Метрология



Download 404,95 Kb.
bet77/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89
Сифат тизими регистри.

Сифат тизими регистри мавжуд қонунлар, сертификатлаштириш қоидалари ва Россия давлати меъѐрий ҳужжатларига, шунингдек Европа ва халқаро сифат тизимини сертификатлаштириш сохасидаги қоида ва меъѐрларга мос келган ҳолда тузилган. Регистр фаолиятининг асосий йўналишлари:
Сифат тизимларини сертификатлаштириш; Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш;
Сертификатлаштирилган сифат тизимларидан ва ишлаб чиқаришлар устидан инспекцион назорат;
Сифат тизимларига берилган сертификатларни тан олиниши йўлида олиб бориладиган халқаро ҳамкорлик.
Россияда сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича амалий фаолият қуйидаги асосий давлат стандартлари томонидан регламентга солинади:
ГОСТ 40. 0003-96. «ГОСТ Р. Сертификатлаштириш тизими. Сифат тизимлари сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби»;
ГОСТ 40. 0004-96. «ГОСТ Р. Сертификатлаштириш тизими. Ишлаб чиқаришларни сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби;»
ГОСТ 40. 0005-96. «ГОСТ Р. Сертификатлаштириш тизими. Сифат тизимлари регистри. Ишлаб чиқаришлар ва хизмат кўрсатишлар сертификатлаштирилган сифат тизимлари устидан назорат»;
уларга мос келган ҳолда сертификатлаштириш келтирилувчи меъѐрий ҳужжатлар сифатида, Регистрда, ўзида «муқова усули» билан, яъни деярли ўзгаришсиз қабул қилинган халқаро ИСО стандартларини намойиш этувчи стандартлари ишлатилади:
ГОСТ Р. ИСО 9.001-96 «Сифат тизимлари. Лойиҳалаштириш,
тайѐрлаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатишдаги сифатни таъминлаш модели».
ГОСТ Р. ИСО 9002-96 «Сифат тизимлари. Ишлаб чиқаришда, ўрнатиш ва хизмат кўрсатишда сифат таъминлаш модели».
ГОСТ Р. ИСО 9003-96 «Сифат тизимлари. Тайѐр маҳсулотни текширишда ва синашда сифатни таъминлаш моделлари».
РФ Давстандарт тизимида, тизим меъѐрий базасини яратиш бўйича ишлар ташкил этувчи, ишлаб чиқаришлар ва сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича давлат сиѐсатини амалга ошишига кўмаклашувчи, берилган соҳада Россия ва чет эл тажрибаси ҳақида кизиккан томонлари ахборот билан таъминловчи техник Марказ тузилган.
Юқорида келтирилган асосий стандартлар мажмуи Регистрнинг асосий принципларини, ташкилий тузилишини ўрнатади, сифат тизимларини сертификатлаштириш жараѐнларини ва инспекцион назорат кетма - кетлигини ўрнатади.
Уларни чуқуррок кўриб чикайлик.
Сифат тизимларини сертификатлаштириш асосий принциплари қуйидагилар:
Ихтиѐрийлик;
Тизимга киришда дискриминацияга йўл қўймаслик; Натижаларнинг объективлиги ва қайта ишланиш имконияти; Конфиденциаллик;
Сертификатлаштириш идораларини аккредитлаш сохасида аниқлилик; Қонун доирасида маҳсулотга қўйилган мажбурий талабларни бажарилишини текшириш;
Ишлаб турган сифат тизимини ўрнатилган талабларга мос равишда
ҳужжатлаштирилганлиги.
Регистр тузилиши қуйидагича: РФ Давстандарти, Регистрнинг Техник Маркази, ишлаб чиқариш ва сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича
Мажлис, аппеляциялар бўйича комиссия, Регистрнинг илмий – услубий қўмитаси, сифат ва ишлаб чиқариш тизимларини сертификатлаштириш бўйича сертификатлар олган ташкилотлар.
Росдавстандарт функциялари қуйидагилардан иборат: Регистр тузилишини қўллаш;
Унинг ривожланиши ҳақида принципиал қарорларни қабул қилиш; Регистр фаолиятининг асосий қоидаларини ва принципларини кўриб чиқиш;
Регистр фаолияти устидан назорат ўрнатиш;
Аппеляциялар бўйича комиссияда иштирок этиш (зарур бўлганда).
Регистрнинг техник маркази бевосита ишлаб чиқариш ва сифат тизимларини сертификатлаштиришни ташкил этади, ўтказади ва назорат қилади, инспекцион назоратда иштирок этади; сертификатлаштирилган сифат ва ишлаб чиқариш тизимлари Регистрини олиб боради; экспертларни аккредитлашда иштирок этади; сертификатлар таъсирини тўхтади ва бекор қилади; ахборот таъминловчи билан шуғулланади; фаолиятини ўхшаш профилга эга бўлган чет эл миллий ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатади, бошқа оператив ва услубий вазифаларни бажаради.
Ишлаб чиқариш ва сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича Мажлис, Регистр ишига тегишли бўлган қарорларни қабул қилиш учун таклифлар ишлаб чиқувчи, маслахат берувчи идора мавқеига эга. У ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, Регистр Техник Марказини ва бошқа намойиш этувчи, қизиқувчи ташкилотлар мутахассисларидан ташкил топган.
Аппеляциялар бўйича комиссия Техник Марказ томонидан мустақил экспортлардан таркиб топган бўлиб, эҳтиѐж туғилганда ишлайди. Унинг таркибига регистрнинг ташкилий бўлинмалари вакиллари кириши мумкин.
Регистрнинг илмий - услубий қўмитаси меъѐрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади; ишлаб чиқариш ва сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича Мажлис ишида иштирок этади. Маълумотлар ва меъѐрий ҳужжатлар банкини тузади; экспертларни ўқитиш учун дастурларни ишлаб чиқади ва ҳоказо.
Ишлаб чиқариш ва сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича идоралар сертификатлаштиришни ўтказадилар, унинг натижаларини расмийлаштирадилар ва инспекцион назоратни амалга оширадилар; услубий ишларни олиб борадилар, Регистрнинг барча таркибий бўлинмалари билан ўзаро алоқа қиладилар.
Сертификатлаштирилган сифат тизимларига эга бўлган ташкилотлар ишлаб чиқаришда сифат доимийлигин таъминлайдилар ва сертификатлаштириш идораси ѐки Регистрнинг Техник Маркази талаби асосида керакли ахборотни такдим этадилар; инспекцион назорат натижаларига кўра хатоларни тузатиш чораларини кўрадилар; сертификатлаштириш бўйича идорани ишлаб чиқариш жараѐнида киритилган янгиликлар ҳақида огоҳлантириб турадилар. ГОСТ Р.40. 003-96, ГОСТ Р.40. 004-96 ва ГОСТ р. 40. 005-96 да асосан талабгорлар ва сертификатлаштириш бўйича идораларнинг
сертификатлаштириш давридан олдинги даврдаги ўзаро алоқаларга; текширишни ўтказиш, сифат тизимлари бўйича қарорлар қабул қилишга, мувофиқлик сертификатларини тузишга, сертификатлаштирилган сифат тизимлари устидан инспекцион назорат ўрнатишга, сертификатлаштириш бўйича идораларнинг Регистрнинг Техник Маркази билан ўзаро алоқаларни таъминлайди. Жараѐнлар Европа ва Халқаро мос келувчи қоида ва меъѐрларга мослаштирилган, бу эса регистр стандартларини чет элда тан олинишига ва шунингдек сифат тизимларининг баҳолаш натижалари тан олиниши QSAR халқаро тизимига қўшилишига шароитлар яратиш учун йўналтирилган.
Шу билан бирга Россия сифат тизимларини сертификатлаштириш тизими барибир халқаро тизимдан фарқ қилади, чунки ўзига ишлаб чиқаришлар сертификатлаштиришини олади. Бу эса кўпчилик маҳаллий корхоналар тушиб қолган шароит билан тушунтирилади: уларда сифат тизими мавжуд эмас, аммо улар ишлаб чиқаришни баҳолаш жараѐни билан танишлар, чунки бир вақтлар давлатдаги ишлаб чиқариш жараѐнларининг аттестацияси ўтказилар эди. Сифат тизимларини сертификатлаштириш, ишлаб чиқаришга қараганда мураккаброқ бўлганлиги сабабли корхоналар аввал ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш билан шуғулланишни ҳоҳлайдилар ва унинг сифат тизимларини сертификатлаштиришдаги биринчи босқич деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун Россия қоидаларига мувофиқ, «РЕГИСТР» тизими ўзида икки босқичли сертификатлаштиришни намойиш этади, бу эса вақтинчалик ҳодиса ҳисобланади. Мос халқаро қоидаларга энг юқори даражада мувофиқ келувчи, сифат тизимларини сертификатлаштириш бўйича идораларга ва уларнинг аккредитацияси тартибига катъий талаблар белгиловчи, давлат стандартлари ишлаб чиқилмоқда. Бу авваламбор штатларини ўқиган ва сертификатлаштирилган экспортлар мавжуд бўлиши зарур бўлган, сертификатлаштириш бўйича идоралар компетенциясига тегишли.
Сифат тизимларини сертификатлаштириш идораси сифатида аккредитлашга даъво қилувчи ташкилот, янги стандарт бўйича чет элда яхши маълум бўлиши керак, сифат тизимларини баҳолашда ҳужжатлаштирилган амалларга эга бўлиш керак.
Ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш худди шу аккредитланган идора томонидан ўтказилади, аммо у маҳсулотга мувофиқлик сертификатини беришга ҳуқуқ олмайди, чунки бунинг учун аккредитлашнинг бошқа соҳаси зарур.
Аккредитлаш соҳасини ўрганиш маҳсулот турига қараб эмас, балки маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий фаолиятлари турлари Россия классификаторига кирган йўналишлар бўйича кўрилади. Бу ҳужжат 39 йуналишни аниқлайди ва чет эл классификаторига мослаштирилган, Аккредитлаш соҳасини кенгайтириш, ташкилот аккредитланган соҳасида муваффақиятли фаолиятини исботланган тақдирдагина мумкин.
Баъзи ҳолларда корхоналарда сифат тизимларини
сертификатлаштиришни Регистрнинг Техник Маркази экспертлари ўтказадилар. Аммо катъиян жараѐнда сертификатлаштириш РФ Давстандарти томонидан «Сифат тизимлари Регистри» тизими қоидалари бўйича аккредитланган идоралар компентенциясидир. Сертификатлаштириш бўйича
идора функицияси корхонада сифат тизимларини сертификатлаштириш ўтказиш, сертификатлаштириш дастурларини ишлаб чиқариш, сертификатлаштириш услубларини ишлаб чиқиш, сертификатлаштирилган ишлаб чиқариш ва сифат тизимлари устидан инспекцион назорат ўрнатишдан иборат. Жараѐнни амалга ошираѐтган экспертлар халқаро стандарт ИСО 100112
«Сифат тизимларини текшириш бўйича бошқарув кўрсатмалари», 2 қисм,
«Сифат тизимларини текшириш бўйича эксперт аудитор учун малакалаштирилган мезонлар» ва шунингдек сертификатлаштириш тизими бўйича ГОСТ Р. эксперт – аудиторларига қўйиладиган талабларга мос келиши зарур ва улар эксперт – аудиторлар Давлат регистрига киритилган бўлиши зарур.
Сифат тизимини сертификатлаштириш жараѐни уч босқичда ўтади:

Download 404,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish