Маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича эксперт – аудитор тавсия этиладиган талаблар.
Маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторлар қуйидаги масалалар бўйича билимга эга бўлишига керак:
Маҳсулотни сертификатлаштиришнинг асосий қонун - қоидалари,
тартиблари;
Сертификатлаштирувчи маҳсулотнинг хоссалари, унинг конструкциялари ишлаб чиқариш технологияси, бирикма ва материаллар;
Сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг техникавий тавсифлари,
ўлчанувчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш усуллари (ўлчаш ва назорат), даставвал қўлланилган станлдартлардаги белгиланган ва техникавий шартлар;
Аниқ синовлар ва уларнинг хиллари;
Ишланма, аттестатлаш, синов ва ўлчаш услубларини қўлланиши;
Синов ва ўлчаш натижаларни қайта ишлаш, синовлар натижаларни таҳлил қилиш, уларнинг аниқлилигини ва ҳаққонийлигини баҳолаш усуллари;
Мустаҳкамлик, сифат даражаси, пишиклик, ишлатишдаги
тавсифларини тахлил қилиш, талабларни рад қилиш ва бузилганлигини аниқлаш;
Сифатнинг статистик назорати, уни баҳолаш усуллари;
Синов ва ўлчаш ускуналари, уларни аттестатлаш, метрологик таъминланиши;
Ишлаб чиқариш технологияси, технологик имкониятлар ва жиҳозланишда ишлаш хусусиятлари ва воситалари;
Маҳсулотни ўраш ва жойлаштириш, белгилаш, сақлаш, етказиб бериш ва техникавий хизматга бўлган талаблар.
Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторга тавсия этиладиган талаблар
Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторлар қуйидаги масалалар бўйича билимларга эга бўлишлари керак:
Сифат тизимлари, шу жумладан, Сифат тизимларига оид стандартлар; Маҳсулот сифатини ва мустаҳкамликни баҳолаш усуллари, ҳисоблаш, тажриба - статистика, натижаларни қайд этиш ва экспертлаш;
Тайѐр маҳсулот сифатининг назорати, асосий усулларниннг турларини ва техникавий воситаларини ҳамда статистик назорат усуллари;
Маркетинг бўйича ишларни ташкил қилиш;
Лойихалаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларга талаблар; Материал - техника таъминоти бўйича ишларни ташкил қилиш;
Хом – ашѐнинг, материаллларнинг ва комплект этувчи буюмларнинг киритишдаги назоратини ташкил қилиш;
Ишлаб чиқариш технологияси, ишлаш хусусиятлари ва технологик
жиҳозланиш воситалари;
Технологик ускунанинг техникавий хизмати ва таъмирлаш;
Ишлаб чиқаришни метрологик таъминоти бўйича ишларни ташкил қилиш;
Текшириш ва синовлар ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш; Юклаш, ортиш - тушириш, транспорт ва омбор билан боғлиқ бўлган ишларни ўтказиш ва уларга бўлган талаблар;
Маҳсулотни ўраш ва жойлаштириш, белгилаш, сақлаш, етказиб бериш ва техникавий хизматига бўлган талаблар;
Сифат тизимларини иқтисодий томондан баҳолаш;
Сифат тизимларида самарали қатнашувчи техникавий ходимларни иштирокини ташкил қилиш ва тайѐрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |