Метрология



Download 404,95 Kb.
bet71/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   89
Сертификатлаштиришда маҳсулотни текшириш

Амалдаги ҳамма сертификатлаштириш тартиби маҳсулотнинг назоратли синовларини утказишга асосланган, унинг белгиланган меъѐрий, ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги аниқланади. Тизим қоидаларига биноан синовларнинг корхонани ўзида маҳсулотни тайѐрлаш жараѐнида ҳамда истеъмолчига юборишдан олдин ўтказилади. Бундан ташқари одатда сертификатлаштириш доирасида сертификатлаштирилган маҳсулотнинг сифатини барқарорлиги учун назоратли текширув вақти- вақти билан ўтказилади.
Сертификатлаштириш учун ўтказиладиган синовлар тартиби, баъзан уни сертификатлаштириш синовлари ҳам деб аталиб, амалий ҳар қандай синовларга хос бўлган, маҳсулотнинг саноатда, ишлаб чиқаришда кўп йиллар ичида шаклланган умумий қоидаларига бўйсунади. Лекин сертификатлаштириш синовларини ташкил қилиш ва ўтказиш услубияти ўзига хос хусусиятларига эга. Ҳар бир синов ва унинг натижалари учинчи томон тарафидан сертификатлаштириш учун ишлатилиши кўзда тутилиб, фақат сертификатлаштириш идораси томонидан маҳсулотнинг синовларини ўтказиш учун ҳуқуқли аккредитланган синов лабораторияларида ѐки унинг ташкилотларида ўтказилади.
Синовларни ўтказиш ва уни тартиби, халқаро ѐки миллий сертификатлаштириш тизимларининг қоидаларида тўлиқ ва аниқ қилиб белгиланган.
Сертификатлаштириш тартибига қараб, ушбу маҳсулотнинг бир турдаги нусхаси, тўдадан танланмаси ѐки маҳсулотнинг нусхаси синовлардан ўтиши мумкин. Маҳсулотнинг тавсифлари ва параметрлари, уларга бўлган талаблар меъѐрий ҳужжатларда белгиланган бўлади. Шунинг учун уларни аниқ ва ишончлик билан синовлар ва ўлчашлар натижасида аниқлаш имконини беради.



    1. Сертификатлаштириш натижаларни расмийлаштириш

Маҳсулот ѐки буюм маълум текширувдан ўтганлигини, текширувнинг ҳаққонийлигини ѐки сертификатлаштириш идораси томонидан текширилганлигини исботлайдиган далил – тамға, этикетка, сертификат, илова қилиб юбориладиган рўйхат, сертификатлаштирилган маҳсулотлар рўйхати ѐки корхона тайѐрловчиларнинг рўйхати ҳисобланади.
Мувофиқлик сертификатни сертификатлаштириш идора ѐки унинг номидан аккредитланган идора томонидан берилиши мумкин. ИСО таърифига биноан:
Мувофиқлик сертификати – «Тегишли белгиланган маҳсулот, жараѐн ѐки хизматларнинг маълум стандартга ѐки бошқа меъѐрий ҳужжатга мос келишига ишонтирадиган ва сертификатлаштириш тизими қоидалари асосида этилган ҳужжат» дир.
Мувофиқлик белгиси деганда ушбу маҳсулот, жараѐн ѐки хизмат маълум стандартга ѐки бошқа меъѐрий ҳужжатга мос келишини кафолатловчи сертификатлаштириш тизими қоидалари асосида берилган ѐки ишлатиладиган ва маълум тартибда ҳимоя қилинадиган белги тушунилади.
Мувофиқлик белгисини фақат маҳсулотнинг ҳамма тавсифларининг талабларига стандарт бўйича қамраб олган бўлган ҳоллардагина ишлатиш тавсия этилади.
Сертификатни, ҳам маҳсулот стандартларининг тўлиқ техникавий талабларига, ҳам алоҳида талабларни белгиловчи стандартлар асосида берилиши мумкин.
Сертификат бериш тартиби ва (ѐки) мувофиқлик белгисини қўйиш, ҳамда уни амалда тўхталиш ѐки бекор қилиш, стандарт шакли ва мувофиқлдик белгисининг рамзи, сертификатлаштирилувчи ҳужжатларда белгиланади ва маҳсулотнинг ушбу тури сертификатлаштириш қоидасида кўрсатилади.
Сертификатда қайд этиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат: Сертификатлаштириш идорасининг номи ва манзили; Тайѐрловчининг номи ва манзили;
Маҳсулотнинг ва унинг тўдасининг белгиланиши, серия рақами, сертификатлаштиришга тегишли бўлган модел ѐки маҳсулот тури; Тегишли стандартга ҳавола;
Вакил – шахснинг имзоси ва вазифаси.
Қуйидаги келтирилган ҳолларда сертификат бекор қилиниши мумкин: Агар маҳсулот (буюм, мол) нинг таркибига ѐки уни ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартиришлар киритилса, бу эса ўз навбатида сертификатлаштириш бўйича килинаѐтган текширувда унинг тавсифларига ўзгаришлар олиб келса, ҳамда шу маҳсулот намуналарининг синовлари кўшимча баѐнномаси стандарт талабларига
мослиги тасдиқланмаса;
Ишлаб чиқариш технологиясининг бузилиши ва корхона тайѐрловчи маҳсулотнинг сифати пасайса ѐки материал билан таъминловчи томнидан комплектлаш деталлари, йигиш қисми тегишли стандартлар талабларини бузилишига олиб келса.
Сертификатлаштириш натижаларини, Тизим идораси томонидан сертификатлаштириш ишлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар доим чоп этилиши лозим. Бу маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Сертификатлаштирилган маҳсулот рўйхати; Аккредитланган синов ташкилотларининг рўйхати;
Аттестатланган корхоналардаги сертификатлаштирилган маҳсулот рўйхати;
Сертификатлаштириш ҳужжатларининг рўйхати.
Бу рўйхатларни сертификатлаштириш миллий идораси бўйича килинадиган ишларда катнашувчи вазирликларга юборилади.


    1. Download 404,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish