Эксперт аудиторлар
ИСО 9000
Сифат тўгараклари
1-масала. Эксперт - аудитор деб, сертификатлаштириш соҳасида муассаса ва корхоналар фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган аттестатланган шахсга айтилади.
Эксперт-аудитор сифатида Ўздавстандарт томонидан белгиланган тартибда аттестатланган фан, саноат, маиший хизмат, институтлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳамда белгиланган ҳужжатлар билан ишлашда етарли чуқур билимга эга бўлган хусусий шахс ҳам бўлиши мумкин.
Эксперт-аудитор қуйидаги вазифаларни бажаради:
маҳсулот, жараѐн, хизматларни, Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш;
сертификатлаштирилган маҳсулот, жараѐн ва хизматларнинг тавсифларини ҳамда сертификатлаштирилган Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришнинг турғунлигини назорат қилиш;
сертификатлаштириш бўйича аккредитлаш идоралари, синов
лабораторияларини (марказларини) ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш; - сертификатлаштиришда тавсиялар бериш.
Эксперт-аудитор ўз фаолиятини сертификатлаштириш миллий идораси, бир турдаги маҳсулотни сертификатлаштириш идоралари, Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш доирасида амалга оширади.
Эксперт-аудитор муайян талабларга жавоб бериши лозим:
тўлиқ олий маълумотли ва сертификатлаштириш соҳасида етарли билимга эга бўлиб, фаолияти сертификатлаштиришнинг маълум тури бўйича аттестатланган бўлиши керак;
олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг камида 5 йиллик амалий стажга эга бўлиши, шундан камида 3 йили стандартлаштириш, метрология, синовлар, сифатни бошқариш ва таъминлаш соҳаларида ишлаган бўлиши керак.
Эксперт-аудитор чуқур билимли, тадбиркор бўлмоғи лозим. У қуйидаги соҳалар бўйича билимларни мукаммал эгаллаган бўлиши шарт:
Республика сертификатлаштириш миллий тизимининг қоида ва тартиблар;
сертификатлаштириш ўтказиш бўйича билимлар ва меъѐрий ҳужжатларни тушуниш;
сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича асосий ишлар мазмуни;
сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий асослари;
мамлакат ичидаги ва чет эллардаги сертификатлаштириш ва аккредитлаш тажрибаси;
стандартлаштириш, метрология ва Сифат тизимларининг асослари;
текширув ўтказиш ва сифатни бошқаришининг статистик усуллари;
Эксперт-аудитор таҳлил қилиш, мантиқий асослаш, ўзининг фикрини қаттиқ ва асосланган ҳолда ҳимоя қилишлик; ижодий қобилиятга ва мураккаб вазиятда тўғри қарор қабул қилиш хусусиятларига эга бўлиши; ҳаққоний, маъсулиятли, принципиал равишда ҳайриҳоҳ, хушмуомалали, одобли ва ўзини тутабилишлик каби шахсий сифатларга эга бўлиши керак. Эксперт-аудитор текширилаѐтган объектнинг ходимлари билан алоқада бўлиш ва керакли ҳужжатлар билан танишиш; маълумот учун ҳар қандай қўшимча маълумотлар талаб қилиш (сертификатлаштириш мақсадлари учун); тизимда амалдаги меъѐрий-услубий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича ўз таклифини бериш; сертификатлаштирилувчи маҳсулот, жараѐн, хизматлар, Сифат тизими ва ишлаб чиқариш бўйича режаларни тузатиш юзасидан ўз мулоҳазаларини киргазиш ҳуқуқига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |