Маҳсулот оғирлиги тарозилар ѐрдамида аниқланади. Тажриба дарсларида асосан техник кимѐвий тарозилар ишлатилади. Тажриба дарсларини иситиш усулидан фойдаланганда иситиш анжомлари ишлатилади. Буларга:сув ҳаммоми, электр ўчоғи, газ ўчоғи, спирт лампаси, қуритиш шкафлари, термостатлар, муфел ўчоғи киради.
Маҳсулот намлигини аниқлаш маҳсулотни сақлашда муҳим аҳамият га эга. Намликни ўлчашнинг бир неча усуллари мавжуд. Буларга:
қуритиш иссиқлик таъсирида сувнинг буғланиши усули.
Маҳсулотни охирги оғирлигигача қуритиш усули қуйидагидан иборат: олинган намуна қуритиш шкафида 4-5 соат диаметри 5 6 см баландлиги 4-5см бўлган темир бюксаларда солиб қуритилади. Бу усулнинг яхши томони шундан иборатки, аниқ натижа олинади. Лекин бошқа усулларга қараганда кўп вақт сарфланади.
Тез усулда қуритиш: қуритиш шкафида 1300Сда 40 минут олиб борилади. Бу усулда намлик тез аниқланади лекин аниқлиги камроқ, чунки юқори температурада асосий маҳсулотда оксидланиш бўлади. Бу ерда учувчи кислоталар спиртлар пайдо бўлади булар намлик билан бирга йўқолади.
Инфрақизил нурлар билан қуритиш усули. Бу шунга асосланганки юқори намликни материаллар инфрақизил нурларни ютиш қобилияти кучли бўлади.Бу нурлар маҳсулотнинг ичкарисига кириб сув буғларини ютади бунда булар қизийди ва буғланади. Бунда Чижов аппарати ишлатилади.
Электротермик усул пиво ишлаб чиқаришда донни заводларга қабул қилиб олишда ишлатилади.
Текширишнинг кимѐвий усуллари. Шакар миқдори стандарт бўйича ГОСТ 8756. 13 95 перманганат усули билан аниқланади(Бертрен усули). Бу усулда фелинг I (мис сульфатининг эритмаси CuSO) ва фелинг II (узум кислотаси калий ва натрийли тўзининг туйинган натрий миқдоридаги эритмаси) қўшилади. Натижада 2 валентли мис узум кислотасидаги “натрий ва калий “ўрнини олади. Бу эритма инверт шакар билан реакцияга кириб, у ердаги альдегид ( ) ѐки кетон ( ) гурухлари икки валентли мисни қайтариб бир валентли мисга айлантирилади охирги маҳсулот перганометрик усулда аниқланади.
Калий перманганат эритмасининг кетганига қараб жадвалдан шакарнинг миқдори аниқланади.
Консерваларда ѐғнинг миқдори қўйидаги усулларда аниқланади: Сокслет аппаратида ѐғ миқдорини экстракция йўли билан аниқлаш стандарт экстракция
тарози усули орқали ѐғ миқдорини аниқлаш рефрактометр орқали ярим тайѐр маҳсулотларда ва консерваларда ѐғ миқдорини аниқлаш.