Метрология



Download 404,95 Kb.
bet24/89
Sana25.02.2022
Hajmi404,95 Kb.
#299709
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
Ўлчаш асбобларининг метрологик тавсифлари

Ҳар қандай ўлчаш асбобини танлашда энг аввало унинг метрологик тавсифларига эътибор беришимиз лозим бўлади. Ўлчашщ асбобларининг асосий метрпологик тавсифларига унинг катталигидан келган сигнални
ўзгартириш функцияси, сезгирлиги ўлчаш хатолиги, ўлчаш диапазони, сезгирлик остонаси, хусусий энергия сарфи ва ишончлилиги киради.
Ўзгартириш функцияси - буни аналогли ўлчаш асбобларида шкала тенгламасида ҳам билишимиз мумкин. Танланаѐтган асбобда ўзгартириш функцияси чизиқли бўлиши қайдномаларни олишда осонлашади, субъектив хатоликларни эса камайтиради.
Сезгирлиги. Асбобнинг сезгирлиги чиқиш сигналининг кириш сигналига нисбатидан аниқланади:
S=dy/dx;
Асбобнинг ўлчаш хатолиги. Бу хатолик сифатида мутлақ хатолик, нисбий хатолик ѐки келтирилган хатолик берилган бўлиши мумкин.
Бу хатоликлар хусусида олдинги мавзулардан етарли маълумотлар берилган.
Ўлчаш диапазони. Бу асосан кўп диапазонли асбобларга тегишли. Асбобнинг кўрсатишнинг бошлангич нуқтасидан (қийматидан) охирги нуқтаси (қиймати) гача бўлган оралиқ ҳисобланади.
Сезгирлик остонаси – бу тавсиф текширилаѐтган катталикнинг қандай бошлангич қиймати ўлчаш асбобининг чиқиш сигналига таъсир этишилигини билдиради.
Хусусий энергия сарфи. Бу тавсиф ҳам муҳим ҳисобланиб, асбобнинг ўлчаш занжирига уланганидан сўнг киритиш мумкин бўлган хатоликларни баҳолашда аҳамиятли саналади. Айниқса, кичик кувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда бу жуда муҳимдир.
Асбобнинг ишончлилиги – уни белгиланган кўрсаткичларини вақт мобайнида сақлаш хусусиятини билдиради. Бу кўрсаткичларни чегарадан чикиб кетиши асбобни лаѐкатли пасайиб кетганлигидан далолат беради.
Ўлчаш асбобларининг тавсифлари қуйидаги тартибда тавсия этилади:

  1. Асбоб хатолиги. Ўлчаш асбобининг хатолиги абсолют, нисбий ва келтирилган бўлади.

  2. Ўлчаш асбобининг аниқлиги - бу тавсиф асбоб хатолигини нолга яқинлашишини кўрсатади.

  3. Сезгирлик - бу ўлчаш асбобининг асосий параметрларидан биридир. Асбобнинг чиқиш сигнали ўзгаришини шу ўзгаришнинг сабабчиси – кириш сигналига олинган нисбати ўлчанаѐтган каталикка нисбатан асбобнинг сезгирлигини белгилайди.

Сезгирлик абсолют ва нисбий турларга бўлинади. Sa=D1/Dx;
Sa=D1Dx/(1х);

  1. Шкала бўлагининг қиймати - асбоб шкаласининг иккита ѐнма – ѐн белгиларини орасига тўғри келадиган катталик қийматига деб аталган ѐки асбоб доимийлиги дейилади. Бўлак қиймати абсолют сезгирликнинг тескари қийматидир: С=1/Sa=Dx/Dix.

  2. Ўлчаш асбобининг барқарорлиги - асбобнинг метрологик хусусиятларини вақт бўйича ўзгармаслигини кўрсатувчи сифатидир. Асбобнинг хусусиятларини вақт бўйича ўзгариши кушимча хатоликка олиб келади.

  3. Ортиқча юкланиш кобилияти - асбобларни маълум вақтгача ижозат этилган юкламадан ортиқроғига чидамлигини кўрсатади. Бунда асбобнинг конструкциясидаги ўзгаришлар қолдиқ ҳарактерига эга булмаслиги керак.

  4. Асбобнинг кўрсатувининг ўзгарувчанлиги (вариация) – ўзгармас ташқи шароитда ўлчанаѐтган катталикни ҳақиқий қийматига тўғри келадиган асбоб кўрсатишларининг орасидаги энг катта фарқ билан аниқланади. Кўрсатишнинг ўзгарувчанлиги асосан асбоб қисмларидаги ишқаланиш ва ишсиз оралиқ, элементлардаги механик ва магнит гистерезисларга боғлиқ бўлади.

  5. Асбоб кўрсаткичининг ўрнашиш вақти ѐки тинчлантириш вақти -

катталикни ўлчаш вақтидан бошлаб асбобнинг қўзғалувчи қисмини тебраниш амплитудаси абсолют хатолик даражасидан кам бўлган вақтгача кам ўтган даврга айтилади. Аналог асбоблар учун асосан 4 секунд қилиб белгиланган. Термоэлектрик ва электростатик асбоблар учун бу вақт 6 секунд белгиланган рақамли асбобларда ўлчаш вақти деб ўлчанаѐтган катталикни ўлчашда турғун кўрсатиш вақти ѐки ўлчашни бошлаш даврида янги натижани олгунча ўтган вақтга айтилади, бунда ҳисоблаш қурилмаси меъѐрланган хатоликда кўрсатиш керак.

  1. Ўлчаш асбобининг пухталиги. - асбобни берилган тавсифларини меъѐрланган шароитда, белгиланган вақтгача сайқаллай олишига айтилади. Асбоб пухталигининг асосий мезони уни ўртача бетўхтов ишлаши вақтидир: Тур=е(t/n), бунда t-асбобнинг бетўхтов ишлаш вақти, n - рад этиш сони.

  2. Бетухтов ишлаш эхтимолиѐти чизиқча деб, маълум Т вақт давомида асбоб узлуксиз ишлаганда битта ҳам рад этиш бўлмаганлигига айтилади. Бетухтов ишлаш вақти асбобларнинг пухталигини кўрсаткичларидан биридир, яъни асбобнинг тўғри ишлашининг ўртача арифметик вақти.

  3. Кафолат муддати деб шундай вақтга айтиладики, уни тайѐрловчи завод ўз маҳсулотини, асбобни ишлатиш қоидаларига риоя қилган ҳолда тўғри ишлашига кафиллик берган вақтга айтилади. Масалан, микроамперметр М 266 М - корхона 36 ой ичида асбобни таҳрирлашни, таъминлашни ва текинга алмашлаб ўз буйнига олади. Частотометр Э 378 учун кафолат муддати 11 йил.





    1. Download 404,95 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish