Учинчи босқич (VII синф): «Ижод-услуб».
1
|
Асосий мазмуни:
|
Мазкур босқичнинг марказий ғояси – бу ҳар бир кишида ўзининг шахсий ҳаёти услубини яратиш имконининг мавжудлигидир. Ҳаётий услуб шахснинг ижодий қобилиятлари таъсирида шаклланади. Ҳаёт стили – бу инсоний муносибатлар дунёсида ўз ўрнини аниқлаш ва «ўз ўзининг адекват реал образини топа олиш кўникмасидир». У ўз ичига индивидуализмнинг мавжуд бўлишининг бетакрор манзарасини биргаликда олинган ва белгилаб берувчи ҳулқ ва одатларнинг ҳусусиятлари, усулларининг ноёб бирикмасини қамраб олади.
Бироқ ўқувчилар ўзини ва хусусий ҳаёт стилини яратиш имконияти, яъни ҳаётий фаолият катта ижодий кучланишни талаб этишни англаб етишлари жуда муҳимдир. «ижодий салоҳият – бу одамнинг орзулари, фикрлари, интилишлари билан унинг реал, мавжуд бўлган имкониятлари ва ресурслари ўртасидаги юзага келадиган психоэнергетик кучланиш (зўриқиш)дир». Ижодий салоҳият инсоннинг фақат ижодий кучланишда ривожланади ва амалга оширилади, яъни аввал эришиб бўлмаганга эришишга, аввал амалга оширилмаганни амалга оширишга йўналтирилган кучланишда ривожлантирилади ва намоён бўлади. Агар одамнинг ҳаракатлари катталиги бўйича унинг мавжуд имкониятларидан ортиқ бўлса, у ҳолда бу ҳаракатлар ҳақиқатдан ҳам ижодий деб гапириш мумкин.
|
2
|
Мақсадлар:
|
1) ўқувчилар томонидан ижодий ривожланишнинг чексизлигини англашлари;
2) кундалик ҳаётда уларнинг ижодий малакалардан онгли қўлланишлари;
3) ҳар бир ўқувчининг ўз шахсий ижод услубини эгаллашлари.
|
3
|
Асосий вазифа
|
Ўқувчиларда доимий ўзини ривожлантиришга ички кўрсатмани шакллантиришга имкон бериш:
|
4
|
Асосий метод:
|
Ҳаёт фаолияти намуналарини тақдим этиш.
Ўқитишнинг охирги йили ўқувчиларни етук креатив, яъни ижодий услуб билан таништиришга тўлиқ боғланган.
Агар биринчи босқичда – нарсалар дунёси ва ўзининг унга бўлган муносабатини; иккинчи босқичда фантазиялар дунёси ва ўзини унинг устидан ҳукмронлигини англаб олишса, у ҳолда бу ерда ўзлари учун яратувчи инсон томонидан яратиш имкони бўлган «янги предметларни» кашф этишади. Ўзларини бунга алоқадорликларини бевосита сезишади.
|
5
|
Педагогик воситалар ва усуллар
|
Жуда катта ҳажмдаги турли хил визуал ахборотдан –фотосуратларда, макетларда аниқ ифодаланган турли буюмлардан доимий фойдаланиш.
Бир неча маълумотлар бўйича етишмайдиган элементларни «кўриб битказишга» доир ижодий топшириқлар. Рассомчилик, заргарлик санъати, меъморчилик, замонавий дизайн ва ҳоказолар вакилларига тақдим қилишга доир топшириқлар.
Бажарилган ишларнинг ўзига ҳослигига диққат-эътиборни қаратиш ва ясалган буюмнинг сифатигина эмас, балки ғоянинг оригиналлигини, янгилигини (макет тарзида тақдим этилган) рағбатлантириш.
Ҳаётий муаммоларни «уларни олдиндан кўра билаш» воситасида ҳал этиш стратегияси билан таништириш.
Биз учунчи босқични якуний босқич тарзида эмас, балки бундан кейинги ривожланиш учун янги импульс берувчи, «насихат» тарзида, уч йил ўқув регламенти чегарасида амалга ошириб боришни ҳамда ўқувчиларни бундай кейинги таълим олиш жараёнида ҳаёт йўлига айланишига асос бўлиб хизмат қилади.
|
Биз ўз тадқиқотимизда барча ёшдаги мактаб ўқувчиларига қўллаш мумкин бўлган эвристик таълимнинг қуйидаги метод ва шаклларини тавсия этмоқчимиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |