Таянч иборалар
Метрология бўйича халқаро ташкилот; стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот; сертификатлаштириш бўйича халқаро ташкилот; ИСО; КМХТ; МЭК; ЕЭС,ИЛАК.
Мавзу: ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
Режа:
Ўлчашларнинг усуллари ва турлари.
Ўлчаш воситалари ва уларнинг турлари.
Эталонлар, уларнинг табакаланиши ва турлари.
Эталонларнинг яратилиш тарихи.
Ўлчашларнинг сифат мезонлари.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
П. Р. Исматуллаев, А. Н. Мақсудов, А. Х. Абдуллаев, Б. М. Ахмедов, А. А. Аъзамов. Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш. “Ўзбекистон” Тошкент 2001й.
Ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Метрология. Атамалар ва таърифлар. ЎзРСТ 8. 010-93.
П. Р. Исматуллаев, З. Т. Тўхтамуродов, А. Х. Абдуллаев, Р. А. Сайдазова. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга муқаддима. Ўқув қўлланмаси. Конструктор ИЧБ. Тошкент, 1995 йил.
И. Ф. Шишкин. Метрология, стандартизация и управления качеством. М., Изд. Стандартов. 1990,
Ўлчашларнинг усуллари ва турлари
Катталикнинг сонли қийматини одатда ўлчаш амали билангина топиш мумкин, яъни бунда ушбу катталик миқдори бирга тенг қабул қилинган шу турдаги катталикдан неча марта катта ѐки кичик эканлиги аниқланди.
Ўлчаш деб шундай солиштириш англаш, аниқлаш, жараѐнига айтиладики, унда ўлчанадиган катталик физикавий тажриба, яъни эксперимент ѐрдамида, худди шу турдаги бирлик сифатида қабул қилинган миқдори билан ўзаро солиштирилади.
Бу таърифда шундай хулосага келиш мумкинки: биринчидан , ўлчаш бу ҳар хил катталиклар тўғрисида информация ҳосил қилишдир; иккинчидан, бу физикавий экспериментдир; учинчидан – ўлчаш жараѐнида ўлчанадиган катталикнинг ўлчаш бирлиги ишлатилишидир. Демак, ўлчашдан мақсад, ўлчанадиган катталик билан унинг ўлчаш бирлиги сифатида қабул қилинган миқдори орасидаги . (тафовутни ) нисбатни топишдир. Яъни, ўлчаш жараѐнида изланувчи катталик, бу шундай асосий катталикки, уни аниқлаш бутун изланишнинг, текширишнинг вазифаси, мақсади ҳисобланади ва ўлчаш объекти иштирок этади. Ўлчаш объекти (ўлчанадиган катталик) шундай ѐрдамчи катталикки, унинг ѐрдамида асосий изланувчи катталик аниқланади, ѐки бу шундай қурилмаки, унинг ѐрдамида ўлчанадиган катталик солиштирилади.
Шундай қилиб, учта тушунчани бир-биридан ажрата билиш керак; ўлчаш, ўлчаш жараѐни, ўлчаш усули.
Ўлчаш – бу умуман ҳар хил катталиклар тўғрисида информация қабул
қилиш, ўзгартириш демакдир. Бундан мақсад изланаѐтган катталикнинг сон қийматини қўллаш, ишлатиш учун қулай формада аниқлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |