Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш.
Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш мустақил жараѐн, ѐки худди маҳсулотни сертификатлаштириш схемаси каби сифатни таъминлаш тизимини сертификатлаштиришнинг ташкилий қисми деб ҳам ҳисобланиши мумкин. Ишлаб чиқаришни мувофиқлигининг умумлашган мезони сифатида тайѐр маҳсулотни меъѐрий ҳужжат талабларига мослигини турғун таъминловчи қобилияти ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш жараѐни ҳар бир корхона учун ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш методикаси асосида Росдавстандарт томонидан ўрнатилган қоидалар бўйича амалга оширилади. Методика ўз ичига қуйидагиларни олган: Қатъий талаблар, исботланган баҳолаш усуллари; натижаларнинг қайта ишланиши; текшириш усуллари ҳаммабоплиги.
Ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришда объектлар қуйидагича бахоланади:
Тайѐр маҳсулотлар истеъмол ва сотиш давомида унинг сифатини ва аниқланган носозликлар сабабини таҳлил қилиш;
Технологик тизим (технологик жараѐнлар, юклаш ишлари ҳолати, сақлаш, ўрнатиш);
Техник назорат ва синаш тизими (хом – ашѐ бошлангич назорати,
технологик операция назорати, тайѐр маҳсулот қабул қилиш назорати, малакали ва даврий синашлар);
Сифат тизимида камчиликлар аниқланмаган такдирда ишлаб чиқаришнинг асосий босқичлари қуйидаги жадвалда келтирилган. Ишлаб чиқаришга тайѐрлаш жараѐни, Россия тажрибаси кўрсатишича корхоналар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, технологик интизом ошади; истеъмолчилар билан алоқа яқинлашади, ишлаб чиқариш турғунлигининг миқдорий вазифаси меъзонлари ишлаб чиқилади, мажбурий сертификатлаштирилиши зарур бўлган, маҳсулот ҳарактеристкасига бевосита таъсир қилувчи технологик жараѐнлар бўлинмалари аниқланади.
2 – жадвал.
№
|
Босқич
номланиши
|
Қисқача
мазмуни
|
Бажарувчи
|
1
|
Ишлаб
чиқаришни сертификат- лаштиришга талабномани
бериш
|
Талабномани расмийлаштириш ва якуний материалларни тайѐрлаш
|
Талабгор корхона
|
2
|
Олдиндан баҳолаш
|
Якуний материаллар экспертизаси, сотилаѐтган маҳсулот сифати хақидаги ахборотни йигиш ва мўлохаза қилиш, кейинги босқичларни ўтказишни мақсадга
мувофиқлигини баҳолаш.
|
Ишлаб чиқаришни сертификатлашт иришни
ўтказувчи идора.
|
3
|
Ишлаб чиқаришни сертификат- лаштириш дастурини
тузиш.
|
Ишлаб чиқариш жараѐнлари ва объектларини ва қарор қабул қилиш қоидаларини регламентга солиш (ѐки амалдаги методикани баҳолаш).
|
Сертификатлашт иришни ўтказувчи идора
|
4
|
Ишлаб чиқаришни текшириш
|
Экспертлар гурухини (комиссия) тузиш, сертификатлаштириш методикасига ишлаб чиқаришни мос келишини текшириш, текшириш натижалари ҳақида
ҳисобот ва баѐнномаларини тузиш.
|
Сертификатлашт иришни ўтказувчи идора.
|
5
|
Ишлаб
чиқаришга мувофиқлик сертификат лаштиришни
топшириш
|
Ишлаб чиқаришга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, уни Давлат регистрига киргизиш, сертификатни корхонага бериш.
|
Сертификатлашт иришни ўтказувчи идора.
|
6
|
Сертификат- лаштирилган жараѐн устидан инспекцион назорат
урнатиш
|
Сертификатлаштириш методикасига мос келган ҳолда маҳсулотни тайѐрлаш сифати доимийлиги жараѐнининг назорати
|
Сертификатлашт иришни ўтказувчи идора
|
Маҳсулотни ГОСТ Р, тизими бўйича мажбурий сертификатлаштиришда (ѐки ГОСТ Р, га кирувчи бошқа тизим бўйича) 5 схема танласа, маҳсулотга мувофиқлик сертификатини олиш учун бу маҳсулотни аккредитланган синаш марказида (лабораторияда) синов ўтказилиши зарур. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 5 схема ишлаб чиқариш технологияси ташқи омиллар таъсирига сезгирлигида қўлланилади (яъни асбобсизлик, радиоэлектроника, озиқ – овқат саноати); корхонада хавфсизликка юқори талаблар кўйилган (портловчи моддалар, шахсий ҳимоя воситалари, транспорт воситалари ишлаб чиқариш)
бўлса; истеъмол учун амал муддати кичик бўлган маҳсулотлар (тез бузилувчи озиқ – овқат маҳсулотлари); корхона қўшимча маҳсулотни қўшимча равишда модификациялайди (кийим – кечак, мебел ва бошқалар).
Ишлаб чиқаршни сертификатлаштиришни махсус аккредитланган идорада ўтказишни кўзда тутган, аммо ҳозирги кунда улар камчилик ва у ѐки бу ишлаб чиқариш учун сертификатлаштириш бўйича идора мавжуд бўлмаганда унинг функциясини ВНИИС вакилий идора сифатида бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |