Халқаро электротехника комиссияси./МЭК/
Электротехника сохасидаги халқаро ишлар бўйича 1881 йилдан бошланган бўлиб, бунга уша йили бўлиб ўтган электр бўйича биринчи Халқаро конгресс туртки бўлган эди. Кейинрок 1906 йили Лондонда 13 мамлакат вакилларининг конференциясида махсус идора халқаро электротехника комиссияси тузиш тўғрисида бир фикрга келинди. Бу идора электр машиналари сохаси бўйича атамалар ва параметрларни стандартлаштириш масалалари билан шугуллана бошлади. МЭК низомига кўра, бу ташкилотнинг мақсадлари электротехника ва радиотехника ҳамда уларга қўшни тармоқлардаги муаммолар соҳаларидаги стандартлаштириш масалаларини ҳал қилишдир.
ИСО в МЭК фаолиятлари бўйича фарқланади, МЭК электротехника, электроника, радиоалоқа, асбобсозлик сохалари бўйича шугулланса, ИСО эса қолган бошқа ҳамма соҳалар бўйича стандартлаштириш билан шуғулланади.
Ҳозирги вақтда 41-та миллий қўмиталар МЭКнинг аъзолари ҳисобланади. Бу мамлакатларда ер куррасининг 80% аҳолиси яшаб, дунѐдаги ишлаб чиқарилаѐтган электр кувватининг 95% истеъмолчиси ҳисобланади. Булар асосан саноати ривожланган ҳамда ривожланаѐтган мамлакатлардир. МЭК инглиз, француз ва рус тилларида иш олиб боради.
МЭКнинг Олий раҳбар идораси МЭК кенгашидир, у ерда ҳамма мамлакатларнинг миллий қўмиталари такдим этилган. Унда энг юқори лавозим президент бўлиб, у 3 йил муддатга сайланади. Бундан ташқари вице-президент, газначи, бош секретар лавозимлари ҳам бор. МЭК ҳар йили бир марта ўз кенгашига йиғилади ва ўз фаолияти доирасидаги масалаларни ҳал қилади.
1972 йилга кадар МЭК ва ИСОлар томонидан такдим этилган ҳужжатлардан тавсия сифатида фойдаланилар эди. 1972 йили эса МЭК ИСОларнинг тавсиялари халқаро стандартларига айлантирилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Метрология сохасида қонунлаштирувчи халқароташкилот/МОЗМ /
Халқаро микѐсида метрология сохасида қонунлаштирувчи ташкилот ҳам мавжуддир. Уни қисқартирилган ҳолда МОЗМ (международная организация законадатель метрологии) деб аталади. Бу ташкилотнинг асосий мақсади давлат
метрологик хизматларини ва бошқа миллий муассасаларнинг фаолиятлари халқаро миқѐсда мувофиқлаштиришдир.
МОЗМ фаолиятининг асосий йуналишлари қуйидагилардан иборат:
МОЗМ га аъзо бўлган мамлакатлар учун ўлчаш воситаларининг услубий – меъморий метрологик тавсифларини белгилаш;
Қиѐслаш ускуналарини, солиштириш усулларини, эталонларни
текшириш ва аттестация намунавий ва ишчи ўлчаш асбобларини уйгунлаштириш;
Халқаро кўламда бирхиллаштирилган ўлчаш бирликларини мамлакатларда қўлланишини таъминлаш;
Метрологик хизматларни энг қулай шаклларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш бўйича давлат кўрсатмаларининг бирлигини таъминлаш;
Ривожланаѐтган мамлакатларда метрологик ишларни таъмин этиш ва уларни зарур техник воситалари билан таъминлашда илмий техникавий ѐрдамлашиш;
Метрология сохасида турли даражаларда кадрлар тайѐрлашнинг ягона қонун - қоидаларни белгилаш.
МОЗМ нинг олий рахбар идораси метрология бўйича қонун чиқарувчи
халқаро конференцияси ҳисобланиб, у ҳар йилда бир марта чакирилади. Конференция ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди, ишчи идораларнинг мавзуларини тасдиклайди, бюджет масалаларини муҳокама қилади.
МОЗМ нинг расмий тили – француз тилидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |