Клинкерсиз шлакли боғловчи
Шлакли клинкерсиз боғловчи - бу майин майдаланган шлак, қотиши учун таркибида активизатори бўлган кўшимчали махсулотдир. Активизаторлар шлак билан астойдил аралаштирилиб, биргаликда майдаланилади. (сулфат шлакли, охак-шлакли боғловчи), ёки сувли қоришма (ишкор шлакли боғловчи) билан қотирилади.
Сулфат-шлакли сементлар - бу гидравлик боғловчи модда, домна шлакининг майин майдалангани билан сулфатли қотирувчининг биргалигида (гипс ёки ангидрит) ишқорли активизатор (портлаидсемет охаги ёки куйдирилган доломит) билан олинади.
Сулфат-шлак гурухи ичида кенг тарқалгани гипс-шлакли сементдир таркибида 75...85% шлак, 10...15% иккисувли гипс ёки ангидрит, 2% гача: калсий оксиди ёки 5% портландсементли клинкер бор. Фойдаланилганда; юқори активликни таъминлайдиган ангидрит, 700С температура куйдирилганда ва юқори алюминооксидли асосий шлаклардир. Аосий шлакни камайиш миқдори билан оҳак консентратсиясининг ошиши мақсадга мувофикдир (0.2 г/л СаОдан асосий шлаклар учун, 0.4...0.5 г/л нордон шлаклар учун). Бу гйпйх сементни турли-туманлигидан бири, шунингдек, шлакли клинкерсиз сементдир, 85 90 % шлак, 5...8% ангидрит ва 5...8% куйган доломитдан ташкил топган. Доломитнинг куйдирилиш даражаси шлак негизига боғлиқ Шлак негизидан фойдаланишда куйдириш 800...900 °С хароратда олиб борилади, қисман парчаланиш СаСО3, нордон эса 1000-1100 °С хароратда а3 тўлиқ парчаланади.
Охак-шлакли цементлар - бу гидравлик боғловчи модда. оҳак билан гранулланган домна шлакининг биргаликда янчилишидан хосил бўлади. Қурилиш қоришмалари ва бетоннияг 200 дан ортиқ маркасинн тайёрлашда қўлланилади. Ушлаб қолиш муддати ва бошқа хусусиятларини тартибга солиб туриш учун бу боғловчиларни тайёрлашда 5% гача гипс тошидан қўшилади. Юқори сифатли сементни олиш учун алюмико-оксидли ва таркибида 10...30% сўнгдирилмаган охак, асосий шлаклар қўлланилади.
Охак-шлакли цемент мустаҳкамлиги сулфат шлакли семент тенг келолмайди. Уларнинг маркаси: М50. М100, М150, М200. Ушлаб қолиш хусусиятининг бошланиши 25 мин. дан олдин, қотишнинг тугаши эа 24 соатдан кеч бўлмаслиги керак. Ҳарорат пасайиши, айниқса 10 0С дамустахкамлигининг ортиши кескин секинлашади ва аксинча хароратнииг кўтарилиши керакли намлик остида, тезкорлик билан қотишни таъминланади. Хавода қотириш нам шароитда 15...30 кеча кундуз қотирилгандагина тўлиқ қотишига эришилади, Охак-шлакли семент учун совуқка чидамсизлиги, агрессив сув таъсирига ўта чидамлилиги ва кимёвий жараёнда ўзидан паст иссиқлик чиқариш билан характерлидир.
Ишкор-шлакли боғловчи - бу гидравлик боғловчи модда бўлиб, гранулли шлакларни майдалашда ишқорли компонентлар билан ёки янчилган шлак қоришма билан ишқорли металларнинг (натрий ёки калсий) қотишмаси ишқорли реаксияни хосил қилувчилар билан олинади.
Ишкор шлакли боғловчини олишда гранулланган шлаклар - домна, электротермофосфор, рангли металлургия қўлланилади. Шлакнинг зарурий активлик шароити - бу ойнасифатъ фазанинг мавжудлиги, ишқорларни ўзаро таъсирлайдиган хусусиятидир. Янчилишнинг майинлиги солиштирма юзага 3000 см 2/г га мос келиши керак.
Ишқорли компопент сифатида каустик ва калсийлаштирилган сода, поташ, эрийдиган силикат натрий қўлланилади. Асосан саноат махсулотига мос: ишқорнинг эриши (сода ишлаб чиқариш); сода ишқорнинг эриши (капролактам ишлаб чиқариш); содапоташли қоришма (алуминий оксидли ишлаб чиқариш); семент чанги ва бошқалардан фойдаланилади. Таркибида ишкор бўлган чиқиндилардан фойлаланиш хар йили 30 млн. т ишкор шлакли боғловчи олиш имконини беради.
Боғловчида ишкорли боғланиш оптимал таркиби қайтадан хисоблаб чиқилганда На20 шлак массасидан 2...5 % ини ташкил этади. Бу боғловчи қотишининг бошланиши 30 минутдан эрта тугаши, 12 соатдан кеч бўлмаслиги керак. Мустахкамлик чегараси 28 кеча кундуздан кейин ишқор-шлакли боғловчилар М300 дан М120О гача маркаларга бўлинади. Мустахкамлик чегарасига етишини тезлатиш ва деформатсияланишини камайтириш учун боғловчиларга семет клинкери қўшилади (2...6%). Тез қотадиган ишкор-шлакли боғловчи 3 кеча кундуздан кейин М400 на М500 маркалари учун сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 50% дан кам бўлмаган марка мустахкамлигини, М600...М1000 маркалари учун эса 30 МПдан кам бўлмаган мустаҳкамликни ташкил қилади. Ишқор-шлакли боғловчи, иссиқ нам ишлов таъсирига берилувчандир. 800...900С хароратда буғлаш сикли 6...7 соатга қисқартилиши мумкин, ишлов бериб таркибининг актив кисми 3...4 соатни ташкил этади. Буғланишнинг максимал хароратини сезиларли даражада пасайтириш, шунингдек ишлов беришнинг поғонали ва жўшқин тартибини қўллаш мумкин. Уларнинг иқтисодий самараси жуда юқори.
Солиштирма капитал маблағ бу боғловчиларни ишлаб чиқаришда портладсемент ишлаб чиқаришга нисбатан 2...3 марта кам, чунки фонд, капитал ва материал ҳажми технологик оператсияларга шунингдек, кондан қазиб олиш, хом ашё тайёрлаш, майдалаш, куйдириш кабиларга хожат қолмайди.
Масалан: ишқор-шлакли боғловчиларни маркалари М600...М1200 ни портландсемент маркалари М600 билан ишлаб чиқаришга кетадиган сарфни солиштирсак, портландсемент ишлаб чиқаришга нисбатан таннарх 1,7...2,9 марта, ёкилғининг солиштирма шартли сарфи 3...5, электр-энергия-2, келтирилган сарфлар 2...2,5 марта камлигини кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |