Метрология



Download 404,95 Kb.
bet25/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
Аналог ўлчаш асбобларининг умумий қисмлари ва бўлаклари.

Электромеханик асбоблар вазифаси ва ишлаш тамойилларига кўра ҳар хил конструкцияга ва ўлчаш механизмининг турларига бўлинади. Асбобларнинг конструкциялари ҳар хил бўлишига қарамасдан уларнинг кўп элементлари умумийдир. Бундай элементларга асбобнинг корпуси унинг қўзғалмас ва қўзғалувчи қисмлари ва тескари таъсир моментини ҳосил қилувчи


қурилмалари, тинчлантиргичлари, ҳисоблаш қурилмаси, тўғрилагич ва ретурлари киради.
Асбобнинг корпуси. - ўлчаш механизмни, ҳисоблаш қурилмасини ташқи таъсирдан сақлаш учун ишлатилади ГОСТ бўйича уларни ўлчами белгиланган, ҳар хил шаклда, металлдан, пластмассалардан ва ѐғочлардан тайѐрланади.
Қўзғалмас қисм – кўпчилик асбобларда ўлчаш механизмини галтакларидан (ўзакли ѐки ўзаксиз) иборат бўлади. Баъзи бир ўлчаш механизмларида қўзғалмас қисм доимий магнит ѐки металл ўтказгичдан иборатдир.
Қўзғалувчи қисм. – асобларда доимий магнит, ғалтак ѐки ўтказгич (диск) лардан бажарилади. Қўзғалувчи қисм айланиш ўқига ўрнатилади, ўқ эса таянчларига ўрнатилади. Қўзғалувчи қисм тортмага ѐки осмага ҳам ўрнатилади. Асбобнинг вазифаси ва механизм турларига қараб ўқ ва таянчлардан конструкцияси ҳар хил бўлади. Кўпчилик холларда акс таъсир моментлари ҳосил қилиш учун ток ўтказадиган спирал пружинадан фойдаланилади. Кичик айланма момент ҳосил қилувчи асбобларда қўзғалувчи қисм тортма ѐки осмаларга ўрнатилади. Спирал пружиналарнинг афзаллиги шуки, уларда ҳосил қилинган момент билан бурилиш бурчаги орасидаги боғланиш тўғри чизиқли таъсирига эгадир.
Акс таъсир қурилмалари. Электр ўтказувчи эластик материаллардан - қўрғошинли рух, берилл бронзаси ѐки платина, кумуш ва алюминий қотишмаларидан тайѐрланади.
Тинчлантиргич – асбобни қўзғалувчи қисмини ҳаракат вақтини камайтирувчи ва катталикни ўлчанаѐтган меъѐрий қийматга келтирувчи равон қурилмадир. Тинчлантиргичлар қўзғалувчи симни тезроқ янги ҳолларни эгаллаши учун хизмат қилади. Ҳозирги замон асбобларида ўткинчи жараѐн вақтини чегаралаш учун магнитоиндукцион, ҳаво ва суюқликни тинчлантиргичлари кенг қўлланилади.
Ҳисоблаш қурилмаси - электромеханик асбобларда шкала ва кўрсаткичдан иборатдир. Шкала - бу белгилар мажмуаси бўлиб баъзиларига ҳисоблаш сони ѐки бошқа белгилар қўйилган, ўлчанаѐтган катталикнинг кетма
– кет қатор қийматларига тегишли бўлади. Иккита қўшни белгилар оралиғи шкала бўлаги деб аталади. Асбобнинг айлантириш моментини аниқловчи тенглама ифодаси асбоб шкаласининг тавсифини белгилайди. Шкалани тавсифига қараб текис ѐки нотекис шкалаларга бўлинади. Шкала тенгламасини даража кўрсаткичи n = 1 бўлганда нотекис даражаси логарифмик ва шу каби бўлган шкалалар дейилади. Шкалалар: нолли ва нолсиз, симметрик вам носимметрик, бир томонли ѐки икки томонли бўлиши мумкин.
Асбоб кўрсаткичи – ҳисоблаш қурилмасининг бир қисми шкала белгиларига нисбатан асбоб кўрсатишини аниқлайди. Кўрсаткичлар – миллар, нурлар ва рақамли индикаторларга бўлинади.
Миллар - найзасимон, пичоқсимон, ипсимон бўлади. Милларга қўйиладиган асосий талаблар массаси жуда кичик, юқори мустахкамликдир. Милли кўрсаткичларини қўллаш параллакс хатолигига олиб келади. Қийшиқ кўриш чунки кузатувчи турган нўқтадан шкалага қараш бурчаги турли
субъектларда ҳар хил бўлади. Ҳозирги замон ўта сезгир асбобларда нурли ҳисоблагичлар ишлатилади. Нурли ҳисоблагичлар оптик қурилма - нур манбаидан иборатдир.
Интегралловчи электромеханик асбобларда механик рақамли индикаторлар ишлатилади.
Корректор - туғрилагич, электромеханик асбобларда кўрсаткични нол белгисига урнатиш қурилмасидир. Корректор иш бошлашдан олдин асбоблар миллини нолга урнатиш учун ишлатилади.
Арретир – асбобнинг қўзғалувчи қисмини ҳаракатсизлантириш учун ишлатилади. Одатда, сезгир электромеханик асбобларини монтаж қилишда, транспортировкада асбоб миллини қўзғалмас қилиб мустахкамловчи қурилмадир.


    1. Download 404,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish