилмоқда. 
Сертификатлаштириш тизимларини бошқарувчи идора муайян турдаги 
маҳсулот сифатининг назоратини ташкил этиш, стандартларга риоя қилишни 
мажбурий талаб этишини, истеъмолчи ва савдо талабларини эътиборга олиб
мамлакатдаги амалда бўлган қонунлар ва меъѐрий ҳужжатлар асосида ўз ишини 
ташкил этади. 
Сертификатлаштириш идораси синовларни ўтказиш, корхонадаги ва 
савдо шаҳобчасидаги маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш ҳамда назоратни 
ташкил қилиш ва ушанга ўхшашларни бажариб учинчи томон вазифасини 
бажаради. Бунинг учун сертификатлаштириш идорасида синов бўлимлари, 
махсус назоратчилар штати бўлиши керак. Аммо бу ҳамма вақт ҳам иқтисодий 
томондан оқлай олмайди. Шундай ҳолларда у ўз вазифасининг бир қисмини 
бошқа идорага ѐки ташкилотга топширади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish